Буюк Хитой девори
Харита

Буюк хитой девори (хитойча "Ванли чонгчанг" — "10 минг ли узунлигдаги девор"), Садди Чиний — Шим. Хитойдаги қалъа девори. Қад. Хитой меъморчилигининг улкан ёдгорлиги. Қалъа девори сифатида дастлабки қисми милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларда (тош ва ғиштдан ишланиб, ичини тупроқ билан тўлдириб, шиббалаб) қурилган. Милоддан аввалги ИИ— И-асрларда Ғарбга томон 500 км га узайтирилган. Кейинчалик унинг қуриш ва мустаҳкамлаш ишлари (энг муҳими ХИВ—ХВ асрлар) давом этган. 1953-йилда Сзюйюнгуан қалъаси (Пекин) яқинидаги қисми таъмирланган. Буюк Хитой девори Сзюйюнгуан қалъаси (Гансу вилоятининг ғарби) ва Шанхайгуан (Ляодун кўрфази қирғоғи) қалъақўрғони оралиғида чўзилган; кўтарилиш жойлари ва тармоқлари билан уз. 5000 км га яқин (тўлиқ сақланмаган). Хитой археолог олимларининг 2001-йилдаги илмий тадқиқотларига кўра, Хитойнинг жан.ғарбидаги сунъий тепалик ҳам Буюк Хитой девори га дахлдорлиги — унинг давоми эканлиги аниқланди. Бу билан Буюк Хитой деворининг умумий узунлиги 530 км га кўпайди. Буюк Хитой деворининг баландлиги— 6,6 м (шинакларининг деворлари билан 8–10 м гача), кенглиги — асосида 6,5 м дан юқорисида 5 м гача. Ҳар бир неча юз метрда соқчилар учун тўртбурчакли буржлар (баландлиги 10–12 м) қурилган, ҳар 10 км да кузатиш ва хабар бериш учун миноралари, тоғдаги муҳим ўтиш жойларида мустаҳкам қўрғонлари бўлган. Буюк Хитой девори меъморий ёдгорлик сифатида сақланади.

Алишер Навоийнинг "Садди Искандарий" достонида Б.Буюк Хитой девори "Садди Чин" девори номи билан тилга олинган.

Яна қ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил