Bursa
Qiyofa
Бурса, Бруса — Туркиянинг шим.ғарбидаги шаҳар. Бурса элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 835 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Муҳим савдо-саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, семент, ёғочсозлик саноати ривожланган. Ипакчилик, ип газлама, тамаки, ёғмой, кўн поябзал, автомобил корхоналари бор. Б. милоддан аввалги ИИ асрдан маълум. 1326—65 йилларда Усмонли турклар салтанатининг пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликларидан Улуғ жоме (1396— 1400) масжиди, Мурод ИИ масжиди (1424—27), Яшил жоме (1424) масжиди, шифохона (1394) ва бошқа сақланган. Унт бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |