Buyrak usti bezlari

Буйрак усти безлари (гландула сйпрареналис) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ички секресия бези; иккала (ўнг ва чап) буйрак устида жойлашган жуфт без (номи шундан келиб чиққан). Унинг олди, орқа ва пастки юзалари фарқ қилинади, оғирлиги 3— 5г. Буйрак усти безлари б. ташқи—пўстлоқ қавати (адренокортикал без) ва ички — мағиз қавати (адренал без)дан иборат бўлиб, ҳар иккала қават структураси ва функсияси алоҳида ички секресия безлари ҳисобланади.
Пўстлоқ қавати кимёвий тузилишига кўра стероидлар қаторига кирадиган, таъсири жиҳатдан фарқ қиладиган 3 хил гормон ишлаб чиқаради, ширалари қонга шимилади. Ушбу гормонлар холестерин ва аскорбин кислотадан синтезланади.
| БУБ соҳаси | Гормонлар | |
|---|---|---|
| По'стлоқ моддасидан: | Коптокчали қават | Кортикостероидлар:
|
| Дастали қават |
| |
| То'р қават |
| |
| Маг'из моддасидан | Катехоламинлар (адреналин ва норадреналин, 6:1 нисбатда) | |
Минералокортикоидлар (алдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон) — минерал алмашинувини бошқаради, буларнинг энг фаоли алдостерон организмда сув-туз алмашинуви жараёнига таъсир этади. Глюкокортикоидлардан гидрокортизон оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида қатнашади, организмнинг касалликка қаршилик кучини ошириб, яллиғланишнинг тез тузалишига олиб келади. Буйрак усти безлари б. пўстлоқ қаватининг жинсий гормонлари — андрогенлар ва эстрогенлар жинсий безлар фаолиятини бошқаради, болалик даврида жинсий аъзоларнинг ривожланишини таъминлайди; балоғат ёшига етганда бу гормоннинг аҳамияти камаяди. Буйрак усти безлари мағиз қаватида адреналин ва норадреналин гормонлари ишланади. Улар нерв охирларига таъсир этиб, юрактомир системаси ишини тартибга солиб туради. Буйрак усти безлари б.нинг шикастланиши турли касалликлар (масалан, Бронза касаллиги)га олиб келади. Буйрак усти безлари б. фаолиятини нерв системаси ва бош мия пўстлоғи идора этади.
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ҳттпс://www.грандарс.ру/cоллеге/медиcина/надпочечники.ҳтмл
- Одам анатомияси О'.Г'. Аҳмедов 2-нашр, Тошкент "Иқтисод-молия", 2007-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |