Gippokrat
Гиппократ ёки Ҳиппократес (қадимги юнонча: Ἱπποκράτης, лотинча: Ҳиппоcратес; ажам халқлари орасида Буқрот, Абуқрат номи билан ҳам танилган; мил. ав. 460-йил, Кос ороли — мил. ав. 377-йил, Фессалия) — юнон врачи, илмий тиббиёт асосчиларидан бири.
| Гиппократ | |
|---|---|
|
|
Гиппократ Юнонистонда машҳур бўлган шифокор гиппократлар сулоласининг ўн саккизинчи авлоди. У тиббиётга оид маълумотни отаси Гераклитдан олган. Гиппократ асарлари Ғарб ва Шарқ врачлари қўлида мўтабар қўлланма бўлиб келди. Гиппократга 75 га яқин асар нисбат берилади. „Мажмуайи Буқротия“ („Буқрот тўплами“) номи билан машҳур бўлган бу асарларнинг аксарисини Гиппократ вафотидан кейин ўғиллари ва шогирдлари ёзган. Гиппократ асарларини ва уларга Гален берган шарҳларни Ҳунайн ибн Исъҳоқ (809-877) сурёний ва араб тилларига таржима қилган. Улар Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Гиппократнинг „Китоб ал-Фусул“ („Афоризмлар“) китоби жуда машҳур. Унга кўп олимлар шарқ беришган, шу шарҳлардан бири Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида 3139-рақами билан сақланмоқда. Гиппократ тиббиётни коҳинлар таъсиридан қутқарди ва унинг мустақил ривожланиш йўлларини таърифлади, врач касалликни эмас, балки беморни даволаши керак, деб таълим берди. Ташқи муҳит омиллари (иқлим, тупроқ, сув, кишиларнинг ҳаёт йўсини, мамлакат қонунлари ва б.)ни одамга, унда жисмоний ва руҳий хусусиятларнинг шаклланишига таъсири жиҳатдан ажратди. Гиппократ тиббиёт географиясига асос солди. Касаллик этиологияси (касаллик сабаби) ва уни аниқлаш (диагностика) масалаларини, даволаш тизимини ишлаб чиқди. Шифокор хулқ-атворининг қисқача таърифи бўлган қасамёд („Гиппократ қасамёди“) матнини ҳам Гиппократ ёзган дейишади. Гиппократни „тиббиётнинг отаси“, деб атайдилар. Асклепийчилар уюшмаси, уни шунингдек Кос мактаби ҳам деб аташади, ўша замонларнинг барча уюшма ва ташкилотлари сингари ўз фаолиятида асосан диний тушунча ва қариятларга таяниб иш олиб броган. Масалан уларда, ўрганувчи шогирд — талабаларнинг устоз ва унинг бошқа ҳамкасблари ҳамда ўзи билан биргаликда таълим олаётган биродарларига содиқликка қасам ичиш, ҳар қандай вазиятда ҳам рост гапириш, ҳақиқатни излаш учун ҳеч нарсадан чегараланмаслик ва жиддий илмий фаолият билан сидқилдан шиғулланиш каби ахлоқий меъёрларга қатъий амал қилишни талаб этган. Гиппократ дастлабки тиббий билимларни ўз отасидан, ҳаким — Гераклиддан олган. Отасининг оролдаги ҳамкасблари ҳам Гиппократга кўп нарсани ўргатишган. Кейинчалик эса, ўз билимларини янада ошириш ва мукаммаллаштириш учун турли мамлакатларга сафарлар қилган ва маҳаллий ҳакимларнинг амалиёти билан танишиб чиққан. Гиппократнинг шахсий ҳаёти ҳақида тарихий маълумотлар жуда кам. Унинг таржимаи ҳолига оид ҳикоя ва ривоятлар мавжуд бўлиб, лекин улар асосан афсона хусусиятида намоён бўлади. Ҳудди Гомер каби Гиппократ исми ҳам буюк ҳакимнинг асл исми бўлмай балки, турли исм ва таҳаллуслардан йиғма ном экан. яқин йиллардаги илмий фактларга асосланадиган бўлсак, Гиппократ қаламига мансуб деб қараладиган етмишга яқин асарларнинг аксарияти, унинг ўғиллари Фессал ва Дракон ёки, куёви — Полибга тегишли экан. Гален Гиппократнинг ўзи ёзган асарларини 11 та, Галлер 18 та деб эътироф эца, Ковнер эса Гиппократ кодексидаги фақат 8 та асар Гиппократнинг илмий иши, қолганлари эса унга боғлаб чоп этилган бошқа муаллифларга тегишли деб таъкидлайди.
Булар: рисолалар — „Шамоллар ҳақида“, „Ҳаво, сувлар ва жойлар ҳақида“, „Эгилиш“, „Ўғир ҳасталикларда пархез ҳақида“, китоблар — „Эпидемия“, „Афоризмлар“, (дастлабки тўрт боби), ҳамда, жарроҳликка оид манбалар — „Бўғимлар ҳақида“ ва „Синишлар ҳақида“ асарларидир. Мазкур асарлар Гиппократ кодекснинг шедеврлари ҳисобланади. Гиппократнинг асосий илмий ишлар қаторига яна фалсафий, ахлоқий — тарбиявий ва этник йўналишлардаги қуйидаги асарларни қўшиш зарур: „Қасамёд“, „Қонун“, „Ҳаким ҳақида“, „Яхши хулқ атвор ҳақида“, „Тарбия“. Бу асарлар орқали Гиппократ илмий тиббиёттни илмий инсонпарварлик ғоялари билан суғориб, тиббиёт этикетининг асосий атмойилларини белгилаб берган. Гиппократгача бўлган даврларда одамлар касалликларни „ ёвуз руҳлар“ ёки, сеҳр — жодулар орқали келади деб тасаввур қилишарди. Шу туфайли Гиппократнинг касаллик сабабларини аниқлашга нисбатан ёндошуви ўз даври учун мутлақо янгилик бўлган. Яъни у, касалликларни одамларга маъбудлар ёки бошқа ғайритабиий кучлар юборишмаслигини балки, улар бутунлай табиий сабабларга юзага келишини илмий асослашга биринчилардан бўлиб уриниш бошлади. Гиппократнинг энг буюк ҳизматлари ҳам айнан шунда бўлиб, у тиббиётни мавҳум тушунчаларга асосланган эмпиризмдан ажратиб кўрсатиб, тиб илмини ҳақиқатга зид бўлган уйдирма фалсафий назариялардан тозалади. Тиббиёт ва фалсафа фанларига икки бир-бирига узвий боғлиқ соҳалар сифатида ёндошувчи Гиппократ, уларнинг иккаласини ҳам маълум чегаралар белгилаган ҳолатда, аммо моҳирона уйғунлик билан тадқиқ ва таҳлил эта олган. Барча илмий ва адабий асарларида Гиппократнинг хулосалар чиқариш ва кузатувчанликнинг доҳиёна намуналарини кўриш мумкин. Унинг мантиқий фикрлари шу даражада мукаммал хулосаланадики, барча келтирилган мулоҳазалар учун қатъий текширилган далиллар ва исботлар илова қилиб борилади. Гиппократнинг тажриба ва кузатувларга асосланган ҳолатдаги, касалликни кечиши, босқичлари ва даво усулларининг самарадорлиги бўйича эришган ютуқлари унинг ўз замонасидаёқ катта обрў ва шуҳратга эришишига сабаб бўлган. Гиппократнинг давомчилари, унинг ишларини ва илмий фаолиятини давом эттирувчи Кос мактабини ташкил қилишган ва бу тиб илми мактаби узоқ йиллар давомида йирик тиббиёт дорилфунуни сифатида фаолият юритган. Айнан ўша Кос тиббиёт мактабининг илмийи фаолияти, ҳозирги замон тиббиётининг йўналишини белгилаб берган деган фикрлар ҳам мавжуд. Гиппократ асарлари касалликларнинг ташқи таъсирлар — атмосфера, фасл, шамол, сув ва уларнинг натижаси — кўрсатилган таъсирлар оқибатида одам танасидаги физиологик ўзгаришларни кузатишларнинг муфассал баёнларини келтиради. Бу асарларда турли мамлакатларнинг иқлимий шароитлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилиб, мазкур мамлакат, орол ёки муайян жойнинг метеоролгик шарт — шароитларидан келиб чиқиб, касалликларнинг қандай ривожланиши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади. Умуман олганда Гиппократ касалликларни сабабларига кўра икки тоифага таснифлайди: Иқлим, тупроқ ва ирсий омиллар туфайли пайдо бўладиган „Умумий“ касалликлар ҳамда, одамнинг ёши, овқатланиши, яшаш ва меҳнат шароитларидан келиб чиқувчи „Шахсий“ сабаблар. Мазкур омилларнинг одам танасига меъёрий таъсири, ундаги суюқликларнинг тўғри тақсимланиши ва ҳаракати жараёнларини белгилайди ва бу унинг учун соглом’лик ҳисобланади. Гиппократ асарларида воқеъликнинг моҳиятини англашга бўлган чанқоқ интилиш диққатга сазовор. Ҳаким энг аввало бемор аҳволига теран нигоҳ билан назар ташлайди. Ташхис ва даволашнинг барча натижаларини муттасиқ қайд қилиб боради. Етти жилддан иборат „Эпидемиялар“ асарида ҳаким, шундоққина бемор ҳузуридан ёзиб борилган қайдларни муфассал шрҳлари ва иловалари билан баён қилган. Мазкур асарда, беморни даволаш жараёнида кузатилган ўзгаришлар, даво воситаларининг таъсирлари ҳақидаги тажрибалар тизимлашмаган маълумотлар шаклида келтирилади. Шунингдек бу асарда, матн мазмунига муофиқ келмайдиган, бутунлай бошқа мулоҳазалар ҳам учрайдики, ҳудди муаллиф ақлига келиб қолган фикр ва мулоҳазаларни йўл — йўлакай ва дарҳол ёзиб олгандек таассурот уйғотади. Масалан, шундай синков мулоҳазалардан бири, беморни қандай кўрикдан ўтказиш ҳақида бориб, унда ҳаким бундай ёзади: „Бемор танасини кўрикдан ўтказиш — яхлит жараён: у билим, тинглай олиш, ҳид билиш, сезгирлик, тил билиш ва мулоҳаза қила олиш қобилиятларини талаб қилади.“ Ушбу матн давомида эса: „ташхис қўйилиши лозим бўлган касалликларга таалуқли омиллардан, одамларнинг умумий табиати ва ҳар қандай одамнинг ўз табиати, беморнинг касаллиги, унга нима тегишли бўлса тегишлилардан, шунга биноанки, улардан қайси биридан беморга енгиллик ёки қийинчилик етишидан; бундан ташқари осмон ҳодисаарининг умумий ва хусусий ҳолатларидан, ҳар хил мамлакатлардан, одатларидан, оқатланиш тарзидан, ҳаёт туридан, ҳар бир беморнинг ёшидан ва нутқидан, хулқи, сукути, фикрлари, тушлари, уйқуси, уйқусизлиги, тушларининг қанақалиги ва қачон кўриши, қичишиши, кўз ёшлари, касалликнинг тутилиб — тутилиб кечиш, сийдик, сафро, қайт қилиши кабилардан қаралади. Шунингдек, касалликлардаги ўзгаришларга ҳам қараш керак: қандайларидан қайсилари юз беряпти, ўлимга олиб борувчлари, ёки, мажруҳликка олиб борувчилари, кейин эса — терлашни, қалтирашни, совуқотиш, йўталиш, чучкуриш, ҳиқичоқ, нафас олиш, эснаш, кекириш, товушли ёки сассиз ел, қон чиқиши, геморройларни ҳам текшириш. Ушбу барча белгилардан келиб чиқиб, ҳамда, улар нима орқали пайдо бўлаётганини аниқлаб, — кўрик ва текширув олиббориш керак.“ Шуниси эътиборга моликки, ҳаким, ташхис қўйиш ва даволашнинг катта кўламига, беморнинг нафақат жорий касаллигини, балки, ундан аввалги юз берган бетобликларини ва улардан қолга асорталарни ҳам ҳисобга олган ҳолатда ёндошади. У бемор ҳам бошқа барча одамлардек оддий одам эканлигини, уни англаш учун бошқаларни ҳам англаш лозимлигини унутмаслик керак деб таъкидлайди. Унинг учун ҳааттоки беморнинг сукути ҳам кўрсатма бўлиб ҳизмат қилиши керак деб ҳисоблайди. У касалликларни доимий кузатиб бориб, уни аниқ босқичларга ажратиш кераклигини ҳам таъкидлайди. Айниқса, тутқаноқ келиши даври, истимали, ўткирлашиш (ёки кескинлашиш) даврларини ҳамда беморнинг тушкунликка тушиш ҳолатини ажратади, шунингдек, унинг таълимотига кўра, организм бирикмаган, ҳазм бўлмаган суюқликлардан қутулиб, касалликнинг „синиши“ пайтини мавжудлигини таъкидлайди. „Бўғимлар ҳақида“ ва „Синишлар ҳақида“ асарларида, жарроҳлик амалиётлари ва операциялар ҳақида тафсилотлар билан, мукамал баён қилинади. Гиппократ қўлёзмаларидан шу нарса маълум бўладики, жарроҳлик қадим даврлардаёқ юқори сифат ва даражада бажарилган; бизнинг давримиз тиббиётида ҳам қўлланиладиган турли жарроҳлик асбоблари ҳамда боғлов воситаларидан фойдаланилган. „Ўғир ҳасталикларда пархез ҳақида“ асарида Гиппократ касаллик шакли — ўткир, мавсумий, жарроҳликка оидлигига қараб турлича пархез усулларида овқатланиш зарурлигини уқтиради ва бу билан ҳаким, рационал диэтологияга асос солади. Гиппократ ҳаётлигидаёқ шон шарафга бурканди. Ундан бир авлод кейинг даврда яшаган Птоломей ўз суҳбатларининг бирида, Гиппократ ва унинг Кос тиббиёт мактабини бошқа санъат турлари билан тенглаштириб, уни ўз даврининг энг буюк ҳайкалтарошларининг энг буюк асарлари Аргос Поликлети ва Афина Фидеяси билан таққослайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Гиппократга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |