Буфф опера — италян комик (ҳазилмутойиба) операси. Ҳажми кичиклиги, ўзгаришларга бой мазмуни, қаҳрамонларининг кулгили ва жонли ҳаракатлари, мусиқа услубининг миллий қўшиқчилик ан’аналарига яқинлиги билан ажралиб туради. Илк намуналари операсериа ("жиддий опера")нинг икки парда ўртасидаги интермедия тарзида ижро этилган. ХВИИИ асрнинг 30- йилларида Ж. Перголези (1710—36) ижодида пайдо бўлган. Кейинчалик Н. Пиччини, Ж. Паизиелло, Д. Чимароза ва бошқа ижодида ривож топган. Буфф опера услуби ХИХ асрмусиқасида (Ж. Россини, "Севиля сартароши" ва бошқалар), ХХ аср опера сан’атида (С. Прокофев, "3 апелсинга муҳаббат" ва бошқалар) ҳам ўз аксини топган. Ўзбекистонда Буфф опера ан’аналари негизида С. Юдаков "Майсаранинг иши" — илк ўзбек комик операсини ёзган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил