Botiniylar
Ботинийлар (араб, ботин ичкари, яширин, сирли) — исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. ВИИИ асрда вужудга келган. Бу оқим тарафдорлари Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини эмас, балки зимнидаги яширин мазмунларини олиш зарур эмиш. Бу ақида билан улар ислом шариатига қарши чиққан бўлдилар. Зеро шариат ҳукми бўйича оят, ҳадис ва бошқа барча манбаларнинг иборалари, у қайси тилда бўлмасин, зоҳирий, луғавий ва истилоҳий маъноларига асосланган ҳолда талқин этилади. Баъзи фасоҳат, киноя, танбеҳ, истиора, ишора каби сўз ўйинлари, "муташобиҳ" оятлар ва тасаввуфий талқинлар бундан мустаснодир. Исломнинг "Аҳли сунна ва жамоа" ақидасига биноан, Б. шариатга хилоф эътиқодда бўлганликлари учун динсизлар қаторида саналган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |