Charlemagne
Буюк Карл (742.2.4814.28.1) -франклар қироли (768 йилдан), император (800-йилдан), каролинглар сулоласи унинг номи билан аталган. Унинг босқинчилик урушлари (773—774 йилларда Италиядаги Лангобард қироллигига, 772—804 йилларда сакслар ери ва бошқаларга қарши) натижасида катта империя вужудга келган. Б. К.нинг олиб борган сиёсати (черковга ҳомийлик қилиш, суд ва ҳарбий ислоҳотлар ва бошқалар) Ғарбий Европада янги ижтимоий муносабатларнинг шаклланишида муҳим боскич бўлган. Б. К.нинг империяси унинг вафотидан сўнг бир оз вақт ўтгач, парчаланиб кетган.
Буюк Карл 742 йили туғилган у сулола асосчиси Пипин Пакананинг ўғли бўлиб, Франклар қироллигини 46 йил бошқарган. „Буюк“ номи тарихчилар томонидан 53 маротаба ҳарбий юришлар қилганлиги сабаб берилган. У йирик салтанат тузади. Карл ҳақида кўплаб ҳикоялар, асарлар, афсоналар, ривоятлар ва қўшиқлар яратилган. Унинг исмидан „корол“ яъни „қирол“ унвони келиб чиққан. Буюк Карл 773-йили герман қабиласи лангобардларга қарши жанг бошлайди, лангобардлар қироли Дезидерий мағлуб этилади. Карлнинг жияни Роланд Араб халифалиги истило қилган Испанияга қарши жангда ҳалок бўлади. Рейн дарёсининг ўнг соҳилида яшовчи саксларга қарши урушлар 30 йилдан ортиқ давом этади. Бу уруш Карл учун анча мураккаб кечади. Сакслар германларнинг Карлга бўйсунмаган сўнги йирик қабиласи бўлган. Аммо барибир франкларга бўйсунганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |