Борис Годунов (тахминан 1552 1605. 13 (23).4) — рус подшоси (1598-йил дан), бояр Фёдор Годуновнинг ўғли. Иван ИВ саройида тарбияланган. Иван ИВ вафот этгач (1584), шоҳ Фёдорнинг (1584—98) ягона регенти бўлиб қолади ва амалда мамлакатни бошқарди. Иван ИВ сиёсатини давом эттирди. Подшо Фёдор вафот этгач (1598), Земский собор Борис Годуновни подшо қилиб сайлади. Борис Годунов Полша билан бўлган сулҳ муддатини узайтириб, Швецияга қарши уруш бошлади (1590—93). Натижада Ливон уруши (1558—83) даврида қўлдан кетган Ям, Орешек, Ивангород ва бошқа шаҳарларни Россияга қайтариб олди. Борис Годунов даврида Сибир ва мамлакатнинг жан. раёнларини мустамлакага айлантириш бошланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил