Бурҳониддин Раббоний (1940-йил 20-сентябр – 2011-йил 20-сентябр) – 1992-йилдан 2001-йилгача Афғонистон президенти. Толибон ҳаракати туфайли 1996-йил 27-сентябрдан 2001-йил 13-ноябргача унинг ваколатлари мамлакатнинг аксарият ҳудудларига, жумладан, пойтахтга тааллуқли бўлмаган, аммо у халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишида давом этган. Афғонистоннинг қонуний раҳбари. Афғонистон Олий Тинчлик Кенгашининг раиси.

Бурхониддин Раббоний
برهان‌الدین ربانی

Раббоний. 2010-йил.
6-Афғонистон президенти
Мансаб даври
1992-йил 28-июн – 1992-йил 28-июн - 2001-йил 22-декабр
Мулла Умар билан баравар
(Ислом Амирлиги раҳбари сифатида)
1996-йил 27-сентябр дан - 2001-йил 13-ноябргача
Вице-президент
  • Абдулрасул Сайёф
  • Мавлавий Мир Ҳамза
  • Муҳаммадшоҳ Фазли
  • Муҳаммад Наби Муҳаммади
Бош вазир
  • Абдулсабур Фарид Кўҳистоний
  • Гулбуддин Ҳекматяр
  • Арсала Раҳмоний
  • Аҳмадшоҳ Аҳмадзай
  • Абдулраҳим Ғафурзай
Ўтмишдоши Муҳаммад Нажибулло
Вориси Ҳамид Карзай
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 20-сентябр 1940-йил
Бадахшон вилояти, Афғонистон
Вафоти 20-сентябр 2011-йил(2011-09-20)
(71 ёшда)
Кобул, Афғонистон
Ўлим сабаби Суиқасд
Болалари 4, вориси Салоҳиддин
Алма матер

Кобул университети (БА)

Ал-Азҳар университети (магистратура, ПҳД)
Мукофотлари
Исмоил Сомоний ордени

Ёшлиги

Бурҳониддин Раббоний 1940-йили Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятининг Файзобод шаҳрида чорвадор тожик[1] форсзабон оиласида туғилган. У Абу Ҳанифия диний мактабида, кейин Кобул университетининг илоҳиёт факултетида таҳсил олган, Мисрда Ал-Азҳар университетида ислом фалсафаси бўйича ўқиган. 1963-йилдан Кобул университети профессори бўлиб, у ерда ислом ҳуқуқидан дарс берган[2].

Раббоний Россия Президенти Владимир Путин билан 2001-йил 22-октябр. Душанбе.

Фаолияти

1973-йилда шаҳзода Довуд давлат тўнтаришидан сўнг Покистоннинг Пешовар шаҳрига ҳижрат қилди. 1978-йилнинг апрелигача Раббоний энг йирик гилам экспортчилари ва ишлаб чиқарувчиларидан бири эди[3]. 1979-1989-йиллардаги афғон урушида жанговар ҳаракатларда қатнашган. У афғон мужоҳидларининг қўмондонларидан бири бўлиб, унинг жангчилари сони 20 минг кишидан ошган[4]. 1985-йилда у Бадабер лагеридаги қўзғолонни бостиришга шахсан раҳбарлик қилган.

1989-йилдаги маълумотларга кўра, у Покистонда паррандачилик фермаси, гилам ва мато ишлаб чиқарадиган корхоналарга эга бўлиб, йилига 20 миллион рупийгача фойда олади; унинг даромадининг яна бир манбаи Эрон ва Покистонда олиб борилган контрабанда товарлари ва гиёҳванд моддалар савдоси эди – Толибон ҳокимият тепасига келгунига қадар у мусулмон мамлакатларига афюн ва героин етказиб берувчи йирик тадбиркорлардан бири бўлган; Бадахшондан лапис лазули ва Панжширдан зумрад қазиб олишда ҳам қатнашган[3].

1992-йил май ойининг бошида у Кобулга қайтиб келди ва 28-июнда Пешовар келишувига биноан Афғонистон Исломий Давлатининг муваққат президенти лавозимини эгаллади. 1992-йил 30-декабрда, асосан, Раббоний тарафдорлари бўлган Шўро мажлиси уни кейинги 2 йилга президент этиб сайлади. 1994-йилда Олий суд Раббонийнинг президентлик муддатини узайтирди.

1996-йилдан бери Шимолий Алянс етакчиларидан бири. 2001 -йил 22-декабрда Раббоний президентликдан расман истеъфога чиқди. Демократик Афғонистонда Афғонистон Ислом жамияти партиясининг етакчиси бўлиб қолди.

У 2011-йил 20-сентябрда Кобулнинг Вазир Акбар Хон туманидаги ўз уйида Толибон ҳаракатининг икки вакили билан учрашувда худкуш-террорчининг салласига яширилган бомбадан ҳалок бўлган[5][6] .

Ўғли Салоҳиддин – Афғонистон ташқи ишлар вазири, отаси вафотидан кейин у партияни бошқарган.

Хорижий давлатларнинг мукофотлари

2021-йил 2-сентябрда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон 1993-1996-йилларда тожикистонликлар ўртасидаги музокараларга кўмаклашгани ва воситачилик қилгани ҳамда бу борадаги музокараларни тиклаш жараёнига қўшган улкан ҳиссаси учун Бурҳониддин Раббонийни И даражали „Исмоили Сомоний“ ордени билан тақдирлади[7] .

Манбалар

  1. ↑ Давид Б. Эдwардс. Бефоре Талибан: Генеалогиэс оф тҳе Афгҳан Жиҳад. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2002 — 7—-бет. ИСБН 978-0-520-22861-0. 
  2. ↑ Слинкин М. Ф.. Народно-демократическая партия Афганистана у власти. Время Тараки-Амина (1978—1979 гг.). Симферополь: Изд-во Симферопольского гос. ун-та, 1999 — 275-бет. ИСБН 966-7404-16-1.  „Архивированная копия“. 2013-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 Свидетелство А. А. Ляховского
  4. ↑ „Раббани, Бурхануддин | Энсиклопедия Кругосвет“. 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-сентябр.
  5. ↑ „Убит бывший президент Афганистана Бурхануддин Раббани“. 2011-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-сентябр.
  6. ↑ „Бывшего президента Афганистана убил смертник с бомбой в тюрбане“. 2011-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-сентябр.
  7. ↑ „Эмомали Рахмон наградил Бурхануддина Раббани и Ахмада Шаха Масуда орденом Исмоила Сомони“ (ру). асиаплустж.инфо. 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.

Ҳаволалар