Булғор — Волга-Кама Булғорияси пойтахти. Ҳаробалари Татаристон Республикасининг Булғор (Булғорлар) қишлоғи яқинида сақланиб қолган. Булғорда археологик қазиш ишлари 1870-йилда бошланган. 1950—57 йилларда эса А. П. Смирнов раҳбарлигидаги археологик экспедиция у ерда кенг кўламда қазиш ишлари олиб борган. Булғор ўрнидаги эиг илк манзилгоҳ милодий 1-минг йилликнинг 2-ярмига оид. Шарқ ёзма манбалари (Ибн Фадлон, Ибн Ҳавқал, Абулҳамид Андалусии, Абу Абдуллоҳ Ғарнотий ва бошқа асарлари)да Булғор Х асрдан тилга олинган бўлиб, унинг вужудга келиши аиа шу вақтга тўғри келади. ХИИИ асрнинг 2-ярмида Булғор Олтин Ўрдаттх энг муҳим савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказига айланган. Археологик қазишлар вақтида Булғор ҳаробасининг ХИИИ—ХИВ асрларга доир қатламларидан кўплаб меҳнат қуроллари, уйрўзғор буюмлари. тақинчоқлар, тангалар, турар жой ва ҳаммомлар ҳаробалари, хумдонлар, чўян эритиш кўралари, сизот сув қувурлари ҳамда Ўрта Осиё, Қрим, Закавказе, Рус ва Хитойдан келтирилган буюмлар топилган. Булғордаги биноларнинг кўпчилиги Ўрта Осиёдан келтирилган нақшинкор сирланган сопол плиткалар билан безатилганлиги аникланган. ХИВ асрга оид минора, булғор хонлари мақбаралари, Черков, масжид ва булғор хонларининг ёзги қароргоҳи ҳаробалари ҳозиргача сақланиб қолган. Булғор яқинида бозор (Оғабозор) бўлган. Булғор 1361-йил Олтин Ўрда хони Булоқ Темур томонидан вайрон қилинган, ХВ асрга келиб эса унда ҳаёт бутунлай тўхтаган.[1]

Галерея

Яна қара

Манбалар

  1. ↑ "Булғор" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил