Birlashgan Qirollik
Буюк Британия, Британия, (инглизча: Греат Бритаин) ёки Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги (инглизча: Унитед Кингдом оф Греат Бритаин анд Нортҳерн Иреланд) — Шимоли-Ғарбий Европадаги давлат. Буюк Британия ороли (мамлакат ҳудудининг 90 %и шу оролда) ва Ирландия оролининг шимоли-шарқий қисмида ҳамда уларга ёндош майда ороллар (Англси, Уайт, Норманд, Оркней, Гебрид, Шетленд ва бошқалар)да жойлашган. Ғарбдан Атлантика океани, шарқдан Шимолий денгиз ўраб туради. Буюк Британия мамлакат асосий қисмининг номи билан кўпинча Англия деб аталади. Майдони — 244 820 км2. Аҳолиси — 69 551 332 [1] киши (2025). Пойтахти — Лондон шаҳри. Буюк Британия юқори ривожланган давлат ҳисобланади. Тарихан таркиб топган ва миллий жиҳатдан ҳар хил бўлган 4 та маъмурий сиёсий қисм (Англия, Уэлс, Шотландия ва унга ёндош ороллар, Шимолий Ирландия)дан иборат. Мен ва Норманд ороллари мустақил маъмурий ҳудуд ҳисобланади[2].
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги United Kingdom of Great Britain and Nothern Ireland1
| |
|---|---|
|
Шиор: Dieu et mon droit (Fransuzcha: Xudo va mening huquqim) | |
|
Мадҳия: Худо қиролни асрасин Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Кинг.ога | |
|
| |
| Пойтахт | Лондон |
| Энг катта шаҳар | Лондон |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик |
• Қирол |
Карл ИИИ |
| Кир Стармер | |
| Мустақиллик | |
| 26 март 1707 | |
• Буюк Британия ва Ирландия бирлашиши |
1-январ 1801 |
| Майдон | |
• Бутун |
244,820 км2 (78-ўрин) |
• Сув (%) |
1.34 |
| Аҳоли | |
• 2023-йилги рўйхат |
68,265,209 (22-ўрин) |
| • Зичлик | 281/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$1,869,000 мил. (6-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$31,383 |
| Пул бирлиги | Funt sterling (ГБП) |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | UK |
| Телефон префикси | 44 |
| Интернет домени | .uk, .gb, .co.uk |
|
1 - | |
Давлат тузуми
Буюк Британия конституцион монархия ҳисобланади. Давлат бошлиғи қирол (қиролича). Мамлакатнинг конституцияси йўқ. 1215-йилги Улуғ Эркинликлар партияси, 1679-йилги Хабеас корпус акти, 1931-йилги Вестминстер статута, 1969-йилги Халқ вакиллиги тўғрисидаги акт ва бошқа энг муҳим парламент ҳужжатлари ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қирол (қиролича) ва парламент (у икки палатадан иборат: Лордлар палатаси ва Жамоалар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (вазирлар маҳкамаси) амалга оширади. Бош вазирни қирол (қиролича) тайинлайди. Ҳукумат аъзолари парламент аъзоларидан бўлиши керак. Буюк Британия таркибидаги Англия, Уэлс ва Шотландия ўзининг суд тизимига, маҳаллий бошқарув органларига эга. Шимолий Ирландия маъмурий мухторият ҳуқуқига эга бўлиб, уни қирол (қиролича) тайинлаган губернатор бошқаради. Буюк Британия ўтмишда Британия империяси таркибида бўлган мамлакат ва ҳудудларни бирлаштирувчи Ҳамдўстликка бошчилик қилади.
Табиати
Бирлашган Қиролликнинг ер юзаси асосан пасттекислик. Англиянинг шимоли-ғарби тоғликдан, маркази ва жануби-шарқи текислик ва селтепа пасттекисликлардан, Шотландиянинг қирғоғи эгри-бугри, шимолий қисми тор ва чуқур Глен-Мор депрессияси икки қисмга бўлиб турган Шимолий Шотландия тоғлигидан иборат. Бу иккала қисмнинг жанубида (Грампиан тоғлари) мамлакатнинг энг баланд чўққиси — Бен-Невис (1343 м) кўтарилиб туради. Грампиан тоғларидан жанубида Шотландия пасттекислиги, ундан жануброқда Жанубий Шотландия қири (баландлиги 842 м гача) жойлашган. Улардан ғарбда Камберленд тоғлари (Скофелл тоғи, 978 м) қад кўтарган. Жанубга томон орол кенгая боради; бу ерда — Уэлс яриморолининг ғарбида Кембрий тоғлари (Сноудон тоғи, 1085 м) бор. Англиянинг ғарбий қирғоғида кенг қўлтиқлар (Ливерпул, Кардиган, Бристол), марказий ва жанубий қисмларида пасттекисликлар (Шимолий Шарқий Фени, Лондон ҳавзаси, Мидленд, Хемпшир), қатор асимметрик тепалар (баландлиги 200– 300 м) бор. Шимолий Ирландия айрим кичик-кичик қирлардан (Антрим, Сперриин, Морн ва бошқалардан) иборат.
Бирлашган Қиролликда фойдали қазилмалар кам. Асосан темир рудаси ва юқори сифатли тошкўмир, тош туз, каолин, озроқ миқдорда ёнувчи сланес қазиб олинади. Нефт ва рангли металл конлари мавжуд. Шимолий денгизнинг Бирлашган Қироллик қиртоғи яқинида табиий газ конлари бор.
Иқлими
Бирлашган Қиролликда мўтадил денгиз иқлими ҳукмрон; у серёғин, ўзгарувчан, тез-тез шамол бўлиб туради. Жануби-ғарбида январнинг ўртача температураси 7°В, шарқда 3,5 °C гача. Шимоли-ғарбида ёз салқин, сернам, жануби-шарқда анча илиқ ва қуруқ. Шимолида июлнинг ўртача температураси 13°, жануби-шарқда 16,5 °C. Лондон ва унинг атрофида температура юз кун давомида 0 °C дан паст, мамлакат шарқида баъзан —18 °C гача тушади. Ёғин йил давомида деярли бир меъёрда (куз ва қишда бир оз кўпроқ) тушади, жануби-шарқида ёз ва кузда кўпроқ ёғади. Шотландия, Шимолий Ирландия, Англия билан Уэлснинг тоғли жойларида ёғин энг кўп (1000–1500 мм, айрим жойларда 3000 мм гача) ёғади. Жануби-шарқда 600–750 мм дан ошмайди. Булутли кунлар кўп, қишда тез-тез туман (Лондонда қишда 1 ойда 7—10 кун) тушади. Дарёлари кўп, серсув, лекин қисқа. Асосий дарёлари — Северн, Темза, Трент, Мерси, Клайд. Дарёлар асосан ёмғир сувларидан тўйинади. Куз ва қишда тўлиб оқади, музламайди, кўпчилиги кема қатнайдиган каналлар билан бирлаштирилган. Тоғларида кўллар кўп. Уларнинг аксарияти музлик ва тектоник ҳаракат натижасида пайдо бўлган. Энг йирик кўллари: ЛохНей, ЛохЛомонд, ЛохНесс. Шотландия шимолида тоғ-подзол тупроқ, тоғ тепаларида тоғ-тундра тупроқ, пасттекисликларда, шимоли-ғарбда ва шимолида чимли подзол тупроқ, шарқий соҳилда ва жанубида қўнғир ўрмон, айрим ерларда чимликарбонатли ва унумдор аллювиал тупроқдар тарқалган. Шимолида тайга ва аралаш ўрмонлар (қарағай, дуб, оқ қайин), жанубида кенг баргли ўрмонлар (дуб, граб, шумтол) ўсади. Ўрмонлар Бирлашган Қироллик майдонининг 9 % ида қолган. Ўтлоқлар ҳамма жойда учрайди. Тоғларнинг юқори минтақаларида тоғ ўтлоқлари ва торфзорлар бор. Ўрмонларда ҳайвонлар жуда кам. Очиқ жойларда тулки, қуён, олмахон, типратикан, ер қазувчи ҳар хил сут эмизувчилар учрайди. Қушлардан ёввойи каптар, шотланд каклиги, ўрдак, қизилиштон, карқур ва бошқа бор. Миллий боғлар, ўрмон қўриқхоналари мавжуд.
Аҳоли
Аҳолисининг 81,5 %и инглизлар. Уэлслар ёки валлийлар (1,9 %), шотландлар (9,6 %), ирландлар (2,4 %) ва бошқа халқлар бор. Давлат тили ва аҳолининг кўпчилиги гаплашадиган тил — инглиз тили. Ирландлар, уэлслар ва гелларнинг бир қисми келт тилларига кирадиган маҳаллий тилларда гаплашадилар. Диндорларнинг аксарияти протестантлар; аҳолисининг бир қисми (шу жумладан ирландлар) католиклардир. Аҳолининг 90 %и шаҳарларда яшайди (1996). Йирик шаҳарлари: Лондон, Бирмингем, Глазго, Ливерпул, Манчестер, Шеффилд, Лидс.
Тарихи
Ҳозирги Бирлашган Қироллик ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликда келт қабилалари — бриттлар яшаган. Милоддан аввалги Британия оролларининг катта қисмини римликлар босиб олди. В асрнинг иккинчи ярмида англосакслар мамлакатнинг талай қисмини босиб олиб, илк феодал қиролликлар (Кент, Уэссекс, Суссекс, Шарқий Англия, Нортумбрия, Мерсия) тузишган. ИХ-аср бошларида англосакс давлатлари бирлаштирилиб, „Англия“ деб атала бошлади. Англия 1016—1642 йилларда норманнлар (данияликлар) ҳукмронлигида бўлган.
1066-йил Англияни Нормандия герсоги Вилгелм И истило қилгандан сўнг мамлакатда феодал ер эгалиги пайдо бўлиб, деҳқонларни тутқинликка (крепостнойликка) айлантириш авж олди. Х—ХИ асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази тусини олган шаҳарлар пайдо бўла бошлади. ХИИ—ХИИИ асрларда марказлашган молия ва суд муассасалари юзага келди. 1265-йил пайдо бўлган Парламент божларни тасдиқлаш ва қонунлар жорий этиш ҳуқуқини олди, ҳокими мутлақлик тизими (монархия) барпо бўлди. Англия билан Франсия ўртасида бўлиб ўтган Юз йиллик уруш (1337—1453) оқибатида солиқларнинг кўпайиши ва 1348—1349-йиллардаги вабодан сўнг аҳоли аҳволининг оғирлашиши Уот Тайлер (1381) бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолонига сабаб бўлди. Қўзғолон мағлубиятга учраган бўлсада, деҳқонларнинг баршчинадан қутулишига туртки бўлди. ХВ-асрда Англияда деҳқонларнинг тутқунлиги батамом йўқотилди, товар-пул муносабатларининг ривожланиши майда ва ўрта ҳол дворянларнинг табақаланишига сабаб бўлди. Капиталистик муносабатлар шаклланаётган пайтда тюдорлар сулоласининг чекланмаган ҳокимияти (1485—1603) қарор топди. Мовут саноатининг ривожланиши, жунга талабнинг кўпайиши туфайли экинзорлар чорва яйловларига айланиб кетди, натижада деҳқон хўжаликлари хонавайрон бўлди. ХВИ-асрнинг 30-йилларида бошланган реформация ҳаракати натижасида папа ҳукмронлигига чек қўйилиб, черковга қарашли ерлар буржуалашган янги дворянларга бўлиб берилди. ХВИ аср 2-ярми — ХВИИ аср бошларида Англия ҳукумати мустамлакачилик сиёсатини юрита бошлади (Ирландияда хусусий ерлар мусодара қилинди, Шимолий Америкада эса дастлабки инглиз мустамлакалари пайдо бўлди), қуллар бозори ва портлар кучайтирилди. Денгизда ҳукмронлик учун курашда Англия ғолиб чиқди. ХВИ аср охиридан бошлаб абсолютизмга асосланган тузум инқирозга юз тутди, стюартлар (Яков И, 1603—1625; Карл И, 1625—1649) ички ва ташқи сиёсатининг буржуазия манфаатларига зид келиб қолиши абсолютизмга қарши буржуа мухолифатини келтириб чиқарди. Бу зиддиятлар ХВИИ асрдаги инглиз буржуа инқилобига олиб келди. Инқилобда ғалаба қозонган буржуазия ва янги дворянлар қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда капиталистик тараққиётга тўсиқ бўлиб турган ғовларни йўқотди, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига йўл очди. ХВИИ-аср охирида Бирлашган Қиролликда ер ва молия аристократиясининг сиёсий иттифоқи пайдо бўлди. ХВИИИ-аср ўрталарига келиб мануфактура босқичидан ишхона тизимига ўтиш учун шароит яратилди. ХВИИИ-асрнинг 2-ярмида Бирлашган Қироллик ҳукмрон доиралари сиёсий жиҳатдан ажралиб, ҳоким синфларнинг 2 партияси — тори билан виги шаклланди. ИХХ-аср ўрталарида шу партиялар асосида консерваторлар ва либераллар партияси ташкил топди.
ХВИИ—ХВИИИ-асрларда Бирлашган Қироллик Ҳиндистон, Шимолий Америкада янги ерлар забт этди. Франсиядан Канадани тортиб олди. Шимолий Америкадаги мустақиллик учун бўлган уруш (1775—1783) натижасида Шимолий Америка мустамлакалари мустақилликка эришди ва мустақил АҚСҲ давлати ташкил топди. ХВИИИ-аср охири — ИХХ-аср бошларида Бирлашган Қироллик инқилобга қарши коалициянинг, кейинчалик Наполеон Франсиясига қарши иттифоқнинг асосий ташкилотчиси бўлди. Франсиянинг мағлубиятидан Бирлашган Қироллик буржуазияси ўз савдо-саноати ва мустамлакачилик ҳукмронлигини мустаҳкамлашда фойдаланди. Вена конгресси (1814—15) қарорларига мувофиқ, Малта, Сейлон ороллари, Жанубий Африкадаги Кап мустамлакаси ва бошқа ҳудудлар Бирлашган Қиролликга ўтди. Мустамлака халқларини талаш ҳамда деҳқонларни ер мулкидан маҳрум қилиш эвазига сармоя жамғарилиб, саноатда тўнтариш ясашга замин тайёрланди.
ИХХ асрнинг 30-йилларида ишлаб чиқаришнинг фабрика тизими қарор топди. 30—40-йилларда сиёсий жиҳатдан шаклланган ишчилар ҳаракати — чартизм кенг авж олди. Бирлашган Қироллик ҳукуматининг ташқи сиёсати инглиз буржуазиясининг савдо-саноат соҳасидаги устунлигини мустаҳкамлаш, мустамлакаларни кўпайтиришга қаратилди. Бирлашган Қироллик Янги Зеландия, Бирма, Жанубий Америкадаги поёнсиз ҳудудларни босиб олди, ХИХ асрнинг биринчи ярмига келиб, Ҳиндистонни забт этишни тугаллади, Хитой (1840-1842, 1856-1860) ҳамда Афғонистонга қарши (1838—1842, 1878—1880) босқинчилик урушлари олиб борди, Ҳиндистон (1857—1860), Ирландия (1848—1867 ва бошқалар), Ямайка оролидаги (1832) миллий озодлик қўзғолонларини шафқацизлик билан бостирди. Хитойдаги Тайпин қўзғолонини (1851—1864) бостиришда иштирок этди. Қрим уруши ташаббускорларидан бири бўлди. 1878-йил Кипр оролини, 1882-йил Миср, 1898-йил Шарқий Суданни, 1899—1902-йилларда Жанубий Африкадаги бир қанча ҳудудларни забт этди.
ХХ аср бошларига келиб Бирлашган Қироллик иқтисодий жиҳатдан АҚСҲ ва Олмониядан орқада қола бошлади. Бирлашган Қироллик билан Олмония ўртасидаги зиддият Биринчи жаҳон урушини келтириб чиқарди. Уруш оқибатида ғолиб мамлакатлар қатори Олмониянинг Осиё ва Африкадаги мустамлакаларини тортиб олиш ҳисобига ўз мустамлакаларини кенгайтиришга эришди. 20-йилларда Бирлашган Қироллик Хитойга қарши интервенсия уюштиришда қатнашди. 1929—1933-йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози Бирлашган Қироллик иқтисодиётига катта зарар етказди. 1938-йил Бирлашган Қироллик ҳукумати Мюнхен шартномасига қўшилиб, Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига йўл очди. 1939-йил 3-сентабрда Бирлашган Қироллик Олмонияга уруш эълон қилди. Уруш Бирлашган Қиролликнинг иқтисодий ва сиёсий мавқеини анча пасайтирди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Бирлашган Қироллик мустамлакачилик империяси тушкунликка юз тутди. 1970-йилларнинг ўрталарида Бирлашган Қиролликнинг деярли барча мустамлакалари мустақилликка эришди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Бирлашган Қироллик ҳукуматини навбатма-навбат лейбористлар (1945—1951, 1964—1970, 1974—1979) ва консерваторлар (1951-1964, 1970-1974 ва 1979-йилдан) партияси бошқарди. Бирлашган Қироллик 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 18-февралда ўрнатган. Миллий байрами — Қиролича туғилган куни (июн ойининг 2- ёки 3- шанбаси).
Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Лейбористлар партияси, 1900-йил тузилган; Консерваторлар партияси, 1867-йил ташкил топган; Либерал демократлар партияси, 1988-йилда асос солинган; Уэлс миллатчи партияси, 1925-йилда тузилган; Шотландия миллий партияси, 1928-йилда ташкил этилган; Британия Коммунистах партияси, 1988-йилда Б. Б. Коммунистик партиясининг собиқ аъзолари томонидан тузилган; Сўл демократлар партияси, 1920-йил ташкил этилган.
Энг йирик касаба уюшма бирлашмаси — Британия тредюнионлар конгресси, 1868-йил тузилган; Шотландия тредюнионлар конгресси, 1897-йил тузилган; Тредюнионлар умумий федерацияси, 1899-йил тузилган; Уэлс тредюнионлар конгресси, 1973-йил ташкил этилган.
Хўжалиги
Бирлашган Қироллик — иқтисодий жиҳатдан ривожланган йирик саноатлашган мамлакат. Ялпи ички маҳсулотнинг 21 % ни саноат, 1,8 % ни қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 70,2 % ни хизмат кўрсатиш тармоғи беради. 1 ва 2-жаҳон урушлари орасида бир қанча саноат тармоқлари, хусусан ҳарбий индустрия билан боғланган кимё, электротехника ва автомобил саноати бир қадар тараққий этди. Иккинчи жаҳон урушида Англия иқтисодиётига катта путур етди: мамлакат миллий бойликларининг 1/4 қисми қўлдан кетди; саноат ишлаб чиқариш урушдан аввалги даражадан 25 % камайди, чет эллардаги капиталининг қарийб 1/4 қисмини қўлдан бой беришга ёки сотишга мажбур бўлди. Иқтисодиётнинг ҳарбий изга туширилиши кўпдан-кўп беҳуда ҳаражатларни келтириб чиқарди. Жаҳон саноат ишлаб чиқаришида 1948-йилда Бирлашган Қироллик улуши 11,9 % эди, 1968-йилда 7,4 % га тушиб қолди.
Саноати
Бирлашган Қироллик экспортининг 90 % ни саноат таъминлайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин саноат тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлди: кончилик, қора металлургия, енгил ва озиқ-овқат саноати, шунингдек кемасозлик ва автомобилсозлик каби тармоклар улуши камайди; энергетика, электр машинасозлиги ва кимё саноатининг улуши ошди. Атом, электрон, аэрокосмик, нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси тармоқдари катта аҳамият касб этди. Машинасозлик — саноатнинг муҳим тармоғи, автомобил, самолёт, ракеталар, кемалар, саноат ишхоналари учун комплекс асбобускуналар, илмий аппаратлар ва асбоблар, радио электроника ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш айниқса ажралиб туради. Тракторсозлик, станоксозлик, нефтни кайта ишлаш, кимё (пластмасса ва синтетик смолалар, дори-дармонлар, маъданли ўғит, бўёқлар, кимёвий толалар, синтетик каучук, сулфат кислота ишлаб чиқариш), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган. Енгил саноатнинг поябзал тикиш, тикувчилик ва бошқа тармоқлари бўйича йирик ишхоналар мавжуд. Машинасозлик марказларининг кўпчилиги Жанубий ва Марказий Англияда жойлашган, уларнинг энг муҳимлари — Лондон, Бирмингем, Ковентри, Лутон, Шеффилд шаҳарларида. Кора металлургиянинг асосий марказлари — Жанубий Уэлс, Ёркшир ва Ҳамберсайд, Шимолий Англия ва Шотландияда. Рангли металлургия ишхоналари — Мидленд, Жанубий Уэлс, Тайнсайд ва Лондонда. Атом саноати ишхоналари Шим. Ғарбий Англия ва Лондон атрофида жойлашган. Кимё саноати ишхоналари Катта Лондон, Ланкашир, Чешир, Шимолий денгиз ва Бристол қўлтиғи соҳилларида, тўқимачилик саноати ишхоналари Ланкашир ва Ёркширда. Шимолий денгизда катта нефт ва газ захиралари мавжуд. Бирлашган Қиролликда йилига ўртача 48,2 млн. тонна тошкўмир, 121,8 млн. тонна нефт, 89,8 млрд. м³ табиий газ қазиб олинади, 304,5 млрд. кВцоат электр энергияси (асосан иссиқлик электр стансияларида) ҳосил қилинади, 17,5 млн. тонна пўлат ишлаб чиқарилади.
Қишлоқ хўжалигида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 2 % гина банд. Бирлашган Қироллик қишлоқ хўжалиги интенсивлик, маҳсулдорлик ва механизациялашувнинг юксак даражаси билан ажралиб туради. У мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжининг 75 %ини таъминлайди. Бирлашган Қиролликнинг асосий тармоғи — чорвачилик. Бирлашган Қиролликда 12 млн. қорамол, 7,5 млн. чўчқа, 41,5 млн. қўй, 131 млн. парранда бор. Деҳқончилиқда асосий экин — ғалла. Қанд лавлаги, картошка ҳам экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Шимолий денгиз ва Атлантика океанида балиқ овланади.
Транспорти
Бирлашган Қироллик автомобил узунлиги 32 минг км. Асосий темирйўл узели — Лондон; ундан 11 томонга темир йўл кетган. Бирлашган Қироллик ларнинг зичлиги жиҳатидан Европада Белгиядан кейин 2ўринда. Ички юкларни ташишда автомобил транспорти 1-ўринда туради. 368,8 минг км автомобил йўли бор (1990-йиллар охирлари). Йўловчилар ташишда ҳаво транспортининг мавқеи катта. Денгиз савдо флотининг тоннажи 4,3 млн. тонна дедвейт. Энг йирик денгиз портлари: Лондон, Саутгемптон, Милфорд-Хейвен, Халл, Имменгем, Ливерпул, Манчестер ва бошқалар ҳисобланади.
Ташқи савдо
Ташқи савдо мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Четга чиқариладиган маҳсулотнинг 90 % ни саноат тармоғи беради. Бирлашган Қироллик четга машина ва ускуналар, транспорт жиҳозлари, ип ва жун газламалар, кимё маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, қорамол, пўлат, тошкўмир чиқаради. Четдан темир руда, рангли ва нодир металлар, нефт, фосфорит, пахта, турли хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари — Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚСҲ, Япония. Чет эл сайёҳлиги ривожланган (1 йилда 12 млн. киши келиб кетади). Пул бирлиги — фунт стерлинг.
Тиббий хизмати
Бирлашган Қироллик соғлиқни сақлаш тизимида 500 мингга яқин ўринли касалхоналар бор. 75 мингдан зиёд шифокор тиббий ёрдам кўрсатади (1990-йиллар ўрталари). Касалхоналарда пулли ўрин ва палаталар мавжуд. Шифокорлар 30 дан ортиқ тиббиёт мактабларида тайёрланади. Бирлашган Қиролликда Брайтон, Истборн, БогнорРижис, Борнмут, Торки, Бат каби курортлар бор.
Маорифи ва маданий-маърифин муассасалари
Бирлашган Қиролликда бошланғич ва тўлиқсиз ўрта таълим (5 дан 16 ёшгача) мажбурий. Бошланғич мактабларда 5 ёшдан 11 ёшгача ўқилади. Ўрта мактаблар асосан 3 турга: 5—7 йиллик грамматик мактаблар, 5 (баъзан 7) йиллик техника мактаблари ва 4 йиллик замонавий мактабларга бўлинади. Ўқувчиларнинг 65 % 16 ёшдан кейин таълимни коллеж, университет ва бошқа олий ўқув юртлари ва марказларида давом эттиради. Бирлашган Қиролликда 79 университет, 40 га яқин политехника коллежи бор. Энг кадимги университетлари Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) унтларидир.
Энг йирик кутубхоналари
Британия музейи кутубхонаси, Шотландия Миллий кутубхонаси (3 млн. дан ортиқ асар), Кембриж ва Оксфорд унтларининг кутубхоналари ва бошқа Энг йирик музейлари: Британия музейи (1753). Миллий галерея (1824), Тейт галереяси (1897), Шотландия Кироллик музейи (1854) ва бошқалар.
Илмий муассасалар
Буюк Британия фани тараққиётида Оксфорд (1167) ва Кембриж (1209) университетлари катта аҳамиятга эга. 1662-йилда Лондон Қироллик жамияти ташкил топди. Бу жамият Бирлашган Қироллик фанини, айниқса табиат фанларини тараққий эттиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1675-йил Гринвичда Бирлашган Қиролликнинг астрономия соҳасидаги асосий илмий муассасаси — Қироллик расадхонаси очилди. 1945-йилдан бошлаб илмий тадқиқот марказлари купая борди. 1990-йил ўрталарида 50 га яклн университет ва коллежларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Хусусий саноат лабораториялари ҳамма тадқиқот ишларининг ярмидан кўпини бажаради. Кўп фирмаларда (500 дан ортиқ киши ишлайди) ҳам тадқиқотлар олиб борилади. Кооператив тадқиқот ассоциациялари урушдан кейинги йилларда 2 баравардан кўпроқ ортди. Давлат тадқиқот институтлари ва марказлари ҳам мавжуд. 1954-йилда ядро физикаси ва энергетика муаммоларини тадқиқ қилувчи бир нечта давлат институтлари ташкил топди. Микробиология, квант электроникаси, радиоастрономия ва бошқа соҳаларга оид тадқиқот олиб борадиган илмий марказлар тузилди. Бирлашган Қиролликнинг йирик илмий муассасалари: Табиат тўғрисидаги билимларни ривожлантириш бўйича Лондон Қироллик жамияти, Гринвич расадхонаси, Қироллик санъат академияси, Британия академияси, Бирлашган Қироллик Клроллик институти, Англия ва инглиз тили тўғрисидаги билимларни ёйиш бўйича Британия кенгаши (ҳаммаси Лондон шаҳрида), Эдинбург қироллик жамияти.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Буюк Британияда жуда кўп газета ва журналлар нашр этилади. Энг муҳимлари: „Гардиан“ („Посбон“, кундалик газета, 1821-йилдан), „Дейли мейл“ („Кундалик почта“, кундалик газета, 1896-йилдан), „Дейли стар“ („Кундалик юлдуз“, кундалик газета, 1978-йилдан), „Тайме“ („Вақт“, кундалик газета, 1785-йилдан), „Вумен“ („Аёл“, хотинқизлар учун суратли ҳафтанома, 1932-йилдан) ва бошқа Бирлашган Қиролликда Пресс Ассошиэйшн (ички ахборот тўплашга ва оммалаштиришга ихтисослашган етакчи ахборот агентлиги, 1868-йилда асос солинган), Рейтер (халқаро ахборот тарқатишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик ахборот агентликларидан бири, 1851-йилда ташкил этилган; асосчиси Паул Юлиус Рейтер номи билан аталади) матбуот агентликлари бор.
Бирлашган Қиролликда радиоэшиттиришлар 1922-йилдан, телекўрсатувлар 1936-йилдан олиб борилади. Бирлашган Қиролликда 400 га яқин радиостансия, 180 га яқин асосий ва 400 дан ортиқ ёрдамчи телестудиялар мавжуд. Британиянинг етакчи радиоэшиттириш ва телекурсатув корпорацияси — „Бритиш Бродкастинг Корпорейшн“ — Бибиси 1922-йилда ташкил этилган.
Адабиёти
Инглиз адабиёти В—ВИ асрларда вужудга кела бошлаган. В—ХИ асрларда англосакс шеваларида халқ нақллари ва қўшиқлари яратилди, улар асосида „Беовулф“ қаҳрамонномаси вужудга кедди. Бирлашган Қиролликни норманлар забт этгач (ХИ аср), юқори табақа кишилари орасида франсуз тили расм бўлиб қолди, адабиёт франсуз, лотин ва инглиз тилларида ривожланди. ХИВ асрнинг иккинчи ярмига келиб, ўрта аерлар Бирлашган Қироллик адабиёти юқори босқичга кўтарилди. Монархия давлатининг мустаҳкамлана бориши билан Бирлашган Қироллик адабиёти миллий характер касб этди. Рицарлик романи анъаналари давом этиши билан бир қаторда У. Легленднинг „Қўшчи Пётр ҳақида туш“ поэмаси, Ж. Чосернинг „Кентербери ҳикоялари“да эзилган деҳқонларнинг феодал зулмига қарши ҳаракатлари, ижтимоий гуруҳлар ҳаёти реалистик акс этди. Уйғониш даври Бирлашган Қироллик адабиётида барча жанрлар тараққий этди. Буюк гуманист, утопист социалист Т. Морнинг „Утопия“ романи, Ф. Сидней сонетлари, Э. Спенсер шеърлари юзага келди. „Яков ИВ“, „Жорж Грин Векфилд даласи қоровули“ (Роберт Грин), „Улуғ Темур“, „Доктор Фаустнинг фожиали тарихи“, „Малта яҳудийси“ (Кристофер Марло) каби тарихий трагедиялар яратилди. Уйғониш даври Бирлашган Қироллик адабиётининг юқори босқичи У. Шекспир ижоди билан узвий боғлиқдир. Салафларидан фарқли равишда Шекспир янги — буржуа даври кишиси характеридаги зиддиятларни, маънавий ўзгаришларни, шахс билан муҳит орасидаги номувофиқликнинг асосларини тасвирлади. Адибнинг ижтимоий фалсафий трагедиялари („Гамлет“, „Отелло“, „Қирол Лир“, „Макбет“) Европа адабиётида кескин бурилиш ясади. Уйгониш даврининг сўнгги вакили Ж. Милтоннинг қатор эпик достонлари ва „Самсон курашчи“ трагедиясида барокко услуби намоён бўлди.
ХВИИИ аср инглиз маърифатчилик адабиёти учун жамият демократик табақалари манфаатларини ёқлаб, илғор ғояларни тарғиб қилиш хосдир. Бу даврда шеърият, драматургия ривожланди, роман етакчи жанрга айланди. Жонатан Свифт буржуа жамияти иллатларини аччиқ сатира остига олди („Гулливернинг саёҳатлари“), Д. Дефо инсоннинг куч-қудрати, зўр иродаси, табиатни буйсундирувчи меҳнатини мадҳ этди („Робинзон Крузо“). ХИХ аср Бирлашган Қироллик адабиётидаги асосий адабий йўналишлар романтизм ва танқидий реализмдир. Реаксион романтиклар (В. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) феодал тартибларни қайта тиклашга уринсалар, илғор романтиклар (Ж. Байрон, П. Шелли) буржуа воқелигидан норози ҳолда, келажакда адолатнинг тантана қилишига ишонч билдирдилар. В. Скоттнинг „Пуританлар“, „РобРой“, „Айвенго“ каби романларида меҳнаткаш халқнинг ўтмиши, урфодати, сиёсий курашлари ўз ифодасини топди. Ч. Диккенс („Оливер Твист“, „Домби ва унинг угли“), В. Теккерей („Сноблар китоби“, „Шуҳратпарастлар ярмаркаси“) жамиятдаги қабоҳатларни фош этдилар. ХИХ асрнинг охири Бирлашган Қироллик адабиётида реализм билан бир қаторда декадентлик, натурализм, неоромантизм оқимлари пайдо бўлди.
ХИХ асрнинг охири, ХХ асрнинг бошидаги реалистик ёзувчилар таҳқирланган оддий кишининг қадрқимматини ҳимоя қилдилар (М. Гаркнесс, У. Маррис, С. Батлер, Э. Войнич, Т. Гарди). ХХ аср танқидий реализмнинг ривожида Б. Шоу, Ж. Голсуорси ижоди муҳим босқич бўлди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида декадентлик ва бошқа реаксион оқимдаги ёзувчилар (Э. Гарв, Д. Унтли, Л. Купер) ижоди инқирозга учради, уларнинг айримлари мустамлакачилик сиёсатидан юз ўгириб, воқеликни тўғри кўрсатишга интилдилар (Ж. Осборн, К. Эмис, Д. Уэйн), тараққийпарвар адиблар (А. Силлитоу, С. Чаплин, С. Барстоу) ижоди ривожланди.
Бирлашган Қироллик адабиётининг энг яхши намуналари ўзбек тилига таржима қилинган: У. Шекспирнинг песалари, Ж. Свифтнинг „Гулливернинг саёҳатлари“, Д. Дефонинг „Робинзон Крузо“, Э. Войничнинт „Сўна“ романлари ва бошқалар.
Меъморлиги
Бирлашган Қиролликда мисжез даврига мансуб ибтидоий меъморий ёдгорликлар (Стонхенж — мегалит иншооти) ва ўрта асрда қурилган Винчестер, Нориж ва бошқа ибодатхоналар мавжуд. Меъморликнинг ривожланиши қуйидаги даврларга бўлинади: роман (11— ХИИ асрлар); готика (ХИИ—ХВ асрлар, Дергем, Линколн, Солсбери, Ёрк, Уэлс шаҳарларидаги ибодатхоналар); уйгониш даври (ХВ—ХВИ асрлар, бу даврда шаҳар ва қишлокларда ҳашаматли турар жой бинолари кўпроқ қурилди); классицизм (К. Рен, Ж. Гиббс, У. Чеймберс, Р. Адам, У. Кент каби машҳур меъморлар етишиб чиқси); эклектикамодерн (ХИХ аср), биноларнинг ичига ҳар хил безаклар бериш, темир, бетон ва ойнадан фойдаланиш („Биллур сарой“, Ж. Пакстон, 1851 ва бошқалар) авж олди. ХИХ аср охири, ХХ аср бошларида шаҳарлар қуриш („боғшаҳар“, „йўлдошшаҳар“ — Э. Говарх, Р. Энвин каби меъморлар), мактаб, турар жой, маишиймаъмурий бинолар қурилиши (Ф. Уэбб, Н. Шод, Войзи, Макинтош ва бошқа меъморлар) кжсалди. ХХ аср бошларида абстракт функсионализм ҳукм сурди. Урушдан кейинги йиллари бутун Европа бўйлаб бу оқим инқирозга учради ва бошқа („формалистик“ ва „янги брутализм“) оқимлар билан алмашди. Л. Дрейк, Д. Лесден, Р. Метю, Л. Мартин, Г. Уинтерингхем, Ж. Модели каби меъморлар замонавий меъморликнинг ривожланишига ҳисса қўшдилар.
Тасвирий санъати
7— ХИИ асрларда яратилган Винчестер мактабига мансуб англонорманн миниатюралари, тош ўймакорлиги, келтларнинг нақшли миниатюралари сақланиб қолган. ХИИ асрга мансуб ибодатхоналарда ҳайкалчалар ўрнатилган, деворларига нақш ва гуллар солинган. ХВИ аср рассомлигида портрет салмоқли ўрин тутди. Х. Холбейн, Н. Хиллиард, А. Оливер каби рассомлар бу соҳада баракали ижод қилишди. П. Лели, Г. Неллер, А. Ван Дейк каби рассомлар нозикниҳол аристократлар портрета типини, С. Купер, Ж. Райли каби миниатюрачи рассомлар реалистик портрет санъатини яратдилар.
ХВИИИ аср биринчи ярмида пайдо бўлган Англия миллий рассомлик мактабининг асосчиси Вилям Хогартдир. У ўша давр Англия жамиятининг турли табақа вакиллари ҳаётини реал тасвирлади. ХВИИИ аср иккинчи ярмида ижод этган Ж. Рейнолдс, Т. Гейнсборо, Г. Ребёрн каби рассомлар кишиларнинг ҳистуйғуларини ҳаққоний ифодаловчи портретлар яратдилар. Шу даврда миллий манзара жанри (Т. Гейнсборо, Ж. Кром) пайдо бўлди.
ХИХ аср биринчи ярмида реалистик манзара жанри ривожланди. Пейзаж асарларида саноат ишхоналари билан тўла шаҳарлар, кўмкўк майсазор далалар, ўрмонлар, қишлоқ манзараларини тасвирлашга кенг ўрин берилади. Бу даврда Ж. Констебл новатор сифатида шуҳрат қозонди. Д. Россетти, М. Браун, Х. Хант, Э. БёрнЖонс каби рассомлар эса, ўтган замонни қўмсаб ўрта аср қўл меҳнати (бадиий ҳунармандлик ишхоналари, китоб безаклари)га қайтишни тарғиб қилдилар. ХИХ аср ўрталаридаги реалистик санъат Х. Херкомер, С. Хейден асарларида намоён бўлди.
ХИХ аср охири, ХХ аср бошларида сюрреализм, абстраксионизм каби оқимлар пайдо бўлди. Бу санъат М. Смит, У. Люис, Х. Мур ва бошқа рассомлар ижодида ўз ифодасини топди. ХХ асрнинг йирик реалист рассомлари Ф. Бренгвин, О. Жон, У. Орпен, П. Хогарт, Л. Бредшоу, К. Роу, Э. Мидлдич, Д. Гривзлар ўз асарларини инсоннинг меҳнат фаолиятига, тинчлик ва адолат учун кураш мавзуларига бағишлаган.
Мусиқаси
Бирлашган Қироллик мусиқаси қад. келт қабилалари мусиқа маданияти заминида ташкил топди. Бардлар деб аталган халқ қўшикчилари ижодида баллада (достон қўшиғи) асосий ўрин эгаллади. Христианлик тарқалиши билан бирга профессионал мусиқа ижодиёти (черков айтимлари, орган ижрочилиги) ривож топди. Бирлашган Қироллик полифоник мусиқасининг илк намуналари 11 —ХИИ асрларда пайдо бўлди. Булар Ж. Данстейбл (ХВ аср) ижодида ривожланди. Уйғониш даврида дунёвий мусиқа жанрлари (мадригал, лютня ва клавесин куйлари, театр спектакли интермедиялари) ташкил топди. ХВИ асрда У. Бёрд, Т. Уилкс, Ж. Уилби, Ж. Булл, О. Гиббоне Бирлашган Қиролликнинг машҳур композиторлари бўлишди. ХВИИ асрнинг охирида Г. Пёрселлнит „Дидона ва Эней“ биринчи миллий операси майдонга келди. ХВИИИ асрда Бирлашган Қиролликда Г. Гендел, И. К. Бах, Й. Гайдн, М. Клементи яшаб ижод этдилар. Мусиқа муассасалари („КовентГарден“) ва Қироллик мусиқа жамияти, мусиқа нашриётлари барпо этилди.
ХИХ аср охирида инглиз композиторлик мактабига асос солинди. Опералар яратила бошлади. Инглиз мусиқаси жаҳон мусиқа маданиятида кўзга кўринарли ўринга чиқди. Композиторлардан Эдуард Элгар, Р. ВоанУилямс, Бенжамин Бриттен бунда катта рол ўйнадилар. Лондондаги Қироллик мусиқа академияси Бирлашган Қиролликнинг асосий мусиқа ўқув юртидир; Албертхолл, РойялФестивалхолл, шунингдек, 1967-йилда очилган Элизабетҳ номидаги консерт заллари инглиз консерт ҳаётининг йирик марказидир. Эстрада томошалари Лондондаги Палладиумда қўйилади. Машҳур „Битлз“ ансамбли рокмусиқа ривожига катта ҳисса қўшди. Бибиси симфоник оркестри, Лондон симфоник оркестри, „Янги филармония“ симфоник оркестри оламга машҳур. Дирижёрлар Ж. Барбиролли, А. С. Боулт, Г. Вуд, пианиночилар Ж. Мур, М. Лимпани, Ж. Огдон, Ж. Лилл, скрипкачилар А. Камполи, Г. Темянка ва бошқа ХХ асрнинг атоқди мусиқачиларидир.
Театри
Бирлашган Қироллик театри куртаклари инсон турмуши ва меҳнати билан боғлиқ ўйинлар ва урф-одатлардан бошланади. Ўрта асрларда ҳукм сурган диний драма кейинчалик дунёвий мазмун касб эта бошлади. ХВИ-асрдан Кучма профессионал театрлар юзага келиб, Уйғониш даврининг инсонпарварлик ғояларини ифодалади (драматурглар К. Марло, Т. Кид, Ж. Лили, У. Шекспир). ХВИ аср охири — ХВИИ аср боши Бирлашган Қироллик театрининг „олтин даври“ бўлди. Бу даврда 3 хил театр бўлган: ҳаваскор ҳунармандлар театри, „мактаб“ ҳаваскорлари театри, профессионал театр. ХВИИИ асрга келиб, театр маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилди, шу даврда Лондонда икки театр („ДруриЛейн“, „КовентГарден“) асосий ўринни эгаллади. ХИХ аср драматургияси романтизмдан реалистик қарашларни қарор топтиришга ўтди. Лондонда „Олд Вик“ театри (1818), Стратфордонейвон шаҳрида Шекспир ёдгорлик театри (1879, 1961-йилдан Кироллик Шекспир театри), „Мустақил театр“ (1891) вужудга келди. Ижрочиликда табиийлик, саҳнавий ансамбл учун, Шекспир ижодини тиклаш учун кураш бошланди. Бирлашган Қироллик театрида саҳнавий реализм „Корт“ театри (ХХ-аср боши) фаолиятида қарор топди. Унда Б. Шоу ва Г. Ибсеннинг реалистик песалари қўйилди. ХХ-асрнинг 30—40-йилларида театрлар репертуари Б. Пристли асарлари билан бойиди. Ж. Осборннинг „Нафратлансанг, орқага қайрилиб қара“ песаси (1956) „жаҳлдор йигитлар“ драматургиясини бошлаб берди. 1963-йил Лондонда Миллий театр очилди. Артистлар П. Скофилд, Л. Оливе, В. Ли, П. О.’Тул, Д. А. Хилгут, Р. Ричардсон, режиссорлар П. Брук, П. Холл, Ж. Литлвуд Бирлашган Қироллик театрининг атоқли намояндалари ҳисобланади. Бирлашган Қиролликдаги театр ўқув юртлари: Қироллик драма санъати академияси (1904-йилдан), Бристол университетининг театр факултети.
Бирлашган Қиролликда театр рақси ўрта аср охирларида вужудга келди. Лондонда ташкил этилган Қироллик мусиқа академияси (1720) балет тараққиётида катта рол ўйнади. Бирлашган Қиролликда „Қироллик балети“, „Балле Рамбер“, „Лондоне фестивал балле“, „Уэстерн тиетр балле“ каби балет труппалари бор.
Бирлашган Қироллик сирки ХВИИИ-асрда лайдо бўлиб, Ф. Астлей (1742—1814) ижодида юқори поғонага кўтарилди. У от ўйнатувчилар мактабига асос солди, сиркнинг кейинги тараққиётида А. Дюкро, Ж. Санжер, Б. Милслар катта рол ўйнади. Бирлашган Қиролликда ёзда кўчма сирклар ишлайди.
Кино
Бирлашган Қиролликда кино ишлаб чиқариш 1896-йилдан бошланди. 1929-йил 1-товушли филм „Товламачилик“ яратилди. Шу йили ҳужжатли филмлар мактаби вужудга келди. А. Корданинг 1932-йилда ташкил этган „Лондон филме“ фирмаси Бирлашган Қироллик ва чет эл кино арбоблари иштирокида бирмунча юқори савияли филмлар яратди („Пигмалион“, режиссор А. Асквит, „39 қадам“, режиссор А. Хичкок каби). Иккинчи жаҳон уруши даврида яратилган филмларда („Мағрур водий“, режиссор П. Тенниссон, „Пастор Холл“, режиссор Р. Боултинг, „Ёнғинлар бошланди“, режиссор Х. Женнингс) илғор тамойиллар кучайди. Урушдан сўнг инглиз классиклари асарларини экранлаштириш авж олди. ["Ҳамлет" (1947), „Ричард ИИИ“, режиссор Л. Оливе, „Оливер Твист“, режиссор Д. Лин каби]. Ҳужжатли филмлар ишлаб чиқаришда „Озод кино“ гуруҳи самарали иш қилди (1956-1959). 60-70-йилларга оид „Ўзига хос ишқ“ (режиссор Ж. Шлезингер), „Ёлғончи Билли“, „Спортчилар ҳаёти“ (режиссор Л. Андерсон), „Қандай саодатли кун эди“ (1972), „Байрам асносида“ (1975) каби филмларда халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттириш, мураккаб, зиддиятли характерлар яратишга интилиш сезилди. В. Ли, А. Гиннесс, Д. Богард, Р. Ҳаррис, А. Финни, П. Финч, Р. Ташингем Бирлашган Қироллик киносининг машҳур артистларидир.
Ўзбекистон — Бирлашган Қироллик муносабатлари
Манбалар
- ↑ „Буюк Британия“. Тҳе Wорлд Фаcтбоок. CИА. 7-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-ноябр 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 7-январ 2019-йил санасида архивланган)(ингл.)
- ↑ „Буюк Британия ҳақида маълумот“. 2021-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-май.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |