Botirali Hakimov
Ботирали Журабоевич Ҳакимов — совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби.
| Ботирали Журабоевич Ҳакимов | |
|---|---|
| Ўзбекистон Компартияси Наманган вилояти қўмитаси 1-котиби | |
|
Мансаб даври 1990 – 1991 | |
| Ўтмишдоши | Мадаминжон Обидшоев |
| Вориси | лавозим тугатилган |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1940-йил 10-март Наманган вилояти Чортоқ тумани |
| Сиёсий партияси | КПСС |
Таржимаи ҳоли
1940-йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. КПСС аъзоси.
1959-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият бошлаган. 1959-1991-йилларда СМУ монтажчиси, колхоз бош муҳандиси, Чортоқ туман қишлоқ хўжалиги техникаси бош муҳандиси, инструктор, Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитаси бўлим мудири ўринбосари, Янгиқўрғон туман ижроия қўмитаси раиси, Янгиқўрғон РК КПУ 1-котиби, Чортоқ РК КПУ 1-котиби, Наманган вилоят ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон ССР Давлат қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитасининг 1-котиби каби мас’ул лавозимларда ишлаган.
Ўзбекистон ССР Олий Советининг 11 ва 12-чақириқлари депутати этиб сайланган. КПСС ХХВИИ ва ХХВИИИ қурултойлари делегати.
Ўзбекистонда яшайди.