Bosniya va Gersegovina
Босния ва Герсеговина (Инглизча: Босна и Ҳерcеговина), Босния ва Герсеговина Республикаси — Болқон яриморолининг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони — 51 209 км²[1] (19 772 сқ ми, дунёда 125-ўрин). Аҳолиси — 3 531 159 киши (2024). Пойтахти — Сараево шаҳри. Аҳолиси — 3 434 000[1] киши (дунёда 135-ўринда туради). Босния ва Герсеговина федерал давлат бўлиб, 2 та давлатдан- Босния ва Герсеговинадан ташкил топган. Жануби-ғарбий қисмида Адриатика денгизига чиқади (тахминан 20 км қирғоқ чизиғи).
Босния ва Герсеговина Босна и Ҳерcеговина Босна и Херцеговина | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: Интермеcо, Аввалгиси: Жедна и Жедина (Якка ва ягона) | |
|
| |
| Пойтахт | Сараево |
| Расмий тил(лар) |
Босния тили Сербия тили Хорват тили |
| Ҳукумат | Семи-Президентлик Давлат |
| Валентин Инзко Президентлик раиси | |
| Šэфик Дžаферовиć | |
| Žэлжко Комšиć | |
| Милорад Додик | |
| Денис Звиздиć | |
| Мустақиллик (Югославиядан) | |
• Сана |
1-март, 1992 |
| Майдон | |
• Бутун |
51,129 км2 (128-ўрин) |
• Сув (%) |
0.8 |
| Аҳоли | |
• 2012-йилги рўйхат |
3,531,159 (124-ўрин) |
| • Зичлик | 69/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2008-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$29,804 мил. (99-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$7,634 |
| Пул бирлиги | Cонвертибле Маркс (БАМ) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | БК |
| Телефон префикси | 387 |
| Интернет домени | .ба |
|
| |
Бу ҳудудда ҳеч бўлмаганда юқори палеолит давридан бери яшаб келган, аммо маълумотларга кўра, неолит даврида доимий аҳоли пунктлари, шу жумладан Бутмир, Каканж ва Вучедол маданиятларига тегишли бўлганлар ташкил этилган. Биринчи ҳинд-эвропаликлар келгандан сўнг, бу ҳудудда бир нечта Иллирия ва Келтлар сивилизациялари яшаган . Бугунги кунда бу ҳудудда яшайдиган жанубий славян халқларининг аждодлари ВИ—ИХ асрларда келишган. ХИИ асрда Босния Банати ташкил топди; ХИВ асрга келиб, бу Босния Қироллигига айланди. ХВ аср ўрталарида у Усмонли империясига қўшилди, унинг ҳукмронлиги остида ХИХ аср охиригача қолди ; Усмонлилар минтақага Исломни олиб келдилар. ХИХ аср охиридан Биринчи жаҳон урушигача мамлакат Австрия-Венгрия монархиясига қўшилди. Урушлараро даврда Босния ва Герсеговина Югославия Қироллиги таркибига кирган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг унга янги ташкил этилган Югославия Социалистик Федератив Республикасида тўлиқ республика мақоми берилди. 1992-йилда Югославия парчаланиб кетганидан кейин республика мустақиллигини эълон қилди. Бунинг ортидан 1995-йил охиригача давом этган ва Дайтон келишувининг имзоланиши билан якунланган Босния уруши бошланди.
Мамлакатда учта асосий этник гуруҳ яшайди: босняклар энг катта гуруҳ, серблар иккинчи ва хорватлар учинчи энг катта гуруҳ. Озчиликларга яҳудийлар, лўлилар, албанлар, черногорияликлар, украинлар ва турклар киради. Босния ва Герцеговинада икки палатали қонун чиқарувчи орган ва учта асосий этник гуруҳнинг ҳар биридан бир аъзодан иборат уч аъзолик президентлик органи мавжуд. Бироқ, марказий ҳукуматнинг ваколатлари жуда чекланган, чунки мамлакат асосан марказлаштирилмаган. У иккита автоном тузилмани — Босния ва Герсеговина ва Серб Республикаси Федерациясини ва ўз маҳаллий ҳукумати томонидан бошқариладиган учинчи бирлик — Брčко туманини ўз ичига олади.
Босния ва Герцеговина ривожланаётган давлат бўлиб, Инсон тараққиёти индексида 74-ўринни эгаллайди. Иқтисодиётида саноат ва қишлоқ хўжалиги, иккинчи ўринда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси етакчилик қилади. Сўнгги йилларда туризм сезиларли даражада ошди. Мамлакатда ижтимоий ҳимоя ва умумий соғлиқни сақлаш тизими мавжуд бўлиб, бошланғич ва ўрта таълим бепул. БМТ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти , Европа Кенгаши , Тинчлик йўлида шериклик ва Марказий Европа эркин савдо битими аъзоси; у, шунингдек , 2008-йил июл ойида ташкил этилган Ўрта эр денгизи иттифоқининг таъсисчи аъзоси. Босния ва Герсеговина Европа Иттифоқига номзод давлатдир ва 2010-йил апрелидан бери НАТО аъзолигига номзод бўлган
Давлат тузуми
Босния ва Герсеговина республика бўлиб, қонун устунлиги ва эркин демократик сайлов асосида фаолият кўрсатувчи демократик давлат. 1995-йил 14-декабрда кучга кирган конституцияга амал қилинади. Давлат бошлиғи — Босния ва Герсеговина Президиуми раиси. Қонун чиқарувчи олий органи — икки палатали парламент ассамблеяси. Ижроия ҳокимият Вазирлар Кенгаши томонидан амалга оширилади. Конституция бўиича Босния ва Герсеговина 2 тузилма: Босния ва Герсеговина Федерацияси ва Серб Республикасидан иборат.
Табиати
Босния ва Герсеговина ҳудудининг 90% ни тоғлар эгаллайди. Пасттекисликлари Сава дарёси бўйлаб шим.га чўзилади ва Ўрта Дунай текислигининг жанубий қисмини ташкил этади. Жан.даги пастқам тоғлар ва серҳосил тоғлараро ҳавзалар минтақаси 2000–2400 м гача баландликдаги Динара тоғликларига туташиб кетади. Сава дарёси водийсидаги иқлим мўътадил, континентал (йилига 600– 800мм ёғин ёғади), тоғларда нам ва совуқ (йилига 1500–2500мм гача ёғин ёғади). Босния ва Герсеговина майдонининг 40% — ўрмон, шу жумладан 3/3 қисми кенг баргли (дуб, бук), қолгани игна баргли (арча, қарағай) ўрмонлар. Асосий дарёлари — Дрина, Босна, Врбас, Неретва.
Аҳолиси
Босния ва Герсеговина аҳолисининг 43,6% ни боснияликлар („мусулмонлар“) ташкил этади. Бу ерда серблар (31,4%), хорватлар (17,3%) ҳам яшайди. Расмий тили — босния, серб ва хорват тили. Диндорлар мусулмон-суннийлар (40%), православ христианлар (31%), католиклар (15%) ва бошқа Йирик шаҳарлари: Сараево, БаняЛука, Зеница, Тузла.
Тарихи
Босния ва Герсеговина ҳудудида тош даври (палеолит)да ҳам аҳоли яшаган. Қадимда аҳолиси иллирийлар бўлган. Милоддан аввалги ИИИ асрда ардейлар, даосилар, яподларнинг қулдорлик давлатлари пайдо бўлган. Қадимги Рим уларни забт этиб, Далмация вилоятига қўшиб олган. Европа Ҳунлари даврида ҳусусан Атилла даврида 5 асрнинг биринчи яримида Европа Ҳун давлати таркибига киради. ВИ аср биринчи ярмида Византия ҳукмронлиги остида бўлган. ВИ—ВИИ асрларда бу ерга славянлар кўчиб келган. Х аср ўрталаридаги манбаларда Требине, Захумле, Травуния, Погания (Неретва) ва Босния каби майда давлатлар мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар баён қилинган. ХИИ—ХИВ асрларда Босния феодал князлигига айланди. ХИВ асрда, айниқса, Твртко И даври (1353–91)да Босния қироллик деб эълон килингандан кейин унинг ерлари анча кенгайди. Твртко И вафотидан сўнг парокандалик ва ўзаро урушлар бошланди. Қиролликнинг жанубий қисмидаги ҳукмдорлардан бири — Степан Вукчич 1448-йилда ўзини герсог деб эълон қилди ва унинг ермулклари Герсеговина деб атала бошлади. 1463 йда Босния ва 1482-йилда Герсеговинани турклар ишгол қилди. 1583-йилда Босния ва Герсеговина подшолик деб эълон қилинди. Феодалларнинг кўпчилиги ва аҳолининг бир қисми ислом динини қабул қилди. Босния ва Герсеговинада Туркларнинг давлатчилиги қарор топди. ХИХ аср бошларида Босния ва Герсеговина халқининг миллий озодлик кураши кучайди. ХИХ аср ўрталарида феодалларнинг ўзаро кураши тўхташи савдо-сотиқни ривожлантириш учун шароит яратди. 1872-йилда биринчи темир йўл (БаняЛука — Нови) очилди. Бироқ Босния ва Герсеговина ижтимоий — иқтисодий жиҳатдан қолоқлигича қолаверди. Деҳқонлар қўзғолонларини (1834, 1852– 53, 1857- 1858, 1861 — 1862 йиллар) феодаллар ва турк маъмурияти шафқациз бостирди. 1878-йилги Берлин конгрессининг қарорига биноан АвстрияВенгрия империяси Босния ва Герсеговинани босиб олиш ва уни идора қилиш ҳуқуқини олди. 1908-йилда Австрия-Венгрия Босния ва Герсеговинани ўзига қўшиб олганлигини эълон қилди. 1918-йилда Австрия — Венгрия парчалангач, Босния ва Герсеговина серблар, хорватлар ва славянлар қироллиги (1929-йилдан — Югославия) таркибига кирди. Иккинчи жаҳон уруши даврида 1941-йил апрелда Босния ва Герсеговина 3 — Рейҳ қўшинлари томонидан босиб олинди ва „Мустақил Хорват давлати“ таркибига қўшиб юборилди. Босния ва Герсеговина фашист босқинчиларга қарши халқ озодлик урушининг муҳим марказларидан бири бўлди. Урушдан кейин, 1945–92 йилларда Югославия Федератив Социалистик Республикаси таркибида бўлди. 1992-йил апрелда Босния ва Герсеговина парламенти 1992-йил 29-феврал ва 1-мартдаги референдум натижаларига таяниб, мамлакатни мустақил деб эълон қилди. Референдумдан норози бўлиб унда қатнашмаган серблар 1992-йил апрелда республиканинг шимолий ҳудудида Югославия таркибида мустақил „Босния ва Герсеговина Сербия Республикаси“ни эълон қилдилар, июлда Босния ва Герсеговина ғарбида „ГерсегБосна Хорват ҳамдўстлиги“ мухтор раёни тузилди. Боснияликлар жамоаларининг қарама қаршилиги ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетди. 1993-йилда уч тузилма делегацияларининг Женевада бўлиб ўтган музокараларида Босния ва Герсеговина Республикасининг конституцион тузилиш тамойиллари тўғрисидаги ҳужжат маъқулланди. 1995-йил 21-ноябрда АҚШнинг Дайтон шаҳри яқинидаги ҳарбий — ҳаво кучлари базасида Босния ва Герсеговинада тинчлик тўғрисидаги умумий битим имзоланди. Босния ва Герсеговина 1992-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1996-йил 14-майда ўрнатган.
Асосий сиёсий партиялари
Демократик ҳаракат партияси, мусулмонлар партияси, 1990-йилда асос солинган; Босния ва Герсеговина серб демократик партияси, 1990-йилда тузилган; Босния ва Герсеговина Хорват демократик ҳамдўстлиги; „Босния ва Герсеговина учун“, партия, 1996-йил тузилган; Серб халқ иттифоқи, партия, 1997-йил ташкил этилган.
Иқтисодиёти
1992–95 йиллардаги уруш ҳаракатлари бошлангунга қадар Босния ва Герсеговина миллий даромадида қишлоқ хўжалиги улуши 10,9%, саноат улуши 57,6% ни ташкил қилган (1989). Урушгача саноатда қўнғир кўмир, темир ва марганес рудалари, боксит казиб чиқариш, гидроэнергия ҳосил қилиш, шунингдек металлургия, кимё, ўрмон, ёғочсозлик, машинасозлик, озиқ-овқат ва енгил саноат ривожланган. Босния ва Герсеговинада қўнғир кўмир ва лигнит захиралари (Тузла, Зеница, Какан, Бреза, Бановичи яқинида) мавжуд. 1990-йил 14,6 млрд. кВцоат элсктр энергияси ҳосил қилинган. Вареш ва Любия руда конларида темир рудаси қазиб олинган. Зеницадаги комбинат, Илияш ва Варешдаги заводларда қора металлар ишлаб чиқарилган. Босния ва Герсеговинада темир йўл узунлиги 1000 км, автомобил йўллари узунлиги 21,1 минг км ни ташкил этган (1991).
Босния ва Герсеговинада мамлакат ҳудудининг ʻ/2 қисмидан фойдаланилади, унинг 50% — экинзор, боғ ва токзорлар, қолган қисми ўтлоқ ва тоғ яйловлари бўлган. Маккажўхори, буғдой, картошка, техника экинларидан зиғир, қанд лавлаги, тамаки етиштирилган. Чорвачилик ривожланган. Пул бирлиги — босния маркаси.
Матбуоти
Босния ва Герсеговинада нашр этиладиган асосий газеталар: „Ослободжене“ („Озодлик“, кундалик газета, 1943-йилдан), „Вечерне новине“ („Оқшом янгиликлари“, кундалик газета, 1964-йилдан). Босния ва Герсеговина радиотелевидениеси 4 радио ва 2 телекўрсатув дастури асосида ишлайди. 1945-йилдан радиоэшиттиришлар, 1969-йилдан телекўрсатувлар олиб борилади.
Тиббий хизмати, маорифи
Босния ва Герсеговинада 90-йиллар бошида 1000 кишига касалхоналарда 5,8 ўрин ва 2,6 шифокор тўғри келган. Маориф тизими бошланғич мактаб, гимназия, ҳунар ва техника ўқув юртларидан иборат. Мамлакатда 4 университет мавжуд.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 "Демография, 2022" (ПДФ) . бҳас.гов.ба. Босния ва Герцеговина статистика агентлиги. 2023-йил 31-октябр. бет. 26 . 2024-йил 19-февралда олинди