Абу Убайдуллоҳ Муҳаммад бин Ҳассон Бусрий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Убайд. Дамашқ шаҳри яқинидаги Бусро қишлоғида туғилган. Абу Туроб Нахшабийнинг шогирди. Абу Саид Харроз, Шоҳ Шужоъ Кирмоний, Абу Абдуллоҳ Жалло билан суҳбатда бўлган. Абу Абдуллоҳ Жалло уни Зуннун Мисрий, Абу Туроб Нахшабий, Абулаббос бин Ато каби улуғ шайхларга тенглаштирган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни қисқартирилган ҳолда киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.