Buster
Qiyofa
Бустер (инг. боостер, боост — босим, кучланишни ошираман) — юк анча ортиб кетган вақтда асосий механизм ёки машинанинг таъсир кучи ва тезлигини оширадиган ёрдамчи қурилма. Авиацияда тез учар самолётларни бошқариш занжиридаги гидравлик, электрик ёки пневматик қурилма; ракета техникасида —элтувчи ракета, кўп босқичли ракетанинг биринчи босқичи, стартдаги тезлаткич; электротехникада (эскирган номи) — тармоқдаги электр кучланишини маромлаш учун тармоққа уланадиган қўшимча электр токи манбаи ёки трансформатор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |