Булунғур (мўғулча булугар — лойқа сув) — Зарафшон водийсидаги энг қадимий каналлардан бири. Узунлиги 90 км, сув сарфи 21 м³/с. Эрамиздан аввал қазилган. Зарафшон дарёсидан сув олади. Улуғ қишлоғи ёнидан бошланади. Булунғур ва Пояриқ туманларидаги ерларни сув билан таъминлаш учун ишлатилади, Оқдарёда қуйилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Булунғур" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил