Ботирбой — Ҳисор тизмасининг шим. ён бағридаги музлик, товоқсимон табиий чуқурликда жойлашган. Қашқадарёнинг чап ирмоғи Оқсарё (Оқсув) га қуйилувчи Ботирбой сойи ҳавзасида. Уз. 2,4 км, майдони 1,6 км². Б.нинг атрофида тақасимон жойлашган 11 та каттакичик музлик мавжуд (умумий майдони 4,2 км²). Б. музлигининг тили 3280 м, энг юқори нуқтаси эса 3500 м баландликда. Музлик жойлашган ҳудудда ўртача йиллик ёғин миқдори 1250 мм.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил