Botir Parpiyev
Парпиев Ботир Раҳматович — ўзбекистонлик юрист ва давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси (2004-2018), божхона қўмитаси раиси (2002-2004), фавқулодда вазиятлар вазири (2002), генерал-лейтенант.
| Парпиев Ботир Раҳматович | |
|---|---|
| О’збекистон Республикаси Давлат Солиқ қо’митаси раиси | |
|
Мансаб даври 2004-йил 17-февралдан – 2018-йил 12-майгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Жамшид Сайфиддинов |
| Вориси | Беҳзод Мусаев |
| О’збекистон Республикаси Давлат божхона қо’митаси раиси | |
|
Мансаб даври 2002-йил 2-декабрдан – 2004-йил 17-февралгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Равшан Ҳайдаров |
| Вориси | Баҳодир Матлюбов |
| О’збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири | |
|
Мансаб даври 2002-йил 5-июндан – 2002-йил 2-декабргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Ўткир Султонов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Равшан Ҳайдаров |
| Вориси | Бахтиёр Субанов |
| Ўзбекистон таэквондо федерацияси президенти | |
|
Мансаб даври 2009-йилдан – 2018-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Шавкат Икромов |
| Вориси | Лазиз Ҳасанов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1946-йил 23-декабр Андижон |
| Мукофотлари |
|
| Хизмат йиллари | 1970-2018 |
| Унвони | Генерал-лейтенант |
| Викииқтибосда Ботир Парпиевга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Биографияси
1946-йил 23-декабрда Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти — олий, Андижон давлат университетининг юридик факутетини ва Тошкент милиция мактабини битирган.[1][2][3]
1969-1969 — Андижон шаҳар 17-сонли қурилиш трестининг техника хавфсизлиги бўйича муҳандиси.
1969-1970 — Ҳарбий хизматда.
1970-1971 — Андижон шаҳар 162-сонли қурилиш трестининг участка механиги.
1971-1972 — Андижон шаҳар 102-сонли қурилиш трестининг участка механиги.
1972-1983 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори, бош инспектори, хизмат бошлиғи ўринбосари, хизмат бошлиғи.
1983-1989 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
1989-1993 — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
1993-1993 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи.
1993-1994 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноятчиликни олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи.
1994-2002 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари.
2002-2002 — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.
2002-2004 — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси.
2004-2018 — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси.
2018-йил 12-майдан 2020-йил 19-февралгача — Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари Республика кенгаши раисининг фахрийлар масалалари бўйича ўринбосари[4].
2009—2018 — Ўзбекистон таэквондо федерацияси президенти.
2003-йилда Генерал-лейтенант унвони берилган[5].
2020—2022 — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оила масалалари вазирининг ўринбосари[6]
2022-йилдан — Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оила масалалари вазирининг маслаҳатчиси[7]
1990—1994 — ХИИ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг депутати.
Оиласи
Отаси — Парпиев Раҳмат Парпиевич (марҳум), генерал-маёр, 1970-йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлган.
Акаси — Парпиев Қудрат Раҳматович (марҳум), Ўзавтосаноат компанияси бошқарув раиси бўлган.
Акаси — Парпиев Баҳодир Раҳматович, полковник, ички ишлар тизимида ишлаган. Айни пайтда нафақада.
Укаси — Парпиев Қодир Раҳматович, Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот тизимида ишлаган. Нафақада.
Жияни — Парпиев Анвар Қодирович, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2018-йилда ишдан олинган[8].
Жияни — Парпиев Шуҳрат Баҳодирович, Андижон шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.
Ўғли — Парпиев Дилшод Ботирович, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқамаси бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.
Ўғли — Парпиев Бобур Ботировч, Ориэнт Финанс Банк аксиядори[9].
Ўғли — Парпиев Дилмурод Ботирович, Асака тумани ИИБ бошлиғи бўлган. 2018-йилда ишдан олинган.
Қизи — Тўрақулова Дилфуза Ботировна.
Қудаси — Рустам Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раиси.
Қудаси — Миробид Маҳмудов, йирик тадбиркор.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг етти йиллиги муносабати билан мукофотлаш тўғрисида“.
- ↑ ҳттп://лех.уз/доcс/2391972
- ↑ Маҳалла, 2019-06-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-26
- ↑ Биография, 2017-02-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-02
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/02/19/ботир-парпиев-вазир-оринбосарига-айланди
- ↑ 73 яшар собиқ солиқбоши Ботир Парпиев янги лавозимга тайинланди
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2018/05/29/ботир-парпиэвга-алокадор-саҳслар-исдан-олинмокда
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2019/12/02/бобур-парпиев-хорижий-ҳамкорлар-билан-финтех-инструментлари-бойича-музокаралар-отказяпмиз
- 23-dekabrda tugʻilganlar
- 1946-yilda tugʻilganlar
- Andijonda tugʻilganlar
- Oʻzbekiston maqtov yorligʻi sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Shon-sharaf ordeni sohiblari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekiston generallari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- 12-chaqiriq Oʻzbekiston SSR Oliy Soveti deputatlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar