Botiniya
Ботиния - Араб тилидаги ботин, «ичкари», «яширин»,сирли ма’ноларини англатади. Исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. Ботинийлар оқими ВИИИ асрда вужудга келган бўлиб, улар Қур’он оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларига кўра, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий ма’ноларини эмас, балки яширин мазмунларини олиш зарур. Бу ақида билан улар ислом шариатига қарши чиқдилар. Зеро, шариат ҳукми бўйича оят, ҳадис ва бошқа барча манбаларнинг иборалари, у қайси тилда бўлмасин, зоҳирий ва истилоҳий ма’ноларига асосланган ҳолда талқин этилади. Аҳли сунна вал-жамоа ақидасига биноан, ботинийлар шариатга хилоф э’тиқодда бўлгани учун динсизлар қаторида саналган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 93.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |