Википедияда исми Ботир ва фамилияси Зарипов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Комилович Зарипов (1969-йил 20-ноябр, Ғиждувон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбекистонлик молиячи ва давлат арбоби. 2020-йил 7-ноябрдан Бухоро вилояти ҳокими.

Ботир Комилович Зарипов
Бухоро вилояти ҳокими
Мансаб даври
2020-йил 7-ноябрдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Фарҳод Умаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1969-йил 20-ноябр (1969-11-20) (56 ёш)
Бухоро вилояти, ЎзССР

Биографияси

Ботир Зарипов 1969-йил 20-ноябрда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Миллати ўзбек[1].

1997-йилда Тошкент молия институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1990—2008-йилларда республиканинг давлат ва тижорат банкларида ишлаган. 2005-йилда Ботир Зарипов Бухоро вилояти Марказий банки бошқарувчисининг инкасса ишлари бўйича биринчи ўринбосари бўлган[2]. Кейинчалик, 2012-йилгача Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2012-йилда Марказий банкнинг назорат ва тартибга солиш департаменти директори сифатида фаолият юритган.

2013—2015-йилларда Марказий банк кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори бўлган. Кейинги икки йил давомида „Агробанк“ АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2016—2019-йилларда „Ўзсаноатқурилишматериаллари“ компанияси бошқарув раиси бўлган[3]. 2020-йил 7-ноябрдан буён Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда[4].

Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради.

— Ш. Мирзиёев, [5]

Хасталик

2021-йил 3-июл куни Ботир Зарипов коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди[6].

Мукофотлари

Ботир Зарипов Содиқ хизматлари учун медали билан тақдирланган[7].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://подробно.уз/cат/обчество/он-любит-букҳарцев-ботир-зарипов-утверзҳден-кҳокимом-букҳарской-области-/
  2. ↑ архив нусхаси, 2021-04-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-04-16
  3. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/11/07/зарипов/
  4. ↑ ҳттпс://www.узрепорт.неwс/политиcс/ботир-зарипов-утвержден-ҳокимом-буҳарской-области
  5. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2021/01/22/зарипов/
  6. ↑ „бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалингани ма'лум бо'лди“. бугун.уз. Қаралди: 2021-йил 3-июл.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „ботир зарипов бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди“ (2020-йил 11-июл). Қаралди: 21-август 2022-йил.