Ботурбоши (Баҳодирбоши) — Қўқон хонлиги шаҳар ҳокими қарамоғидаги қўшин бошлиғи. Б., шунингдек кўчманчи қабилалар билан боғлиқ юмушларни ҳам бажарган. Унинг қўл остидаги қўшин урушлар чоғида хон лашкари таркибида жанг қилган. 1842-йил Тошкентда Давронбек додхоҳ, 1822—23 йиллари Тўрақўрғонда Қўшюз Б. бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил