Brexit

Буюк Британия ҳудуди оловранг билан ажратилган
Брехит (/ˈбрɛксɪт, ˈбрɛɡзɪт/;[1] инглизча: Бритиш — Британия ва инглизча: Эхит — чиқиш; Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши) — Буюк Британиядаги консерватив оппозиция ва айрим алоҳида гуруҳлар (миллатчилар, евротанқидчилар) нинг бош мақсади.
2016-йилги референдум натижаларига кўра мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини ёқлаб 51,9 % сайловчилар овоз берган. Сайловчиларнинг 48,1 % эса, бунга қарши[2]. Буюк Британиянинг алоҳида субектларида овоз бериш натижалари ҳар хил тус олган: Шотландия ва Шимолий Ирландиянинг аксар аҳолиси Брехитга қарши овоз беришган бўлса, Англия (Лондон бундан мустасно) ва Уэлсдаги кўпчилик Британиянинг ЙИдан чиқишини ёқлаб овоз берганлар. Референдумнинг кутилмаган натижаси жаҳон ҳамжамиятини лол қолдирди, айримлар ҳатто шок ҳолатига ҳам тушиб қолишди, чунки кўплаб сиёсацҳунослар бунинг акси бўлишини тахмин қилишганди.
Брехит масаласининг тарихи
| Европа Иттифоқи | |
Бу мақола | |
| Яна қаранг: | |
| Европа тарихи Кенгайиш — Келишувлар Солнома — Раёсат | |
1957-йилда Буюк Британия Европа иқтисодий ҳамжамиятига (ЙИҲ) асос солган Рим шартномасини имзоламаган. 1963 ва 1967-йиллардаги Британиянинг ҳамжамиятга қўшилиш таклифи Франсиянинг ўша вақтдаги президенти Чарлес де Гаулле томонидан вето ҳуқуқи асосида рад этилган. Де Гаулле бу ишини "Британия иқтисодиётидаги бир қатор жабҳалар, хусусан, қишлоқ хўжалигида ишлаш практикаси Британияни Европа билан номутаносиб деб топишга асосдир" деб изоҳлаган[3].
Де Гаулле Франсия президентлиги лавозимидан кетганидан сўнг, Буюк Британия ҳамжамиятга қўшилиш учун учинчи маротаба таклиф киритди ва 1973-йилнинг 1-январида ЙИҲга қабул қилинди. Бу қўшилиш консерватив Эдwард Ҳеатҳ даврида юз берди[4]. 1974-йил октябр ойида бўлиб ўтган сайловларда Британиянинг ЙИҲда қолиш масаласида референдум ўтказишни ваъда қилган Ҳаролд Wилсон бошчилигидаги оппозицион Лейбористик партия ютиб чиқди.
1975-йил Буюк Британиянинг ЙИҲда қолиш ёки қолмаслик масаласида референдум ўтказилди. Барча асосий сиёсий партиялар ва ОАВ Британиянинг ЙИҲда қолишини ёқлаб чиқдилар. Бундан ташқари Лейбористик партиянинг ўзида бу масала юзасидан фикрлар иккига бўлинди. 1975-йил 26-апрел куни бир кунлик партия конференсиясида овозлар Брехит фойдасига 2:1 ко'риниш олди. Вазирлар маҳкамаси ўта европачилар ва ўта аксилевропачиларга бўлиниб кетганлиги юзасидан, Ҳаролд Wилсон маҳкаманинг жамоавий масъулияти ҳақидаги конституцион удумни тўхтатиб қўйиб, вазирларга ҳар икки томондан оммавий кампаниялар чақиришни таклиф қилди. Йигирма уч кишидан еттитаси ЙИҲга аъзоликдан чиқиш таклифини қувватладилар[5].
1975-йил 5-июнда бўлиб ўтган референдумда сайловчилар олдига: "Нима деб ўйлайсиз, Буюк Британия Европа ҳамжамиятида (умумий бозорда) қолиши керакми?" деган савол ташланди. Шетланд ороллари ва Ташқи Ҳебрид оролларидан бошқа барча округларда асосан "ҳа" дея жавоб қайтаришди. Овозлар сонига кўра Британия Европа иқтисодий ҳамжамиятида қолди[6].
| "Ҳа" овозлар | "Ҳа" фоизда | "Йўқ" овозлар | "Йўқ" фоизда | Овоз берганлар фоизи |
|---|---|---|---|---|
| 17 378 581 | 67,2 | 8 470 073 | 32,8 | 64,5 |
1993-йил 1-ноябрда Маастрихт шартномасига кўра Европа иқтисодий ҳамжамияти Европа Иттифоқи деб юритила бошланди[7]. Ўз номига мос ўлароқ соф иқтисодий иттифоқ соф сиёсий иттифоққа айланди[8].
1990-йиллар бошларида евротанқидчиларнинг сиёсий партияси — Бирлашган Қироллик озодлик партияси (УКИП) тузилди. Бу партия 2004 йилги Европарламент сайловларида 3-ўринни, 2009-йилда 2-ўринни, 2014-йилда эса 1-ўринни эгаллади (умумий овозларнинг 27,5 фоизи)[9].
2016-йилги референдум
| Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида қолиш масаласида ўтказилган референдум 23-июн 2016 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқида қолиши керакми?[10][11] инглизча: Шоулд тҳе Унитед Кингдом ремаин а мембер оф тҳе Эуропеан Унион?
| ||||||||||||||||||||||||||||||||
Брехитнинг Фонд биржаларига таъсири
Брехит натижасида жаҳон фонд биржаларидаги кўплаб индексларнинг кескин пасайиб кетиши кузатилди, хусусан, НИККЕИ (Япония) аксиялари 1.286[17] пунктгача пасайиб кетди, шундан сўнг, индекслар тушиши давом этишининг олдини олиш мақсадида биржа савдолари ёпилди.
23-июн 2016-йил санасидаги референдум натижалари эълон қилиниши биланоқ Британия фунт-стерлингининг АҚСҲ долларига нисбатан нархи пасайиб кетди[18].
Брехитга Буюк Британия бош вазирининг муносабати
Давид Cамерон, агар Бирлашган Қироллик ЙИдан чиқиб, ўз йўлидан юрадиган бўлса, унда мамлакатга янги ҳукумат раҳбари кераклигини, ўзи эса истеъфога чиқишини эълон қилди[19].
"Уларнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Менинг мамлакатим томонида туриб овоз берганларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман" - Девид Кемероннинг Британия халқига мурожаатидан сўзбоши.
Девид Кемерон Британия бош вазири лавозимидан воз кечгач, бу лавозимни Тҳереса Май қабул қилди ва у 2017-йилнинг 16-апрелида Британия халқини Пасха байрами билан табрикларкан, Евроиттифоқдан чиқиш Бирлашган Қироллик аҳолисини ғоявий жиҳатдан ва янги имкониятлар атрофида бирлаштириши ҳақида гапирган. Мей хонимнинг фикрича, Брехит халқни бирлаштирибгина қолмай, у Британияликларнинг умумманфаатларини ҳам ифода этади[20].
ОАВнинг муносабати
ББC:
Бирлашган Қироллик узоқ 43 йиллик аъзоликдан сўнг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш учун овоз берди. УКИП раиси 23-июнни "Мустақиллик куни" деб атади, фунтнинг курси долларга нисбатан 1985-йил ҳолатигача пасайиб кетди[21].
CНН:
Овоз беришда Бирлашган Қиролликнинг ЙИдан чиқиши тарафдорлари ғолиб келишди – бу Иттифоқдан чиқиш учун овоз берган биринчи мамлакат.
Британияликлар 52 % га 48 % ҳисобида Евроиттифоқдан чиқиш учун овоз бердилар. Фунт курсининг кескин пасайиб кетганлиги ҳақидаги хабар биржаларни ваҳимага солмоқда[22].
Российская газета:
Буюк Британиядаги референдумда мамлакатнинг ЙИдан чиқиши тарафдорлари ғолиб бўлдилар. Натижаларга кўра, улар оппонентларидан 1,26 миллион кишига кўпроқ. Тарафдорлар 52 фоиз (17,41 миллион киши) овоз тўплашга эришишди. Қаршилар эса 48 фоиз овозга эга бўлдилар[23].
Брехитнинг амалий оқибатлари
23-июн куни референдум натижалари эълон қилингач, Британия фуқаролари орасида Евроиттифоқдан яшаш учун фуқаролик сўраш ҳолатлари авжга чиқди. Ёз ойларида ЙИнинг Лондондаги 16 та дипломатик корпус вакиллари аҳоли ўртасида иттифоқнинг бошқа мамлакати паспортини олишга талаб кучайиб кетганлигини қайд этишди. Талабнинг ошишига сабаб эса, британияликларнинг референдумдан аввалги каби ЙИ мамлакатлари бўйлаб эркин саёҳат қилишни исташлари[24].
Референдумдан сўнг бир ой ичида Британиядаги туристлар сони 18 %га ошди. Туризм бозорининг 500 вакили ўртасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фунт стерлинг қийматининг пасайиб кетиши британияликлар орасида ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига олиб келган[25].
Британиялик харидорлар Брехитдан кейинги шок ҳолатидан тез чиқиб олишди: 2016-йил июл ойида чакана савдо кўрсаткичи тахмин қилинганидан ҳам кўпроқ ошди. Илиқ ҳаво кийим-кечак савдоси ошишига хизмат қилди, фунтнинг тушиб кетиши эса, қиммат соатлар ва заргарлик буюмларини харид қилиш учун келган хорижликларнинг сони ошишини таъминлади. Чакана савдолар ҳажми аввалгига нисбатан 1,4 %га ошди (аслида 0,2 % тахмин қилинганди). Соатлар ва заргарлик буюмлари савдоси 16,6 %га ошди, бу охриги икки йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.[26]
Бирлашган Қироллик Фиксал тадқиқотлар институтининг ҳисоб-китобларига кўра, Британия ЙИдан чиқса, ҳар бир британиялик оила йилига £1,250 (€1474 атрофида[27]) йўқотади.
Аҳоли даромадларининг пасайиши йилига 3,7% ни этиши тахмин қилинмоқда. Институт ходимининг гапларига қараганда: "Ўзгаришлар мамлакатнинг бутун аҳолиси ҳаётига таъсир қилади, иш жойларининг қисқариши сабаб йўқотишларни асосан ишчи синф вакиллари ҳис қиладилар, нафақахўрлар эса бундай ташвишлардан ҳоли"[28].
Брехит Британия молиявий секторига ҳам узоқ муддатли зарар етказиши мумкин. Бунинг негизи ўлароқ истеъдодли кишиларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда[29].
Иттифоқдаги сўнгги кунлар

2020-йил 24-январда Европа Иттифоқи раҳбарияти ва Буюк Британия бош вазири Борис Жоҳнсон Брехит бўйича келишувни имзоладилар.
2020-йил 29-январда Европарламент Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича келишувни ратификация қилди. Брехит бўйича келишувни 631 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 49 нафари қаршилик билдирган, 13 киши бетараф қолган. Овоз беришдан олдин дебатлар ташкил қилинди, дебатга келган депутатларнинг бир қисми Буюк Британия ва Европа Иттифоқи рамзлари туширилган ва “Алwайс Унитед” (“Абадий бирга”) деб ёзилган шарфларда келишган[30].
2020-йил 30-январ куни Европа Кенгаши Брехит бўйича келишувни ма’қуллади.
31-январ куни Қироллик зарбхонаси Брехитга атаб 1,5 минг дона 50 пенс қийматидаги олтин тангаларни сотувга чиқарди. Ҳар бир танганинг нархи 945 фунт стерлингни ташкил этади. Бундан ташқари яна чекланган миқдорда 50 пенслик тангалардан иборат тўпламлар ҳам сотувга қўйилган. Тўпламдаги тангалардан бири 1973-йил Буюк Британиянинг Европа иқтисодий ҳамжамиятига кириши шарафига зарб этилган бўлса, иккинчиси 2020-йилги Брезитга аталгандир. Бундай тўпламлардан 5 минг донаси 30 фунт стерлингдан сотувга қўйилган.
2020-йил 31-январ Гринвич вақти билан соат 23:00 да (Тошкент вақти билан 1-феврал тонгги соат 04:00 да) 47 йиллик а’золикдан сўнг Буюк Британия расман Европа Иттифоқини тарк этди. Шу куни юзлаб Брехит тарафдорлари Лондондаги Вестминстер саройи қаршисида Британиянинг ЙИдан чиқишини нишонлаш учун тўпландилар, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни куйладилар. Брехитни қўллаб-қувватловчи сиёсатчилар сўзга чиқдилар. ЙИдан чиқишга қарши бўлганлар эса Лондон кўчаларида марш уюштирдилар, Шотландияда ҳам Брехитга қарши митинглар бўлиб ўтган[31]. ЙИнинг Брюсселдаги қароргоҳи қаршисидан Буюк Британия байроғи олиниб, Европа Иттифоқи байроғи ўрнатилди, Британиядаги расмий бинолардан ҳам Европа Иттифоқи байроқлари олиб қўйилди[32].
Манбалар
- ↑ Ҳалл, Дамиэн „'Брексит' ор 'брегзит'? Тҳе қуэстион тҳат дивидес а натион“ (эн). Тҳе Cонверсатион (11-август 2017-йил).
- ↑ Референдум натижалари// ББC
- ↑ „1967: Де Гаулле сайс 'нон' то Бритаин – агаин“. ББC Неwс (27-ноябр 1976-йил). Қаралди: 9 март 2016.
- ↑ „1973: Бритаин жоинс тҳе ЭЭC“. ББC Неwс (1-январ 1973-йил). Қаралди: 9 март 2016.
- ↑ ДАвис Бутлер. „Тҳе 1975 Референдум“ (ПДФ). Эуреферендум.cом. 2016-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-май 2016-йил.
- ↑ „Ресеарч Бриэфингс – Тҳе 1974–75 УК Ренеготиатион оф ЭЭC Мембершип анд Референдум“. Ресеарчбриэфингс.парлиамент.ук. Қаралди: 19-май 2016-йил.
- ↑ „ЭУРОПА – ЭУ треатиэс“. Эуропа.эу. 2016-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-май 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-05-05 санасида архивланган)
- ↑ „ЭУРОПА – Тҳе ЭУ ин бриэф“. Эуропа.эу. Қаралди: 19-май 2016-йил.
- ↑ „10 кей лессонс фром тҳе Эуропеан элеcтион ресулц“. Тҳе Гуардиан (26-май 2014-йил). Қаралди: 31-май 2014-йил.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „Британия ташқи ишлар вазири мамлакатни ЙИда олиб қолишнинг йўлини айтди“. РБК (2015-йил 3-октябр). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 „Британия ташқи ишлар вазири: агар ўзгаришларга қўл урилса, биз ЙИда қолишга тайёрмиз“. Коммерсантъ (2015-йил 10-март). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 12,0 12,1 „Британиянинг ЙИда қолиши масаласидаги референдуми савол жавобларда“. ББC рус хизмати (2016-йил 18-феврал). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 13,0 13,1 „Буюк Британия ЙИда қолиш масаласини қайта кўриб чиқади“. Лента.ру (2015-йил 1-сентябр). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 14,0 14,1 Евгений Пудовкин – журналист. „Кемерон ултиматуми“. Независимая газета (2015-йил 2-ноябр). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 15,0 15,1 „Буюк Британия ЙИдан чиқиш масаласида референдум ўтказмоқчи, Лондон қолиш тарафдори. Бу нима дегани?“. Медуза (2016-йил 20-феврал). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ 16,0 16,1 ТАСС. „Буюк Британиянинг ЙИга аъзолиги юзасидан референдум июнда ўтказилиши мумкин - Британия ТИВ“. Эуронеwс (2016-йил 26-январ). 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ „Никкеи 225 (Н225) индекси - Инвестинг.cом“ (ру-РУ). инвестинг.cом Россия. Қаралди: 2017-йил 14-феврал.
- ↑ ҳттп://неwбиэ-форех-традер.блогспот.ру/2016/09/брехит.ҳтмл
- ↑ „Брехит бўйича референдум ўтказилганидан кейин Девид Кемерон истеъфо эълон қилмоқчи“. Қаралди: 2016-йил 24-июн.
- ↑ „Тереза Мей: Брехит Буюк Британияни бирлаштиради“. кун.уз Ўзбекистон. Қаралди: 2017-йил 16-апрел.
- ↑ „Тарихий онлар фотографияларда: Британия ЙИни тарк этмоқда“. ББC.Cом. ББC (2016-йил 24-июн). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ „Ит'с оффиcиал: УК вотес то леаве ЭУ“ (эн). РТ.cом. Аутономоус Нонпрофит Организатион “ТВ-Новости” (2016-йил 24-июн). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 27-декабр.
- ↑ „Итоги: Сторонники выхода Британии из ЕС победили на референдуме“. РГ.ру. ФГБУ «Редакция «Российской газеты» (2016-йил 24-июн). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ Сеал, Тҳомас. „Сcале оф Бритиш Руш фор Фреэдом-оф-Мовемент Пасспорц Ревеалед“ (эн). Блоомберг.Cом. Блоомберг Л.П. (2016-йил 22-август). 2016-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ „Бритиш тоурисм сеэс пост-Брехит боом“ (эн). Травелмоле.Cом. Травелмоле (2016-йил 19-август). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ „Британиялик харидорлар Брехитдан кейинги шок ҳолатидан тез чиқиб олишди“. Газета.Ру. «Газета.Ру», АО (2016-йил 19-август). 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ „Тадқиқот: Брехит туфайли ҳар бир британиялик оила йилига €1474 йўқотади“. Газета.Ру. «Газета.Ру», АО (2016-йил 25-ноябр). 2016-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-ноябр.
- ↑ Мерриcк, Роб. „Эверй ҳоусеҳолд wилл лосе £1,250 а еар беcаусе оф Брехит, сайс Институте фор Фисcал Студиэс“. Тҳе респеcтед тҳинк танк алсо wарнс тҳат wоркинг фамилиэс wилл бе ҳит ҳардест бй а референдум-индуcед слумп ин эарнингс - wитҳ пенсионерс протеcтед (эн). Индепендент.Cо.Ук. Индепендент Дигитал Неwс & Медиа (2016-йил 24-ноябр). 2016-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-ноябр.
- ↑ Cларенcе-Смитҳ, Тобй „Тҳе Импаcт оф Брехит он тҳе Финанcиал Сервиcес Сеcтор“ (эн). Топтал. Қаралди: 2017-йил 11-апрел.
- ↑ ҳттпс://www.эуропарл.эуропа.эу/. „Брехит деал аппровед бй тҳе Эуропеан Парлиамент“. ҳттпс://www.эуропарл.эуропа.эу/. Қаралди: 29-январ 2020-йил.
- ↑ ББC. „УК леавес тҳе Эуропеан Унион“. ҳттпс://www.ббc.cом/. Қаралди: 2020-йил 1-феврал.
- ↑ Скй Неwс. „ЛИВЕ: Cелебратионс анд регрет ас Бритаин қуиц ЭУ афтер 47 еарс“. ҳттпс://неwс.скй.cом/. Қаралди: 31-январ 2020-йил.
Ҳаволалар
- Эарлй Парлиаментарй Генерал Элеcтион Билл 2019-20, Прогресс ин Парлиамент (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-31 санасида архивланган)
- УК говернмент'с Брехит информатион
- УК говернмент'с оффиcиал неготиатион доcуменц
- Эуропеан Парлиамент – Брехит импаcт студиэс
- Легал Эффеcт оф тҳе Протоcол он Иреланд/Нортҳерн Иреланд, Атторней Генерал'с адвиcе то Приме Министер, 13-ноябр 2018-йил
- УК говернмент'с Эхплаинер (фор тҳе wитҳдраwал агреэмент) 14-ноябр 2018-йил
- Ҳоусе оф Лордс репорт аналйсинг тҳе пропосед Wитҳдраwал Агреэмент, 5 Деcембер 2018
- ЭУ'с оффиcиал неготиатион доcуменц
- УК Парлиамент – Брехит Неwс
- Реадинг лист оф пост-ЭУ Референдум публиcатионс бй Парлиамент анд тҳе Деволвед Ассемблиэс – Ҳоусе оф Cоммонс Либрарй
- Реcорд оф Брехит-релатед бусинесс ин тҳе деволвед легислатурес (Нортҳерн Иреланд, Сcотланд анд Wалес) – Ҳоусе оф Cоммонс Либрарй
- Гов УК – Департмент фор Эхитинг тҳе Эуропеан Унион
- ББC: "Брехит: Wҳат аре тҳе оптионс?" (10-октабр 2016-йил)
- ББC: "Брехит воте: Wҳат cоулд ҳаппен нехт?" (17-декабр 2018-йил)
- Тҳе Брехит Паперс, Бар Cоунcил, Деcембер 2016
- План фор Бритаин: Тҳе говернмент'с неготиатинг обжеcтивес фор эхитинг тҳе ЭУ: ПМ'с спеэч деливеред анд публишед он 17-январ 2017-йил – трансcрипт оф спеэч ас деливеред ат Ланcастер Ҳоусе, Лондон
- Тҳе Унитед Кингдом'с эхит фром анд неw партнершип wитҳ тҳе Эуропеан Унион, Фебруарй 2017 ("Wҳите папер")
- Қуотес абоут Брехит (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-14 санасида архивланган) Эуронеwсда
- Эуропеан Cоунcил Брехит Гуиделинес
- Тҳе эcономиc эффеcц оф тҳе говернмент'с пропосед Брехит деал (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-12-27 санасида архивланган) Натионал Институте оф Эcономиc анд Соcиал Ресеарч, Новембер 2018
- Ҳоw wилл Брехит аффеcт тҳе УК'с мануфаcтуринг индустрй? УК Траде Полиcй Обсерваторй, Фебруарй 2018
- Тҳе реал пост-Брехит оптионс (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-19 санасида архивланган) Леcтуре бй Иван Рогерс ат тҳе Университй оф Гласгоw, 23-май 2018-йил
- Wҳат аре тҳе оптионс фор тҳе УК'с традинг релатионшип wитҳ тҳе ЭУ афтер Брехит? (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-22 санасида архивланган) УК ин а Чангинг Эуропе, Кинг'с Cоллеге Лондон, Деcембер 2018
- Брехит пҳрасебоок: а гуиде то тҳе талкс' кей термс Тҳе Гуардиан, 23-ноябр 2018-йил
- Лорд Ашcрофт: Ҳоw тҳе Унитед Кингдом вотед он ЭУ референдум дай – анд wҳй Cонсервативе Ҳоме, 17-март 2019-йил
- Эхпланаторй Меморандум фор тҳе Wитҳдраwал оф тҳе Унитед Кингдом фром тҳе Эуропеан Унион (Cонсеқуэнтиал Провисионс) Билл 2019 интродуcед бй тҳе Ириш говернмент ин тҳе легислатуре (Оиреачтас)
- ЭУ Cоунcил деcисион, 22-март 2019-йил, эхтендинг тҳе неготиатинг период
Релатинг то cоурт cасес
- Жудгмент оф тҳе Супреме Cоурт оф тҳе Унитед Кингдом ин Р (Миллер) в Сеcретарй оф Стате фор Эхитинг тҳе Эуропеан Унион
- Жудгмент оф тҳе Эуропеан Cоурт оф Жустиcе ин тҳе Wигҳтман cасе: Ригҳт оф унилатерал ревоcатион оф тҳе нотифиcатион
- Wилсон в Приме Министер [2018] ЭWҲC 3520 (Админ) (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-01-16 санасида архивланган)
- Эwан МcГаугҳей Cоулд Брехит бе Воид? Кинг'с Лаw Жоурнал, Волуме 29, 2018, Иссуэ 3
- УК wитҳдраwал фром тҳе Эуропеан Унион: Легал анд проcедурал иссуэс Эуропеан Парлиаментарй Ресеарч Сервиcе, Марч 2017
- Ронан МcCреа Тҳе легал иссуэс оф ревокинг тҳе нотифиcатион то леаве тҳе ЭУ – бут тҳен нотифйинг то леаве агаин Лондон Счоол оф Эcономиcс, 20-декабр 2018-йил
