Британия империяси (инглизча: Бритиш Эмпире) — одам яшайдиган барча қитъаларда колониялари мавжуд бўлган инсоният тарихидаги энг йирик давлат[1]. ХХ асрнинг 30-йилларига келиб Британия империяси ер шарининг қарийб тўртдан бирини, яъни 41,2 млн. км² (шундан 8 миллиони аҳоли яшамайдиган ерлар) эгаллаган. Империянинг ҳеч бўлмаган битта колониясида қуёш нур сочиб турганлиги сабабли Британия империясини „Қуёш ботмайдиган империя“ деб аташган. Империя аҳолисининг сони эса 480 млн. кишига, яъни ўша пайтдаги ер шари аҳолисининг чорак қисмига тенг бўлган. Айнан Пах Британниcа (Пакс Британика) натижаси сабабли инглиз тили транспорт ва савдо соҳасидаги бошқа тиллар орасида етакчи тил ҳисобланади.

Британия империяси
Бритиш Эмпире

империя
←
 
←
 
←
 
←
1497 — 1949 (1997)


→
 
→
 
→
Британия Империясининг байроғи Британия Империясининг герби
Шиори
«Диэу эт мон дроит»
(ўзбекча: «Худо ва менинг ҳуқуқларим»)

1919-йилга келиб Британия Империясининг ҳудудлари
Пойтахти Лондон
Йирик шаҳарлари Лондон, Деҳли, Сидней, Монреал
Тил(лар)и Инглиз
Пул бирлиги Фунт стерлинг
Майдони 41 200 500 км² (1922)
Аҳолиси 458 000 000 киши
(1922-йилги Ер шари аҳолисининг 24%)
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Монарх
 -  Буюк Британия монархлари рўйхати

Британия империяси Буюк Британия ва унга қарам бўлган мустамлакаларни ифодалайдиган тушунча бўлиб, у 1870-йиллардан бошлаб расман қўллана бошлади. Британия империяси таркибига Британия билан бирга ҳамма доминионлари ва мустамлакалари — Ирландия (ХИИ асрлар), Шимолий Америка (Виргиния) (1607), Голландия ва Шимолий Америкадаги бошқа ҳудудлар (1652-54; 1665-67 ва 1672-74), Португалия ва унинг мустамлакалари (ХВИИ аср ўрталари), Испания мустамлакалари, Канада, Шимолий Американинг қолган қисми (1756—63), Бенгалия (1757), Малта, Сейлон (1814—15), Ҳиндистон, Австралия, Янги Зеландия, Жанубий Африка (ХИХ аср 1-ярми), Сянган (Гонконг) ороли (ХИХ аср 2-ярми), Кипр (1878), Бирма (1885), Ироқ, Фаластин, Трансиордания, Танганика, Того ва Камеруннинг бир қисми (1914—18) ва бошқалар кирган эди. ХХ асрда мустамлака тизимининг парчаланиши жараёнида Британия империяси ўрнида империядан ажралиб чиққан мамлакатлар иттифоқи — Британия миллатлар ҳамдўстлиги тушунчаси пайдо бўлди (қаранг Ҳамдўстлик)[2].

Қисқача

Британия Империяси икки юз йилдан ортиқроқ вақт давомида ўсди. Давлат майдони ўсишининг энг авжи деб ХХ асрнинг бошлари тан олинади. Ўша пайтларда унинг барча қитъаларда йирик ҳудудларга эгалиги унинг ҳақиқий буюклигини кўрсатган.

Ҳудудлар эгалланиши даври нисбатан тинч бўлган савдо ва дипломатия билан бошланган. Империя бутун дунёга британ технологиялари, савдо, инглиз тили ва ҳукумат тури тарқалишига сабабчи бўлган. Империя ҳукмронлиги империя иқтисодиётининг ўсиши ва Бирлашган Қиролликнинг кўплаб давлатлар сиёсатига таъсир кўрсатишида муҳим рол ўйнаган. Колониялар тузилишидан маълумки, Британия Империясининг таъсири икки хил қиёфага эга бўлган. Колонияларга Буюк Британияга мос бўлган инглиз тили, маъмурий ва ҳуқуқий қонунлар киритилган. Бирлашган Қиролликнинг деколонизацияси давомида собиқ колонияларга парламент демократияси ва олий қонунлар олиб кирилишга ҳаракат қилинган, аммо, баъзан бу амалга ошган, баъзан эса йўқ. Кўплаб колониялар Британ давлатлари ҳамдўстлиги уларга империя ўрнини психологик тарзда эгаллайди деб ҳисоблашган.

Британ колонияларидан асосан Бирлашган Қиролликнинг моддий мақсадлари йўлида фойдаланилган. Британ фуқаролари кўчиб борган колонияларда мустақил иқтисодиёт учун инфратузилма яратилган бўлса-да, Африка ва Осиёнинг тропик ҳудудларида жойлашган колониялар уларга асосан хомашё базалари сифатида қаралганлиги сабабли чекланган инфратузилмага эга бўлишган. Ҳозирги кунда кўплаб ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти хомашё экспортига қарам бўлиб қолган.

Колониялардаги турли этник гуруҳлар орасидаги муаммолар бошқа давлатларнинг колонияга асосланган ҳукмронлигидан сақлаб турганлиги британ колонияга оид қонунчилигининг асосий устуни бўлган. Ҳозирги кунда Шимолий Ирландия, Ҳиндистон, Зимбабве, Судан, Уганда, Ироқ ва бошқа давлатлардаги этник муаммоларнинг сабабчиси „Бўлиб ташлаб ҳукмронлик қил“ классик принсипи саналади. 1952-1957-йилларда Кенияда кичик қўзғолондан бошланиб, сўнг йирик қабилаларнинг қонли урушига айланган мау-маулар қўзғолони бунга оддий мисол бўла олади. Ҳар бир қабила 18000дан 30000гача одам йўқотган бир вақтда, жами 22та оқ ҳалок бўлади.

Европадаги мулклар (эрта босқич)

Орол-давлат ҳисобланишига қарамасдан ўрта асрларда Англия қитъадан келган кўплаб ҳужумларга нишон бўлган, бунинг сабаби эса унда ХВИ асргача ҳарбий денгиз флотининг йўқлиги эди. Англлар ва сакслар Британ оролларига Германиядан келишган. Уларнинг ҳарбий отрядларини бу ерга Рим империясидан мустақилликка эришиб, ўз қиролликларини тузган маҳаллий британ ҳукмдорлари чақиришган. 1066-йилда франсуз норманнлари томонидан яна бир Англиянинг эгалланиши амалга оширилди, шундан сўнг норманнлар етакчиси герсог Вилгелм И Истилочи янги сулолага асос солиб, англ-саксларнинг ерларини франсуз баронларига бўлиб берди. Англ-сакслар ва бриттларнинг ерлари билан чекланмаган Вилгелмнинг давомчилари 1282-йилда ўз қиролликларига Уэлсни қўшиб олишди, 1169-йилда эса Ирландияни колонизациялашни бошлашди[3]. ХВИИИ асрда Шотландия Англияга тенг ҳуқуқли давлат сифатида қўшилди. Инглиз қироллари Юз йиллик уруш давомида мағлубиятга учраб Франсиядаги ҳудудлардан айрилишларигача қитъада Франсиянинг ярмига эгалик қилиб, франсуз тахтига даъвогар бўлишган. Франсиянинг кучайиши инглиз зодагонлари орасидаги бўлиниш пайтига тўғри келди. Бунинг натижасида Англияда Қизил ва Оқ атиргул уруши рўй берди ва Тюдорлар сулоласи асосчиси Генрих ВИИ томонидан янги истилога учради.

„Биринчи Британ Империяси“ (1583—1783)

Америкадаги биринчи колониялар

Жон Кабот Америкага қараб сузган кеманинг нусхаси

Колумбнинг муваффақиятли кашфиётларидан сўнг, 1496-йилда қирол Генрих ВИИ Жон Каботни Осиёга янги савдо йўлларини топишга жўнатади[1]. Худди Колумбга ўхшаб, Кабот 1497-йилда Нюфаундлендга етиб уни Осиё қирғоғи деб ўйлайди ва бу хабар билан ўз юртига қайтади[4]. Афсуски, бир йилдан кейинги саёҳатдан унинг кемаси қайтиб келмайди[1].

Шу билан Янги Дунёга инглизларнинг саёҳатлари анча пайтга тўхтайди. ХВИ асрда Англияни реформация зир титратади, шу сабабли инглиз-испан муносабатлари кескинлашади ва бу ўз навбатида Англо-Испан урушига олиб келади. 1562-йилда британ ҳукумати жанубий денгизларда қул сотиш ва қароқчилик билан омадли шуғулланаётган қароқчилар Жон Ҳокинс ва Франcис Дракега каперлик патентини беради. Натижада уларнинг денгизчиликдаги санъатлари британ ҳарбий денгиз флотини яратишда хизмат қилди ва инглиз тожига хизмат қилган кўплаб қароқчиларга намуна бўлиб хизмат қилди[1]. 1578-йилда Элизабетҳ И Гилберт Ҳемфрига шундай каперлик патентини тақдим қилди[5]. Ўша йилиёқ Гилберт Шимолий Америкада колонияларга асос солиш ва қароқчилик билан шуғулланиш мақсадида Вест-Индияга йўл олади, аммо, у Атлантикани кесиб ўтмасиданоқ саёҳат тугайди. 1583-йилда Гилберт иккинчи марта уриниб, Нюфаундленд оролига етиб бориб, расмий равишда ўша орол буҳтасини инглиз буҳтаси деб эълон қилади. Англияга қайтишда у вафот этади ва унинг ишини ўз патентини 1584-йилда олган укаси Волтер Рели давом эттиради. Бир йилдан сўнг Рели ҳозирги Шимолий Каролина қирғоғида жойлашган Роанок колониясини тузади, аммо тажрибасизлик, овқат етишмовчилиги ва испанлар ҳаракати туфайли колония инқирозга юз тутади[6]. Келажакда инглизлар яна бир неча бор Шимолий Америкада колония тузишга ҳаракат қилишади. Улар ҳаттоки Шимолий Американинг Тинч океани қирғоғида (Франcис Дракенинг ер шари бўйлаб саёҳати давомида) ҳам колония тузишади, лекин уларнинг барчаси ҳалок бўлади[7].

Қиролича Элизабетҳ И

1588-йилда „Енгилмас армада“нинг мағлубияти туфайли Испан империясининг қудрати синдирилди ва у келажакда Британия Империясининг эртасига катта хавф туғдирмади.

1603-йилда инглиз тахтига Якоб И (Жаcоб И) ўтирди ва келаси йили Испания билан уруш ҳаракатларига чек қўйган Лондон келишуви (1604)ни имзолади. Энди, асосий рақиб билан тинчлик пайтида инглизларнинг асосий эътиборлари душман инфратузилмасига ҳужум қилиш ўрнига, денгиз ортидаги ўз колонияларини тузишга қаратилди. Британия Империясининг тузилиши ниҳоят Шимолий Америка ва Вест-Индияда инглиз колониялари ва Осиё билан савдо қилиш учун бир неча компанияларининг тузилишидан (шу жумладан, 1600-йилда тузилган Ост Индия компаниясидан сўнг амалга ошди. Шу пайтдан то Америкадаги мустақиллик урушида Ўн уч колониянинг йўқотилишига қадар, яъни, ХВИИИ аср охирига қадар мавжуд бўлган империяни „Биринчи Британия Империяси“ деб аташади[8].

Америка, Африка ва қул савдоси

Британ Вест-Индияси бошида энг муҳим ва энг фойдали инглиз колонияларидан иборат бўлган. Лекин улар энг муҳим колонияларга айланишдан олдин бир неча бор инқирозга учрашган. Масалан, инглизлар испанларга ўхшаб ўз колонияларида олтин топишга ҳаракат қилишганлиги сабабли Британ Гаянасида колония тузишга 1606-йилга қадар икки йил давомида ҳаракат қилишган. Сент-Люсия (1605) ва Гренададаги (1609) колониялар тезда йўқолиб кетишди, лекин, Сент-Киц (1624), Барбадос (1627) ва Невисдаги (1628) колониялар муваффақиятли бўлишган. Бунинг сабаби эса португаллар Бразилияда омадли тарзда фойдаланаётган шакарқамиш ўстиришдан инглизлар ҳам фойдаланишганлиги ҳисобланади. Колонияларга голланд қулфурушлари сотадиган қуллар меҳнати зарур эди ва инглизлар шу қуллардан фойдаланишарди. Ўз навбатида голландлар эса колонияларда ишлаб чиқарилган шакарни олиб Европада олибсотарлик қилишган. Бу савдодан қолаётган катта фойдани фақат инглизлар қўлида қолишини кафолатлаш учун Инглиз Парламенти 1651-йилда инглиз колонияларида фақат инглиз кемалари савдо қилиши мумкинлигини белгилайдиган Навигацион актни қабул қилади. Бу эса Бирлашган Провинсиялар Республикаси билан муаммоларнинг кескинлашувига, уруш сабабли инглизларнинг Америкадаги ўринлари мустаҳкамланишига олиб келган бир неча Англо-голланд урушларига сабаб бўлди. 1665-йилда Англия Испанияга тегишли бўлган Ямайка оролини эгаллади, 1666-йилда эса Багам оролларини муваффақиятли равишда колонизациялади[9].

1750-йилда Шимолий Америкадаги Британ колониялари. 1: Нюфаундленд; 2: Неw Сcоттиа; 3: Ўн уч колония; 4: Бермуд ороллари; 5: Багам ороллари; 6: Британ Гондураси; 7: Ямайка; 8: Кичик Антил ороллари

Америка қитъасидаги биринчи доимий британ колонияси 1607-йилда Жаместоwнда тузилди. У 1609-йилда Бермуд оролларида ҳам шунақа колония тузган шахсий Виргиниа Cомпанй томонидан бошқариларди. 1624-йилда компания ҳуқуқлари муддати тугади деб эълон қилиниб, ҳукумат колонияни бошқаришни ўз зиммасига олди, шундай қилиб, Виргиниа колониясига асос солинди. Бу ерда шакар етиштирилмаслигига қарамасдан, маҳаллий колониячилар тамаки ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали омадга эришдилар. 1610-йилда шунга ўхшаш компания (Лондон ва Бристол Компанияси) Нюфаундленд оролида колония тузиш мақсадида очилди, аммо бу ғоя муваффақиятга эришмади. 1620-йил Плимутда диний камчилик бўлган Пуританлар томонидан колония тузилади. Бунга яна католиклар томонидан тузилган Мериленд (1634), контрегационалистлар томонидан тузилган Коннектикут (1639) кабиларни мисол келтириш мумкин, Род-Айленд (1636) эса диний бағрикенглик эълон қилинган Америкадаги биринчи колония бўлди. 1663-йилда Каролина тузилди. 1664-йилда Англия Иккинчи англо-голланд уруши натижасида Суринамни Янги Амстердамга (кейинчалик номи Ню Ёркга ўзгартирилган) алмаштиради. 1681-йилда Wиллиам Пенн Пеннсйлваниа колониясига асос солади.

Қитъадаги колониялардан фарқли равишда Вест-Индиядаги колониялар моддий жиҳатдан анча фойдали бўлса-да, қитъадаги колониялар қишлоқ хўжалиги учун яхши шароитларга ва мўтадил иқлимга эга бўлгани сабабли кўплаб инглизлар кўчиб келишган. Қитъадаги колонияларнинг ўзи ҳам иккига бўлинган: жанубий ва шимолий. Жанубда кўпроқ йирик қишлоқ хўжаликлари мавжуд бўлиб, қуллар хизматидан фойдаланилган. Шимолда кичик фермерликлар, ёғоч ишловчи ва кемасозлик саноатлари ривожланган. Шунингдек, ҳиндулар билан савдо ҳам катта фойда берган. Улардан тери олиниб, ўрнинга металл маҳсулотлари ва шакар қилинишдаги қолдиқлардан тайёрланадиган ромга алмаштирилган. 1670-йилда қирол Карл ИИ Ҳудсон Бай Cомпанйга йирик Руперт ерида (кейинчалик Канаданинг катта ҳудудини ташкил этган ер) тери билан савдо қилишнинг монопол ҳуқуқини берди. Компания томонидан қурилган фортлар ва савдо постлари кейинчалик шу ерга яқин Янги Франсияда тери билан савдо қилувчи компания очган франсузлар ҳужумларининг нишонларига айланишган[10].

Икки йилдан сўнг Америкадаги колонияларга қул сотишнинг монопол ҳуқуқини олган Роял Африcа Cомпанй очилди. Қуллар „Бринчи империя“ иқтисодиётининг асосини ташкил этган. 1807-йилда қул савдоси чекланишига қадар Британия Америкага олиб келинган қулларнинг учдан бири, яъни, 3,5 млн.ни олиб келган. Қул савдосини таъминлаш мақсадида Ғарбий Африка қирғоғида Жеймс ороли, Аккра ва Банс каби фортлар қурилган. Вест-Индияда қоратанли аҳоли улуши 1650-йилдан 1780-йилгача 25%дан 80%га ошди, америка қитъасида қуллар улуши эса 10%дан 40%га ошди. Қул сотиш жуда фойдали иш ҳисобланган, айниқса Бристол ва Ливерпуллик сотувчилар учун.

1695-йилда Шотландия парламенти „Тҳе Cомпанй оф Сcотланд Традинг то Африcа анд тҳе Индиэс“, яъни „Ҳиндистон ва Африкага Шотландия савдо компанияси“га икки океанни бирлаштирувчи канал қуриш учун Панамада колония тузиш ҳуқуқини берди. Экспедиция 1698-йилда йўлга чиқди, аммо у омадсизликка учради. Янги Гранадалик испан колониячилари томонидан ҳужумга учраганлиги ва безгакка чалинганлиги сабабли колония икки йилдан сўнг йўқ бўлди. Шотланд капиталининг чорак қисми қўйилган бу „Дариус счеме“, яъни „Дариюс тизими“ режасининг муваффақияцизликка учраши Шотландия учун ҳақиқий зарба бўлди. Бу омадсизлик Шотландияни Англия билан бирлашишга мажбур қилди ва Бирлашган Қироллик тузилишига сабабчи бўлди[11].

Голландия билан Осиёдаги рақобат

Бўлажак Мадрас шаҳри ҳисобланмиш Авлиё Георг форти, 1639-йил

ХВИ аср охирида Англия ва Голландия мос равишда 1600 ва 1602-йилларда тузилган Инглиз ва Голланд компанияларнинг Осиёга экспедицияларини пул билан таъминлаш мақсадида хусусий аксионерлик жамиятларини тузишни бошлашди. Ўша пайтларда Осиё билан савдо қилишда Португалия якка ҳоким эди. Инглизлар ва голландларнинг мақсади фойдали бўлган зираворлар билан савдони эгаллаш эди. Асосий зираворлар чиқариладиган нуқталар Индонезия архипелаги ва Ҳиндистон эди. Шимолий денгиз орқали ўтадиган Лондон ва Амстердам ўртасидаги тор алоқалар икки компания ўртасидаги муаммоларни юзага келтирди. Натижада Голландия Индонезиядаги Молукк оролларида, Англия эса Ҳиндистондаги Суратга ўрнашиб олди. Англия Голландияни кейинчалик ўз соясида қолдиришига қарамасдан ўша пайтларда ривожланган иқтисодий тизимга эга ва англо-голланд урушларида ғалабага эришган Голландия ХВИИ аср давомида Осиёда катта ҳудудларни эгаллади. Англия ва Голландия ўртасидаги душманлик 1688-йилдаги Шонли инқилоб натижасида инглиз тахтига нидерланд штатгалтери Вилгелм Оран ўтиришидан сўнг тўхтади. Икки миллат ўртасидаги келишувга кўра архипелагдаги зираворлар саноати Голландияга, Ҳиндистондаги тикувчилик саноати Англияга тегди. Англия барибир тикувчиликдаги фойда бўйича зираворлар савдосидан ўтиб кетди, инглиз компанияси эса голланд компаниясини ортда қолдирди[1]. Ҳиндистонда инглиз Ост Индия компанияси ўз эътиборини Суратдан Мадрас, Мумбай ва Калкуттага қаратди.

Франсия билан дунё миқёсидаги кураш

1763-1776-йилларда инглиз Америкаси

Англия ва Голландия ўртасида 1688-йилда тузилган тинчлик битимига кўра бу икки давлат Европа ва колонияларда Франсия-Испания иттифоқига қарши Тўққиз йиллик урушга иттифоқчилар сифатида киришди. Лекин урушдан Англия ғолиб, Голландия мағлуб бўлиб чиқди. Сабаби, Голландия кўп пул талаб этадиган қуруқликдаги урушда қатнашишга мажбур бўлди. ХВИИИ асрда Англия (1707-йилдан сўнг Британия) дунёдаги энг кучли колониал давлатга айланади, Франсия эса унинг асосий рақиби сифатида эътироф этиладиган бўлди.

1700-йилда Испания ва унинг йирик колониал империясини франсуз қиролининг невараси Филипп Анжуга мерос қилиб қолдирган испан қироли Карл ИИ вафот этади. Франсия, Испания ва уларнинг колониялари бир давлатга бирлашиши Англия ва бошқа Европа давлатларига ёқмаслиги аниқ эди. 1701-йилда Англия, Португалия ва Голландия Испан тахти учун урушга Франсия ва Испанияга қарши курашаётган Муқаддас Рим империясига қўшилишади. Бу уруш 1714-йилгача давом этади. Утрехт тинчлик шартномасига кўра испан қироли Филипп Анжу франсуз тахтидан ўзи ва давомчилари номидан воз кечди. Бундан ташқари, Испания Европадаги барча мулкларидан ҳам айрилди. Британия Империясининг ҳудуди кенгайди: Франсиядан Нюфаундленд ва Акадия, Испаниядан эса Гибралтар ва Минорка тортиб олинди. Ҳозиргача Британия доминиони ҳисобланадиган Гибралтар муҳим ҳарбий денгиз флоти базасига айланди ва Британияга Ўрта Ер денгизидан Атлантика океанига кириш-чиқишни бошқаришга имкон берди. Менорка эса Испанияга 1802-йилда Амен сулҳига кўра қайтарилди.

1756-йилда бошланган Етти йиллик уруш биринчи дунёвий урушга айланди: уруш ҳаракатлари Европа, Осиё, Жанубий ва Шимолий Америка, Осия ва ҳаттоки, Африкада олиб борилдил; урушда ўша пайтдаги буюк давлатларнинг деярли барчаси қатнашишди. Париж тинчлик шартномасининг имзоланиши Британия Империясининг келажакига катта таъсир кўрсатди. Шимолий Америкадаги Франсия колонияларининг барчаси эгалланди. Испаниядан Флорида тортиб олинди. Ҳиндистонда ҳам франсузлар британларга анча катта ҳудудларни бердилар. Шундай қилиб, Буюк Британиянинг Етти йиллик уруш давомида Франсия устидан ғалабаси уни дунёнинг энг кучли давлатига айлантирди[12].

„Иккинчи Британия Империясининг“ тузилиши (1783—1815)

Ўн уч америка колонияларининг йўқотилиши

„Париж шартномаси“, Бенжамин Уэст (1783). Расмда (чапдан ўнгга): Жон Жей, Жон Адамс, Бенжамин Франклин, Генри Лоренс и Уилям Темпл Франклин. Британ расмийлари расмда тасвирланишни хоҳлашмаганликлари сабабли расм оҳирига етказилмаган.

1760- ва 1770-йилларда метрополия ва ўн уч колониялар орасида муносабатлар кескин совуқлашди. Колонистларнинг норозилигига сабаб британ парламентининг уларнинг розиликларини олмасдан туриб колонистларни янги солиққа тортишга ҳаракатлари бўлди. Лекин асосий сабаб бутун Шимолий Америкада Британия Империяси ҳокимлигининг ўрнатилиши эди. Бир томондан барча қурол ва меҳнат қуролларини аввал франсузлардан сотиб олишга ўрганиб қолган ҳиндулар инглизлар билан савдо қилишга мажбур бўлишди. Инглизлар эса ҳиндуларга ишонмаганликлари сабабли ҳиндуларга қурол сотилишини тақиқлаб қўйишди, бу ўз навбатида ҳиндулар қўзғолонига олиб келди. Ҳиндуларни тинчлантириш мақсадида британ ҳукумати колонистларга франсузлардан тортиб олинган ерларга кўчиб боришни тақиқлаб қўйишди. Энди норозиликлар навбати фермерлар ва мулкдорларга келди. Бунинг устига, инглизлар Франсия билан урушдан ва ҳиндулар қўзғолонидан сўнг колонияларда катта миқдорда аскарлар сақлашга мажбур бўлди. Бу аскарларни боқиш учун эса колониядагилар янги солиқларга тортилдилар. Урушдан сўнг керак бўлмай қолган (франсуз хавфи бутунлай йўқ қилинганлиги сабабли) аскарларга колонистлар зор эмасдилар. Шу сабабли колонистлар янги солиқлар ва британ аскарлари савдо-сотиққа халақит қила бошлаганликлари сабабли қўзғолон кўтаришди.

1757-йилда қитъада келаси йили ўз мустақиллиқини эълон қиладиган АҚШ мустақиллик учун уруш бошлайди. 1783-йилда колонистлар Британия рақиблари саналмиш Франсия, Испания ва Нидерландия ёрдамида бу урушни ютишади, Буюк Британия эса АҚШни мустақил давлат деб тан олишга мажбур бўлади. Уруш давомида америкаликлар қисман Британ Канадасини эгаллашга ҳаракат қилиб кўришади, лекин, франсуз тилида сўзлашувчи колонистлар уларни қўллаб-қувватламаганликлари сабабли Канада Британия қўл остида қолади[13]. АҚШ мустақиллиги тан олингандан сўнг британ Канадасига империяга содиқ бўлган 40 000дан 100 000гача бўлган америкаликлар қочиб ўтишади. Уларнинг 14 000и Сент-Жон дарёси бўйига кўчиб ўтишади. 1784-йилда Британ ҳукумати янги келган колонистлардан Ню Брансуик колониясини тузиш тўғрисида қарор қилади. 1791-йилги Конституцион акт Канадани инглиз тилида сўзлашувчи Юқори Канада ва франсуз тилида сўзлашувчи Қуйи Канада вилоятларига бўлади.

Инглиз Америкасидаги стратегик муҳим ҳудудларнинг йўқотилишини тарихчилар „биринчи“ ва „иккинчи“ Британ империялари орасидаги чегара деб ҳисоблашади. Бундан сўнг метрополия Осиё, Тинч океани ҳавзаси ва Африкадаги ҳудудларни босиб олишга эътиборини қаратади[7].

Наполеон урушлари давомида Британия Империяси оҳирги марта йўқотилган Шимолий Америка ҳудудларини қайтариш учун ҳаракат қилади. Американ-франсуз савдо алоқаларига халақит қилиш учун „инглиз дезертирларини“ топиш баҳонаси остида британ ҳарбий флоти титиб чиқади. Бундан келиб чиққан англо-американ урушида инглизлар вақтинчалик Вашингтонни эгаллашади, лекин 1815-йилги тинчлик шартномасига кўра икки давлат ҳудудлари урушдан олдинги ҳудудларда қолади.

Ост Индия компаниясининг Ҳиндистонда ҳукмронлиги

Роберт Клайвнинг Плесси жангида ғалабаси Ост Индия компаниясини савдо империясидан етакчи ҳарбий кучга айлантирди. 1760-йил

Ўз фаолиятининг биринчи юз йиллигида Британ Ост Индия компанияси ўз эътиборини Ҳиндистон суб-қитъасидаги савдо операцияларига қаратган. У 1617-йилда ўз савдо ҳуқуқларини олган Бобуршохлар империясига қарши чиқишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Аммо ХВИИИ асрга келиб Бобуршохлар империяси қулашни бошлаган, компания эса ўз рақобатчиси Франсуз Ост Индия компаниясига қарши курашга кирган. 1757-йилда Плесси жангида Роберт Клайв бошчилиги остидаги британлар франсузлар ва уларнинг ҳинд иттифоқчиларини мағлуб этишди. Инглизлар Бенгалияни ўз қўлларига олишди ва Ҳиндистондаги етакчи сиёсий кучга айланишди.

ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида компания ўз ҳудудларини кенгайтирди. Бу ҳудудлар ёки компания, ёки ёлланма ҳинд аскарлари — сипоҳийлардан иборат британ Ҳиндистон армияси томонидан қўрқитилган маҳаллий ўйинчоқ ҳукмдорлар томонидан бошқарилган. Ҳиндистонни колониал эгаллашнинг асосий усули франсузлар колонизаторлари томонидан ўйлаб топилиб, инглизлар томонидан кенг фойдаланилган „субсидиар келишувлар“ бўлган[14]. Бу тизимга мувофиқ компания биринма кетин ҳинд князликларини компания маҳаллий компания ёлланма армиясини боқиш учун „субсидия“лар тўлаш тўғрисидаги битимлар тузишга мажбурлаган. Шунингдек, бу князликлар ўзларининг глобал ишларини фақат британ расмийси ёрдамида бажаришга мажбур бўлишган.

Бобуршохлар империясининг марказлашган ҳукуматининг инқирози Ҳиндистоннинг бир неча юзлаб мустақил князликларга бўлиниб кетишига сабабчи бўлди, бу эса ўз навбатида британ истилосини осонлаштирди. Компания атиги икки марта жиддий қуролли қаршиликка учради: биринчи марта — маратҳлар иттифоқи томонидан, иккинчи марта — Сикх давлати томонидан. Маратҳларга қарши британлар уч инглиз-маратҳ урушлари олиб боришди. Бу урушларда британлар ўз улушларини кутган маратҳлар қўшнилари билан иттифоқ тузишган. Сикхлар билан биринчи тўқнашув британлар учун жуда омадсиз кечган. Аммо 1839-йилдан Сикхлар давлатида ички низолар бошланиб, давлат инқирозга юз тутди. Мана шунда британлар сикхларни Иккинчи инглиз-сикх урушида мағлуб этишди.

Ҳиндистондаги Британ офицери

1857-йилда бутун Ҳиндистон Ост Индия компанияси қўл остига ўтди. Лекин шу йилда сипоҳийлар қўзғолони юзага келди. Бу компаниянинг Ҳиндистондаги бошқарувига чек қўйди. Унинг ўрнига тўғридан-тўғри тахт ҳукумати ўрнатилди.

Тинч океани тадқиқотлари

1718-йилдан бошлаб йилига таҳминан мингтадан жиноятчиларни Америкага жўнатарди. 1783-йилда ўн уч колония йўқотилгач, британ ҳукумати бу мақсадларда Австралиядан фойдалана бошлади[15].

Австралиянинг ғарбий қирғоғи 1606-йилда голланд тадқиқотчиси Виллем Янсзон томонидан очилган эди. Голланд Ост Индия компанияси янги қитъага Янги Голландия деб ном берди, лекин уни колонизациялашга ҳаракат қилиб кўрмади.

1770-йилда капитан Жеймс Кук Тинч океанининг жанубий қисмини тадқиқ этиш давомида Австралиянинг ғарбий қисмини кашф этди ва қитъани Британия ҳудуди деб эълон қилди. 1778-йилда Жозеф Бенкс ҳукуматга Австралияда жиноятчилар колониясини тузиш қандай муҳимлигини исботлаб берди. Жиноятчиларни ўз ичига олган биринчи кема 1787-йилда Янги Жанубий Уэлсга қараб йўл олди ва 1788-йилда Австралияга етиб келди. Келажакда Буюк Британия 1840-йилгача Янги Жанубий Уэлсга жиноятчиларни жўнатишда давом этди. Колониядаги аҳоли сони бу пайтга келиб 56 минг кишига етди. Австралия колониялари вақт ўтиши билан жун ва тилла экспортёрларига айланишди.

Ўзининг саёҳати давомида Кук 1642-йилда голланд денгизчиси Тасман томонидан кашф этилган Янги Зеландияга ҳам ташриф буюрди ва 1769-, 1770-йилларда мос равишда, Шимолий ва Жанубий оролларни Британ тожи мулки деб эълон қилди. Бошида европаликлар ва туб аҳоли маорилар ўртасидаги муносабатлар фақатгина савдо билан чекланган эди. ХИХ асрнинг биринчи ўн йиллигида асосан Шимолий оролда биринчи доимий инглиз аҳоли пунктлари ва савдо нуқталари пайдо бўлди. 1839-йилда Янгизеланд компанияси ерлар сотиб олиш ва колонияларга асос солиш тўғрисидаги режаларини эълон қилди. 1840-йилдаWиллиам Гобсон ва 40тача маори бошлиқлари Вайтанги битимини имзолашди[16].

Наполеон Франсияси билан урушлар

Ватерлоо жанги

Британия Франсия ҳукумати тепасига Наполеон Бонапарт келгач яна Франсия билан тўқнашди. У Британияга бостириб кириш режалари билан фақат денгизорти колонияларигагина эмас, балки Британиянинг ўзига хавф сола бошлаган. Наполеон урушларидаги ғалаба Британия Империясидан улкан ресурслар ва ҳаракатларни талаб этган. Франсуз портлари британ флоти томонидан тўсилган. 1805-йилда Трафалгар ёнидаги денгиз жангида муҳим ғалабага эришилган. Инглизлар ҳам франсуз колонияларига ва 1810йилда Наполеон томонидан эгалланган Голландияга ҳужум қилишган.

Франсия 1815-йилда сўзсиз таслим этилди. Уруш натижаларига кўра Буюк Британия Иоан ороллари, Маалта, Сейшел ороллари, Маврикий, Сент-Люсия, Тобаго]], Тринидад, Гаяна ва Кап колониясини эгаллади. Кейинроқ бир неч колония Франсия ва Голландияга қайтарилди[7].

Қулчиликнинг бекор этилиши

Бакстон ёдгорлиги (инглизча: Бухтон Мемориал Фоунтаин), Лондон. 1865-йилда Британ Империясида қулчилик бекор этилиши шарафига ўрнатилган.

ХИХ аср бошига келиб аболиционистлар томонидан босимнинг кучайиши 1807-йилда „Қул савдосига қарши акт“нинг имзоланишига олиб келди. Вест-Индияда қулларнинг бозор нархи 80 фунт бўлган бир пайтда кемасида қуллар топилган кема капитанлари ҳар бир топилган қул учун 100 фунтдан жарима тўлашлари керак бўлган. 1808-йилда Серра Леоне озод этилган қулларнинг британ колонияси деб эълон қилинган.

1823-йилда қулликка қарши жамият пайдо бўлди ва 1833-йилда қабул қилинган „Қулликни бекор қилиш тўғрисидаги акт“ни имзолашга мажбур этди. Янги актга кўра фақат қул савдоси эмас, балки қулликнинг ўзи ҳам ноқонуний деб эълон қилинди. 1834-йил августда империядаги барча қуллар озод деб эълон қилинди.

1815-1914-йиллардаги империя юз йиллиги

1897-йилда Британия Империяси. Пушти ранг ўша пайт хариталаридаги британ колонияларининг одатий ранги бўлган.

1815-1914-йиллар давомида Британия Империяси ҳудуди 25 899 891 км²га, аҳоли сони 400 млн. кишига етди. Наполеон мағлуб этилгач инглизларга глобал масштабда қаршилик қиладиган рақиб қолмади. Фақатгина маҳаллий даражада Британия Россия билан Осиёда, франсузлар ва кейинроқ немислар билан Африкада, америкаликлар билан Лотин Америкасида қарши келиши мумкин эди. Шунингдек, Британия Империяси дунёнинг етакчи денгиз давлатига айланди.

Бу даврда Буюк Британия расмий равишда мустақил бўлган Хитой, Аргентина, Сиам каби кўплаб мустақил давлатларнинг иқтисодиётини бўйсундирди[17]. ХИХ аср иккинчи ярмида янги технологиялар буғ машинаси ва телеграфнинг пайдо бўлиши империяни бошқарув ва ҳимояни енгиллаштирган ҳолда кучайтирди. 1902-йилда бутун империя телеграф симлари билан қопланди.

Осиё

Империя сиёсатининг Осиёдаги асосий мақсади энг қимматли ва Осиёнинг бошқа ҳудудларига калит ҳисобланувчи Ҳиндистонни қўл остида ушлаш ва Ҳиндистондаги ҳудудларни кенгайтириш эди. ХИХ асрнинг биринчи ярмида экспансиянинг асосий қуроли Ост Индия компанияси эди. У ўз аскарларини қироллик флоти билан биринчи марта Етти йиллик урушда бирлаштирди, шундан сўнг унинг қуролли кучлари Ҳиндистондан ташқаридаги кўплаб урушларда қатнашди: Наполеонга қарши Мисрда (1799-йил), Голландиядан Ява тортиб олинганда (1811-йил), Сингапурнинг (1819-йил) ва Малакканинг (1824-йил) эгалланишида, Бирманинг эгалланишида (1826-йил).

„Қариларга янги тож“. 1876-йилнинг сиёсий карикатураси, Дизраэли қиролича Викторияга Ҳиндистон тожини тақдим этмоқда.

1839-йилда Кантондаги Хитой расмийлари 20 минг қути опиумни мусодара қилишди. Бунга жавобан Буюк Британия биринчи опиум урушини бошлади. Уруш натижасида инглизлар ўша пайтда ривожланмаган Гонконгни эгаллашди, Хитойда наркоманизм эса жуда юқори чўққиларга етди.

1857-йилда британ қўмондонларига қарши ёлланма ҳинд аскарлари — сипоҳийлар — қўзғолонидан сўнг британ ҳукумати Ҳиндистонда генерал-губернатор бошчилигидаги тўғридан-тўғри бошқарувни („Бритиш раж“) жорий этди. Қиролича Викторияга Ҳиндистон император аёли тожи кийдирилди. Ост Индия компаниясига шундан сўнг чек қўйилди (1858-йил).

Россия билан рақобат

ХИХ асрда Британ ва Россия империялари Усмонли турклар империяси, Эрон ва Син Хитойи инқирозидан Осиёда юзага келган сиёсий бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилишди. Россиянинг 1826-1828-йиллардаги рус-форс ва 1828-1829-йиллардаги рус-турк урушларидаги ғалабаси Ҳиндистонга рус босқинидан қўрқишни бошлаган Британиянинг нотинчлигини чақирди[18]. Ўзининг геосиёсий рақибини ортда қолдириш мақсадида 1839-йилда Британия Афғонистонни эгаллашга биринчи марта уриниб кўрди, лекин Биринчи инглиз-афғон уруши у учун халокатли якунланди.

1853-йилда Россиянинг Болқондаги таъсири кучаяди. Россиянинг Ўрта Ер денгизи ва Яқин Шарқдаги таъсири кучаяшидан хавотирланган Англия ва Франсия Қрим урушини (1854-1856) бошлашди. Уруш Россия халқаро таъсирини пасайтириб, унинг технологик жиҳатдан қанча ортда қолганини кўрсатиб берди.

Кейинги йигирма йил давомида Британия Белужистонни (1876-йил), Россия эса ҳозирги Қирғисизтон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларини босиб олди. 1878-йилда икки империя Осиёдаги таъсир доираларини бўлиб олиш тўғрисида биринчи марта келишиб олишди. Шунга қарамай 1902-йилда Англия Россия қарши қаратилган Япония билан иттифоқ тузди. Рус-япон уруши давомида Британия Империяси расмий бетарафлигини эълон қилган ҳолда, махфий равишда Японияга қурол ва пул етказиб турган. Бу эса Россия империясининг мағлубияти ва кучсизланишига сабаб бўлган.

1907-йилда Россия Германияга қарши қаратилган инглиз-франсуз иттифоқига (Антанта) қўшилди ва икки рақиб империяга иттифоқчиларга айланишди. Шу билан бир вақтда Россия Британиянинг Афғонистон устидан протекторатини тан олди, Эрон эса рус ва инглиз таъсир доираларига бўлинди. Хитой ҳам худди шундай Европа давлатлари орасида таъсир доираларига бўлиб олинди.

Кейптаундан Қоҳирагача Африка

Британияга Наполеон урушларидан сўнг ўтган Кап колониясига 1652-йилда Африканинг жанубида метрополия ва Осиёдаги колониялар ўртасидаги тўхташ нуқтаси сифатида Голланд Ост Индия компанияси томонидан асос солинган эди. 1820-йилдан бошлаб бу ерга инглизлар оқими кучайди. 1830-йиллар охири 1840-йиллар бошидаги буюк кўчиш давомида минглаб бурлаб колонияларни тарк этиб шимолга кетиб, у ерда ўзларининг республикалари: Трансваал (1852-1877, 1881-1902- йилй) ва Озод Оранж давлатини (1854-1902) тузишди. Улар ҳам британлар, ҳам сото ва зулу каби Африка қабилалари билан душман бўлишган. Иккинчи инглиз-бур уруши (1899-1902-йиллар) натижасида бур республикалари Британия Империясига қўшиб олинди.

Родослик Колосс (Родослик Колосс) сингари

) — Сесил Родс Кап колониясидан Қоҳирагача бўлган масофани эгаллаб турибди]]

1869-йилда Наполеон ИИИ Ўртаер денгизи ва Қизил денгизни бирлаштирувчи Сувайш каналини очди. 1875-йилда Бенжамин Дизраэли бошчилигидаги британ ҳукумати Миср ҳукмдори Исмоил Пошшодан каналнинг 44% аксияларини 4 млн. фунтга сотиб олди. Бошида канал устидан қўшма инглиз-франсуз бошқаруви ўрнатилганди, 1882-йилда эса канал ҳудуди британ аскарлари томонидан эгалланди. Сувайш канали устидан инглиз-франсуз мунозараси 1902-йилда унинг нейтрал ҳудуд деб эълон қилиниши билан тугади, лекин де-факто канал 1954-йилгача британ аскарлари бошқаруви остида қолди.

Конго дарёсининг қуйи оқимида Франсия, Белгия ва Португалиянинг фаоллашувидан сўнг Европа давлатлари орасида "Африка учун жанжал" бошланди. Муаммоларни 1884-1885-йиллардаги Берлин конференсияси (1884)да ҳал қилишга ҳаракат қилишди. Колониал империялар орасидаги рақобат 1890-йилларгача давом этди. Бирлашган инглиз-миср аскарлари 1896-йилда маҳдийлар қўзғолонини бостиришди ва франсузларнинг Фашодга босқинига қаршилик кўрсатишди. Шундан сўнг Судан қўшма инглиз-миср колонияси деб эълон қилинди, аслида эса британ бошқаруви остида қолди.

Британ колонизатори Сесил Родс стратегик муҳим Сувайш каналини фойдали қазилмаларга бой Жанубий Африка билан бирлаштирувчи Кейптаун-Қоҳира темир йўлини қуриш таклифини билдирди. 1888-йилда Родс ўзига тегишли шахсий Британ Жануний Африка компанияси ёрдамида ўз исми шарафига аталган улкан ҳудуд — Родезияни эгаллади.

Жаҳон урушлари (1914-1945)

ХХ аср бошида Германия тез ривожланаётган ҳарбий ва индустриал давлатга айланди. Буюк Британия ўзининг келажакда метрополия ва империя бутунлигини сақлаш кучи йўқолиши мумкинлигидан қўрқа бошлади. Бўлажак урушда Германияни тахминий рақиб сифатида кўрган Британия Империяси ўзининг эски рақиблари Франсия ва Россия билан яқинлашув йўлига ўтди (1904- ва 1907-йиллар иттифоқлари).

Биринчи жаҳон уруши

1914-йилда икки Европа давлатлари блоклари ўртасида уруш бошланди. Урушда британ колониялари ва доминионлари Британия Империясига катта ёрдам берди. 2,5 млн.дан ортиқ аскарлар доминионлар армияларида хизмат қилди ва колониялардаги минглаб кўнгиллилар британ армиясига сафарбар этилди. Африка кўплаб немис колониялари британ аскарлари томонидан босиб олинган бир пайтда Тинч океанида Австралия ва Янги Зеландия мос равишда немис Янги Гвинеяси ва Самоани босиб олди.

Австралия ва Янги Зеландия аскарларининг 1915-йилда Галлиполи кампаниясидаги ҳиссалари бу давлатларда миллий ўзликнинг пайдо бўлишига улкан таъсир кўрсатди. Худди шу ҳолат Канадада Вими жангидан сўнг рўй берди. Доминионларнинг ғалабадаги ҳиссалари британ бош вазири Ллойд Жорж томонидан тан олинди. У 1917-йилда барча доминионларнинг бош вазирларини империя ҳарбий қўмитасига қўшилишга чақирди[19].

1919-йилда имзоланган Версал битимига шартларига кўра империя 4 662 000 км² кенгайди ва аҳоли сони 13 млн.га кўпайиб ўз тарихидаги энг юқори чўққисига чиқди. Германия колониялари ва Усмонли турклар империясининг кўплаб ҳудудлари ғолиблар ўртасида Миллатлат Лигаси мандатларига кўра бўлиб олинди.

Урушлар орасидаги давр

Британия Империяси иқтисодиёти бу даврда мустаҳкамланишда давом этди: колониялар ва доминионларга экспорт 32%дан 39%га ўсди, импорт эса 24%дан 37%га ўсди.

Ирландияга мустақил бошқарув тақдим этилишининг кечиктирилиши сабабли Шинн Фейн бошчилигидаги мустақиллик тарафдорлари партияси сезиларли тарзда кучайди. 1918-йилдаги парламент сайловларида у Ирландиядан кўп ўрин олди, 1919-йилда Дублинда Ирланд ассамблеясини тузиб, мустақиллигини эълон қилди. Ирланд Республикаси армияси британ бошқарувига қарши партизан урушини бошлади. Инглиз-ирланд уруши 1921-йилда инглиз-ирланд битимининг имзоланиши билан якунланди. Битимга кўра империя таркибидаги доминион сифатида Ирланд Озод давлати тузилди.

Қирол Георг В Британия ва доминионлар бош вазирлари билан 1926-йилги Империя конференсиясида.

32 ирланд графликларидан 6тасидан иборат Шимолий Ирландия ҳозирга қадар „1922-йилги Ирланд ҳукумати тўғрисидаги акт“га кўра Бирлашган Қироллик таркибига киради.

Шунга ўхшаш кураш Ҳиндистонда бошланди; 1919-йилги Ҳиндистон ҳукумати тўғрисидаги акт мустақиллик тарафдорларини қониқтирмади. Британ ҳукумати мустақиллик учун урушлар бошланиб кетмаслиги учун қаттиққўл чораларни қўллай бошлади, масалан, Панжобда. Бунга жавобан Маҳатма Ганди инглизларнинг Ҳиндистон аҳолиси томонидан бойкот қилиниши саналган ноҳамкорлик ҳаракатини бошлади. 1922-йил 10-мартда Ганди қамоққа олиниб, 18-мартда экстремистик руҳдаги материаллар нашр этганлиги сабабли икки йил озодликдан маҳрум этилди.

1923-йилги Империя конференсияси доминионларнинг метрополиядан мустақил равишда ўз ташқи сиёсатини юргизиш имконини берди. Бундан бир йил олдинги Туркиядаги Чаноқ инқирозида Британия яна доминионлар ёрдамини сўради, лекин Канада ва Жанубий Африка бу сафар ёрдам беришдан бош тортди. 1926-йилги Империя конференсияси Ирландия ва Жанубий Африка босими остида доминионларни "Британ Империяси таркибидаги тенг ҳуқуқга эга ва бир-бирига бўйсунмайдиган давлатлар деб тан олди[20]. Бу „Иккинчи империя“нинг қулаши эди, шундан сўнг „империя“ ўрнига „Британ давлатлари ҳамдўстлиги“ атамаси қўлланила бошлади.

ИИ Жаҳон Уруши

Метрополияга уруш эълон қилиниши яна автоматик тарзда унинг колонияларига ўз таъсирини кўрсатди, шу жумладан Ҳиндистонга ҳам. Лекин бу сафар доминионларда урушга киришдан бош тортиш ҳуқуқи бор эди. Улар ичида Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Африка барибир урушга қўшилишди. Ирландия эса урушга қўшилмай бутун ИИ Жаҳон Уруши давомида бетарафликни сақлади.

Австралия япон босқинини кутмоқда

1940-йилда Франсия қулагач Империя 1941-йилда урушга СССР қўшилгунча Германия ва унинг иттифоқчиларига қарши бир ўзи қолиб кетди. Британ бош вазири Уинстон Черчилл америка президенти Франклин Рузвелтдан фаол тарзда ҳарбий ёрдам сўраган. 1941-йилда икки давлат Атлантика хартиясини имзолашди. Бу хартия барча колонияларга озодлик берди.

Японлар ҳужуми остида қолган Австралия ва Янги Зеландия Британия ўз империясини ҳимоя қила олмаслигини тушуна бошлашди. Бу уларни АҚШ билан яқин алоқалар ўрнатилишига туртки берди. 1951-йилда Австралия, Янги Зеландия ва АҚШ ўртасида АНЗУС пакти имзоланишига олиб келди.

Деколонизация ва „Иккинчи империянинг қулаши“ (1945—1997)

Британия Империяси ИИ Жаҳон Урушида ғалаба қозонишди, аммо уруш натижалари империя учун жуда вайронкор бўлди. Европа ваёналарга айланиб, кучлар баланси ўтган АҚШ ва СССР армиялари томонидан эгаллаб олинган эди. Буюк Британия 3,5 млрд. доллар миқдоридаги америка қарзи ёрдамида қутулган инқироз ёқасига келиб қолди. Бу қарзнинг оҳирги фоизлари 2006-йилда тўланди.

Колониялардаги антиколониал ҳаракатлар тез кучайди. АҚШ ва СССР ўртасида бошланган Совуқ урушга қарамасдан, икки давлат ҳам европа колониализмига қарши эди. Бу даврга мос бўлган „ўзгаришлар шамоли“ атамаси империянинг саноқли кунлари қолганлигини билдирарди. Франсия ва Португалия ўз империяларини сақлаб қолиш учун қиммат ва фойдасиз урушларни бошлаган бир пайтда, Буюк Британия ўз колонияларидан уларни стабил коммунизм тарафдори бўлмаган ҳукуматларга топшириб кетишни танлади. 1945-1965-йилларда метрополиядан ташқаридаги империя аҳолиси 700 млн.дан 5 млн.га тушди.

Мустақилликнинг бошланиши

Ҳиндистоннинг мустақиллик учун уруши давомидаги индуистлар ва мусулмонлар етакчилари Маҳатма Ганди ва Муҳаммад Али Жинна

1945-йилдаги парламент сайловларида деколонизация тарафдорлари бўлган Лейбористлар партияси ғолиб бўлди. Клемент Эттли бошчилигидаги Лейбористлар партияси империянинг энг оғриқли муаммоси — Ҳиндистон мустақиллига ўз эътиборини қаратди. Бу колонияда икки етакчи куч бўлмиш Ҳиндистон миллий конгресси ва Мусулмонлат лигаси ўртасида келишмовчиликлар ўсиб бораётганди. Бу икки пертия ҳам мустақилликни хоҳларди. Конгресс унитар давлат тузиш таклифи билан чиқди. Бу давлатда мусулмонлар камчилик бўлишидан хавфсираган Лига мусулмонлар кўпчилик бўлган регионларда ислом давлатини тузишни таклиф қилди. Кўпайиб бораётган тартибсизликлар ва Қироллик Ҳинд флоти қўзғолони 1946-йилда бош вазирни Ҳиндистонга энг узоғи билан 1948-йилда мустақиллик беришни вада беришга мажбур қилди.

Вазиятнинг фавқулоддалиги ва фуқаролик уруши хавфи сўнгги Ҳиндистон вице-қироли лорд Маунтбеттенни 1947-йилда 15-августда Ҳиндистонни бўлиш ва мустақиллик беришга мажбур қилди. Британлар янги тузилган Ҳиндистон ва Покистон давлатларида ўнлаб млн. кишини камчилик сифатида қолдириб, индусит ва ислом регионлари ўртасида чегара ўтказишди. Миллионлаб одамлар иккала йўналишда чегарларни кесиб ўтишди, юз минглаб инсонлар эса икки дин вакиллари ўртасидаги зўравонликлар қурбони бўлишди. Аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлишига қарамай Ҳиндистонга берилган Жамму ва Кашмир ҳалигача икки давлат муносабатларини бузувчи муаммо саналади.

Британия Империяси 1921-йилда

19480йилда Бирма ва Сейлон (Шри-Ланка) мустақилликга эришишди. Ҳиндистон, Покистон ва Сейлон Ҳамдўстликка қўшилишди, Бирма эса қўшилишни истамади.

Британ мандатлиги остидаги Фаластинда ҳам муаммолар юзага келди. Бу ердаги колониал ҳукумат жуҳудлар ва кўпчилик бўлган араблар ўртасидаги муаммога дуч келишди. Бу ердаги муаммолар қийинроқ эди — Европадаги кўплаб жуҳуд қочоқлари Фаластинда бошқана қидиришарди, араблар эса жуҳудлар кўчиб келиши тўхтатилишини талаб қилишди. 1947-йилда империя келгуси йили ўз аскарларини Фаластиндан олиб чиқиб, мандатликдан воз кечиб, давлатнинг кейинги тақдирини БМТга топширишини эълон қилди[19]. БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни жуҳуд ва араб мустақил давлатларига бўлиб, Қуддус ва Вифлеем шаҳарлари устидан халқаро протекторат ўрнатилиши тўгрисидаги № 181 резолюциясини қабул қилди.

Сувайш инқирози ва унинг натижалари

1951-йилда Буюк Британияда ҳукумат тепасига Черчилл бошчилигидаги Консервативлар партияси келди. Консерваторлар Ҳиндистон йўқотилишига қарамай Сувайш каналига таяниб, Яқин Шарқдаги ҳукмронликни сақлаш орқали Британияни дунёвий давлат сифатида сақлаб қолиш мумкинлигига ишонишарди. Лекин улар 1951-йилда Мисрда ҳукумат тепасига келган Комил Абдул Носирни эътиборга олмасдан қўёлмасдилар. 1952-йилда британ аскарларини Сувайш канали ҳудудидан олиб чиқиб кетиб, 1955-йилда Судан мустақиллигини тан олиш тўгрисидаги битим имзоланди.

Буюк Британия бош вазири Энтони Иден

1956-йилда президент Носир Сувайш каналини миллийлаштирди. Бунга жавобан британ бош вазири Энтони Иден Исроилнинг Мисрга ҳужумига вақтида урушга қўшилиб, Сувайш каналини эгаллаш тўғрисида махфий битим имзолади. Аммо у АҚШ муносабатини ҳисобга олмаганди. Америка президенти Эйзенҳауэр опертасияни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. АҚШ Никита Хрушёв урушда Миср тарафини олишга вада бергандан сўнг СССР кенг миқёсдаги уруш бошланишидан қўрқди. Инглизлар тўхтатиш учун америкаликлар ўзларининг британ фунтидаги резервларини сотиш орқали инглиз валютасини синдиришларини айтишди. Натижада, уруш ҳаракатлари омадли бўлиб, канал эгалланганлигига қарамасдан, халқаро босим Британияни ўз аскарларини олиб чиқиб кетишга мажбур этди.

Сувайш инқирози оммавий равишда Британиянинг дунёвий давлат мақоми йўқотилганлигини намойиш этди. Миллий ғурур оёқ ости қилиниб, парламент депутатларидан бирини рўй берган воқеани „Британия Ватерлооси“ деб аташга, бошқасини эса Британияни „Америка сателлити“ деб номлашга мажбур қилди. Ўша пайтлардаги инсонлар онгининг феълини Маргарет Тетчер „Сувайш синдроми“ деб атади. Бу синдромдан Бртания 1982-йилги Аргентина билан Фолкленд урушидаги ғалабадан сўнггина қутулди.

Сувайш инқирози Яқин Шарқдаги британ таъсирини пасайтирганига қарамасдан, уни бутунлигича йўқотолмади. Америкаликларнинг мақуллашидан сўнг британ армияси 1957-йилда Уммонга, 1958-йилда Иорданияга, шунингдек, 1961-йилда Қувайтни рўй бериши мумкин бўлган Эрон хавфидан қутқариш учун бу давлатга бостириб кирди.

1967-йилда британ аскарлари Адендан, 1971-йилда Баҳрайндан чиқиб кетишди.

Ўзгаришлар шамоли

Африкадаги деколонизация. 1960-йиллар оҳирига келиб Родезия (бўлажак Зимбабве) ва Жануби-Ғарбий Африкадан (ҳозирги Намибия) ташқари барча британ колонияларига мустақилликка эришишди.

1960-йилда Буюк Британия бош вазири Гаролд Макмиллан Кейптаунда нутқ сўзлади. Ўз нутқида у „бу қитъада ўзгаришлар шамоли эсаётганлиги“ тўгрисида айтди. Макмиллан франсузлар Алжирда олиб бораётганга ўхшаган колониал урушларни хоҳламаганлиги учун деколонизация ғоясини қўллаб-қувватлаган. 1950-йилларда фақатгина уч колония — Судан, Гана ва Малайя мустақилликка эришган бўлса, 1968-йилга Жанубий Родезиядан бошқа Африкадаги барча британ колониялари мустақилликка эришди. Ҳудуддан инглиз аскарларининг чиқиб кетиши оқ танли аҳоли учун катта муаммоларни келтириб чиқарди, айниқса, Родезияда. 1965-йилда оқ танли аҳоли етакчиси бош вазир Ян Смит бир томонлама Родезиянинг Британия Империясидан ажралиб чиққани тўғрисида эълон қилди. Давлатда оқлар ва қоралар 1979-йилгача давом этган ўртасидаги фуқаролик уруши бошланди. Уруш давлатда британ кузатуви остидаги сайловлар ўтказилгунга қадар, британ колониал ҳукумати қўл остига ўтгандагина тугади. Сайловларда янги тузилган Зимбабве давлатининг бош вазирига айланган Роберт Мугабе ютиб чиқди.

Ўрта Ер денгизида британлар грек-киприотлар томонидан бошланган патизан урушига дуч келишди. Уруш 1960-йилда Кипр мустақиллиги эълон қилиниши билан тугади, лекин Бирлашган Қироллик Акротири ва Декелия ҳарбий базалари устидан ўз назоратини сақлаб қолди. Малта ва Гоцо ороллари 1964-йилда мустақилликка эришишди.

1958-йилда Вест-Индия федерацияси тузилди, лекин у 1962-йилдаёқ Ямайка ва Тринидад ажралиб чиққанлиги сабабли парчаланиб кетади. Барбадос 1966-йилда мустақилликка эришади, Кариб денгизидаги бошқа инглиз ороллари эса 1970- ва 1980-йилларда мустақилликка эришади. Британия ҳукмронлиги остида фақатгина Ангиля, Тёркс ва Кайкос ороллари, Британ Виргиниа ороллари, Кайман ороллари ва Монцеррат қолади. Гаяна 1966-йилда мустақилликка эришади. Континентал Америкадаги сўнгги британ мулки Британ Гондураси 1973-йилда Белиз номи остидаги эркин бошқарилувчи колонияга айланади ва 1981-йилда тўлиқ мустақилликка эришади. Белизнинг Гватемала билан ҳудудий баҳси ҳозиргача ечилмай қолмоқда.

Тинч океанидаги Британ ҳудудлари 1970- (Фижи) ва 1980-йил (Вануату) орасида мустақилликка эришади. Фижи, Тувалу, Папуа-Янги Гвинея Ҳамдўстлик қиролликларига айланишди.

Империянинг тугалланиши

1980-1981-йилларда Родезия (ҳозирги Зимбабве), Вануату ва Белизга мустақиллик тақдим этилгандан сўнг деколонизация жараёни қарийб тугайди. Аввалги империядан фақатгина бутун дунё бўйлаб тарқалиб ётган ороллар ва аванпостлар қолади. 1982-йилда ўзининг сўнгги колонияларидан бири — Фолкленд оролларини Испан Империяси давридан қолган талабга асосланиб уруш очган Аргентинадан ҳимоя қилади. Муваффақиятли ҳарбий операциялар кўпчиликка Британия яна дунёвий давлатга айланиши ҳақида гапиришга асос беради.

Ҳудди ўша йили Канада метрополия билан сўнгги юридик алоқаларини узади. 1982-йилги Канада акти Канада конституциясига ўзгартириш учун бошқа Британиянинг розилиги керакмаслигини тасдиқлайди. Шунга ўхшаш актлар 1986-йилга Австралия ва Янги Зеландияга нисбатан қабул қилинади[21].

Британия Империясидан қолган натижалар

Британ денгизорти ҳудудлари

Ҳозириг кунда Бирлашган Қироллик Британ оролларидан ташқари 14 ҳудуд устидан суверенитетга эга. 2002-йилда улар Британ денгизорит ҳудудлари номига эга бўлишди. Бу ҳудудларнинг баъзиларида одам яшамайди (вақтинчалик ҳарбий ва илмий инсонлардан ташқари). Бошқалари турли даражадаги ўз бошқарувига эга ва Буюк Британияга халқаро алоқалар ва ҳимоя бўйича қарам.

Баъзи денгизорти ҳудудлари устидан британ суверенитети бошқа давлатлардан томонидан тан олинмаган: Гибралтар Испания томонидан, Фолкленд ороллари, Жанубий Георгия ва Жанубий Сендвич ороллари Аргентина томонидан ва бошқалар.

Бир неча юз йиллик британ бошқруви ва британ иммиграцияси бутун дунё бўйлаб кўплаб давлатларда ўз изини қолдирган. Британлар томонидан ўтказилган сиёсий чегаралар ҳар доим ҳам миллатлар жойлашувига мос бўлмаган ва Кашмир, Фаластин, Судан, Нигерия ва Шри-Ланкада кўплаб муаммоларга сабаб бўлган. Британ парламент тизими кўплаб собиқ колониялар учун ҳукумат бошқаруви турига айланди. Англия қонунчилиги эса уларнинг юридик тизимларига катта таъсир қилди. Британ олий апелляцион суди ҳозиргача Кариб денгизи ва Тинч океанида жойлашган собиқ колониаларнинг олий суди ҳисобланади. Инглиз тили 400 млн. киши учун она тили саналади, қарийб 1 млрд. одам эса инглиз тилида хорижий тил сифатида гапиради. Британ миссионерлари англикан черковини барча қитъаларга тарқатишган.

Собиқ империянинг кўплаб қисмларида ҳозиргача колониал архитектура сақланиб қолган — черковлар, темир йўл вокзаллари, ҳукумат бинолари. Крикет, регби, голф ва бошқа британ спорт турлари британ ўлчов бирликларига ўхшаб бутун империяга тарқалган.

Миллионлаб колонистлар Британ оролларини тарк этиб АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияга асос солишган. Бу давлатларнинг ҳозирги аҳолиси асосан Британиялилар ва Ирландияликлар авлодлари саналишади. Британ протестантлари Симолий Ирландия аҳолисининг катта қисмини ташкил этади ва ЖАРнинг асосий оқ танли этник гуруҳи ҳисобланишади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Ниалл Фергусон. Эмпире: Тҳе Рисе анд Демисе оф тҳе Бритиш Wорлд Ордер анд тҳе Лессонс фор Глобал Поwер
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Ничолас Cаннй:Оригинс оф Эмпире|7|1
  4. ↑ Кеннетҳ Андреwс:Траде, Плундер анд Сеттлемент|45|1
  5. ↑ Кеннетҳ Андреwс:Траде, Плундер анд Сеттлемент|187|1}
  6. ↑ Ничолас Cаннй:Оригинс оф Эмпире|63—64|1
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Лаwренcе Жамес. Рисе & Фалл оф тҳе Бритиш Эмпире
  8. ↑ Ничолас Cаннй:Оригинс оф Эмпире|34|1
  9. ↑ Тревор Оwен Ллойд:Тҳе Бритиш Эмпире 1558-1995|33|1
  10. ↑ Пҳиллип Буcкнер:Cанада & Бритиш Эмпире|25|1
  11. ↑ Маcаулай, п. 509.
  12. ↑ Пагден, п. 91.
  13. ↑ Канада. История. Британскоэ правлениэ.
  14. ↑ Распад империи Великого Могола и завоэваниэ Индии англичанами
  15. ↑ История Австралии. Населениэ Австралии. Как начиналас иммиграция в Австралию.
  16. ↑ Договор Вайтанги, Вокруг Света
  17. ↑ Нигел Далзиэл. Тҳе Пенгуин Ҳисториcал Атлас оф тҳе Бритиш Эмпире
  18. ↑ Петер Ҳопкирк:Греат Гаме|1—12|1
  19. ↑ 19,0 19,1 Тревор Оwен Ллойд. Тҳе Бритиш Эмпире 1558-1995
  20. ↑ Броwн+Лоуис:Тҳе Тwентиэтҳ Cентурй|69|1
  21. ↑ Пиэрс Брендон:Деcлине анд Фалл оф тҳе Бритиш Эмпире|656|1

Адабиётлар

Ҳаволалар