Buxoro davlat pedagogika instituti
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 2020-йил 27-февралидаги Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-4623-сон „Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қароридан сўнг, республика ҳудудида жойлашган бешта университет негизида янги институтлар ташкил этилган[1][2][3]. Шу жумладан Бухоро давлат университет қошида Бухоро давлат Педогогика институти ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021-йил 29-июндаги буйруғи билан Мирзоҳид Даминов Бухоро давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланади. Институтда ўқув жараёни 2021/2022-ўқув йилидан бошланган.
|
| |
| Ректори | Мирзоҳид Исломович Даминов |
|---|---|
| Факултетлар | 4 та |
| Бакалавриат | 34 та |
| Магистратура | 8 та |
| Фан докторлари | 2 |
| Ўқитувчилари | 80 |
| Манзили | |
| Кампуси | 10889,2 квадрат метр |

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар
Бухоро давлат университетининг Педагогика институтида 4 та факултет, 11 та кафедра 2 та марказ ва 20 та бўлим фаолият олиб бормоқда. Институтда, шунингдек, 19 та кундузги, 4 та кечки, 11 та сиртқи таълим шакли мавжуд. 2021/2022-йил ўқув йилида жами талабалар сони 3 907 нафарни ташкил этган.
Институтда 2 нафар фан доктори, 153 та фан номзоди, 24 та катта ўқитувчи ва 66 та о'қитувчи фаолият олиб бормоқда[4].
Халқаро алоқалари
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти Россиянинг Москва давлат университети, Халқлар дўстлиги университети ва Пенза давлат университети билан ҳамкорлик қилиб келади. Бундан ташқари Туркиянинг Кутаҳя Думпилпинар университети, Неcмиттин Эрбакан университети ва Мармара университетлари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатган.
Манбалар
- ↑ „БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЙАТИНИ ТАСҲКИЛ ЭТИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“ (2021-йил 2-март). 2022-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
- ↑ „5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди“ (2020-йил 27-феврал). 2022-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
- ↑ „Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди“ (2021-йил 6-апрел). 2022-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
- ↑ „БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ“ (2021-йил 1-феврал). 2022-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-октябр.
