Википедияда исми Ботир ва фамилияси Мардаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Хуррамович Мардаев (1979-йил, Сурхондарё вилояти, Денов тумани) – ўзбек сиёсатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати[1]. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси .

Биографияси

Мардаев Ботир Хуррамович 1979-йили Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2003-йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2011-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Денов тумани „Ғалаба“ жамоа хўжалиги ишчиси лавозимидан бошлаган. 2005—2017-йилларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси аппарати котибият мудири, бўлим мудири, 2017—2020-йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимида фаолият юритмоқда[2][3].

Манбалар