Butkov trixantemisi
Бутков трихантемиси (лотинча: Тричантҳемис бутковии) – икки уруғпаллалилар синфи, мураккабгулдошлар оиласига мансуб гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол тоғ тизмаси Оқбулоқ дарёси ҳавзасида тарқалган[1].
| Бутков трихантемиси | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Оила: | Мураккабгулдошлар |
| Бинар номи | |
| Тричантҳемис бутковии | |
Тавсифи
Бўйи 40 см гача етадиган кўп йиллик илдизпояли ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси ёғон, ёғочлашган, сирти тўқ қўнғир тусда. Пояси шохланган, барглари кам. Барглари яшил, қаттиқ, туксиз, ингичка, асосидан икки ёки уч карра пацимон бўлинган, бандсиз. Тўпгули мураккаб саватча шаклида. Гуллари бир жинсли. Тўпгулдаги гуллар икки хил тузилган. Саватча ўртасидаги гуллари икки жинсли, оқ сариқ, тилсимон гуллари уруғчибаргли, оқ тусда. Тўпгули остидан яшил ўрама баргчалар билан ўралган, узун сийрак туклар билан қопланган. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июнда гуллаб меваси июлда етилиб пишади. Меваси қуруқ бир уруғли писта мева. Уруғи узун оқ туклар билан қопланган. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган, ноёб тур. Тошкент вилояти Чатқол тизмаси Оқбулоқ дарёси ҳавзасида учрайди. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларидаги қоялар орасида учрайди. Ем-хашак тайёрлаш учун бошқа ўсимликларга қўшиб ўрилиши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши сабабли сони қисқариб кетган. Чатқол биосфера қўриқхонаси ва Угом Чатқол давлат миллий табиат бог'и ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Тричантҳемис бутковии Ковалевск.“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.