Браунит (ХИХ аср немис олими М. Браун номидан) — мураккаб оксидлар синфига мансуб минерал. Квадрат системада кристалланади. Кўпинча донадор агрегатлар уюми кўринишида учрайди. Ранги қорақўнғир ёки кулранг. Ярим металлсимон ялтирайди. Қаттиқпиги 6— 6,5. С. оғ. 4,7—4,9. Баъзан сует магнитланган ҳам бўлади. Гидротермал ертомирларда, контакт — исгаморфик жинсларда учрайди. Йирик руда конлари марганес оксидига бой регионал ва контакт — метаморфик чўкинди қатламларда учрайди. Б. беқарор, тезда псиломелан ва пиролюзитга айланади. Б. — муҳим марганес рудаси. Йирик конлари Ҳиндистонда бор, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил