Буланжерит (франсуз минералоги Ш. Буланже номи билан аталган, 1849) – минерал. Кимёвий формуласи Пб5Сб4СМ. Моноклин сингонияли. Узун игнасимон ва кўпинча толасимон ёки шуъласимон тузилишли агрегатлар. Ранги кумушсимон кулранг, металлсимон ялтирайди. Қаттиқдиги 2,5—3. С.оғ. 5,8— 6,2. Б. мураккаб полиметалл формацияларнинг рудали томирларида учрайди. Б. конлари Россия Федерацияси (Урал), Украина (Донбасс), Франсия, Швесия, Чехия, АҚСҲ ва Германияда топилган. Ўзбекистонда Б. полиметалл (Олмалиқ, Ёнғоқли), висмут (Устасарой), маргимуш (Бурчмулла), молибден (Чавата) конларидан топилган. Б. иккинчи даражали қўрғошин рудаси.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил