Botir Qorayev
Ботир Қораев (1980-йил 8-апрелда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2007-йилги Осиё кубоги иштирокчиси. Ҳозир Насаф клубининг спорт директори ва У21 жамоасида бош мураббий.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1980-йил 8-апрел | ||
| Таваллуд жойи |
Қашқадарё вилояти, Ўз ССР, УССР | ||
| Бўйи | 176 м (577 фт 5 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1999—2005 | Насаф | 159 | (9) |
| 2006—2008 | Машъал | 54 | (1) |
| 2008—2015 | Насаф | 187 | (1) |
| 2015—2017 | Шўртан | 29 | (1) |
| 2017 | Машъал | 25 | (1) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2007—2010 | Ўзбекистон | 7 | (1) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Футболчилик фаолияти
Ботир 1999-йилда Қаршининг „Насаф“ жамоасида ўйнаб, Ўзбекистон олий лигасида дебют қилган. У Насаф жамоасида етти йил тўп сурган ва уч марта мамлакат чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.
2006-йилда қўшни Муборак шаҳрининг „Машъал“ жамоасига кўчиб ўтган ва бу жамоада икки мавсум давомида тўп сурган, 2007-йилда бронза медалларини қўлга киритган.
2008-йилги мавсум бошланишидан олдин „Насаф“ жамоасига қайтган ва клубнинг асосий ҳимоячиси бўлган. Кейинги йилларда у яна тўрт марта Насаф жамоаси билан Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган, бир марта кумуш медални қўлга киритган. 2011-йилги мавсумда эса Осиёдаги иккинчи муҳим клублар турнири ҳисобланган ОФК кубогида ғолиб чиқган. Умумий ҳисобда „Насаф“ жамоаси таркибида миллий чемпионатларда 300 дан ортиқ ўйин ўтказган.
2015-йилги мавсум олдидан Насаф билан хайрлашган Ботир Ғзуорнинг „Шўртан“ жамоаси сафига бориб қўшилган. У Ғузорликлар сафида 2 мавсум давомида тўп сурди[1]. 2017-йилги мавсум олдидан собиқ жамоаси Муборакнинг „Машъал“ Жамоаси катта қизиқиш билдирди ва мавсумни Муборакликлар сафида ўтказган. Мавсум якунида фаолиятини якунлаган[2].
Миллий жамоадаги фаолияти
У 2007-йилда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилган. Ботир мураббий Рауф Инилеев томонидан 2007-йилги Осиё Кубогида иштирок этадиган футболчилар таркибига киритилган. Қораев тунир иштирокчилар сафида бўлганига қарамай турнир давомида майдонга тушмаган. У халқаро майдондаги дебютини 2007-йил 24-март куни Хитой Тайпейи – Ўзбекистон (0:1) ўйинида ўтказган. Миллий терма жамоадаги илк голини 2007-йилнинг 27-март куни Хитой – Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида (3:1) киритган.
Уч йиллик танаффусдан сўнг 2010-йилда терма жамоага чақирилди, 2010-йил 25 май куни Арманистонга қарши ўйинда иштирок этган, бу ўйин Қораэв учун терма жамоадаги охиргиси бўлди. У терма жамоа либосида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритган[3].
Мураббийлик фаолияти
2017-йилги мавсум сўнггида Муборакликлар сафида фаолиятига якун ясаган Ботир Қораэв, айнан „Машъал“ жамоаси сафида ўз мураббийлик фаолиятини бошлаган[4]. 2018—2020-йилги мавсумлар давомида бош мураббий ёрдачиси вазифасини бажарган. 2021-йилги мавсум собиқ жамоаси Қаршининг „Насаф“ жамоаси спорт директори сифатида тайинланган[5].
Ютуқлар
- АФC Кубоги соҳиби: 2011-йил
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2011-йил
- Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори (8): 2000, 2001, 2005, 2007, 2009, 2010, 2013, 2014
Манбалар
- ↑ „Ботир Қораев "Шўртан"га қайтди“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Бутсаларини михга илганлар“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Протокол матча Армения-Узбекистан“. 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-август.
- ↑ „Ботир Қораев "Машъал" мураббийлар штабида иш бошлади“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „"Насаф" клубига янги спорт директори тайинланди“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
Ҳаволалар
- Ботир Қораев НФТ сайтида
- Ботир Қораев Трнасфермаркт сайтида
- Ботир Қораев Фоотбаллфаcцру сайтида
- Ботир Қораев Соccрwай сайтида
- 8-aprelda tugʻilganlar
- 1980-yilda tugʻilganlar
- Qashqadaryoda tugʻilganlar
- Erkak futbol himoyachilari
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- Nasaf klubi futbolchilari
- Mashʼal klubi futbolchilari
- Shoʻrtan klubi futbolchilari
- Oʻzbekiston milliy terma jamoasi erkak futbolchilari
- Osiyo Kubogi 2007 futbolchilari
- Oʻzbekiston Superligasi futbolchilari
- Alifbo boʻyicha sportchilar
- Yashayotgan insonlar