Википедияда исми Ботир ва фамилияси Темиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Темиров Ботир Даминович
Таваллуди 5-сентябр 1948-йил
Фаргона тумани
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Темиров Ботир Даминович (9-май 1948-йил Фарғона тумани) – илюр саноат ходими, механик муҳандис, Ўзбекистон Қаҳрамони (2005). Фарғона политехника институтини тугатган (1989). Меҳнат фаолиятини 1966-йилда Қувасой тумани Ҳамид Олимжон номидаги жамоа хужалигида колхозчиликдан бошлаган. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида навбатчи чилангар (1971 – 75), конденсат йиғиш ва буғ таъминоти участкаси устаси (1975 – 77), заводнинг 1-сехи ЛCҲ-35/11-600 технологик сехида механик (1991 —94), 1-технологик сехи катта машинисти (1994— 97), завод техника назорати бўлимининг 1-тоифали муҳандиси (1997-99), 1-технологик сех машинисти (1999-2002), сех механиги (2002-йилдан). Темиров юқори октанли автомобил бензини ишлаб чиқариладиган ЛCҲ-35/11-600 қурилмасининг ишга туширилишига катта ҳисса қўшди. Ускуналарнинг бенуқсон ва тўла қув-ват билан ишлаши-да, ускуналардан фойдаланиш муд-датларини узайтиришда ўзига хос тажриба мактабини яратди. Темировнинг катта босимда ишлайдиган ускуналар клапанларини таъмирлаш учун майдонча яратиш бўйича киритган рационализаторлик таклифи катта миқдорда электр энергияси. иссиқлик энергиясини тежаш имконня-тини яратди.