Буффонада (лотинча: буффоната — масхарабозлик, қизиқчилик) — комик актёрнинг ўйин услуби. Буффонада ўзбек ҳажвчи актёрлари ижодида ҳам учрайди. Ўтмишдаги масхарабоз ва қизиқчилар (Ҳасан букри, Мўмин қишлоқи ва бошқалар), Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, М. Мироқилов, С. Хўжаев ва бошқа актёрлар буффонадага хос ҳолатлар яратганлар. Буффонада, айниқса, сиркда кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил