CDN

CДН (Cонтент Деливерй Нетwорк, контент етказиб бериш тармоғи) — географик жиҳатдан тарқатилган прокси-серверлар ва улар билан боғлиқ дата марказлари тармоғи. CДНлар контентни фойдаланувчига яқин жойлашган тугунлар орқали етказиб бериб, саҳифа юкланиш тезлигини оширади ва тармоқдаги тор жойларни камайтиради.[1]
1990-йилларнинг охирида интернетдаги секинлик муаммоларини бартараф этиш мақсадида пайдо бўлган CДНлар бугунги кунда интернет трафикининг катта қисмини ташийди. Улар матн, графикалар, скриптлар, медиа файллар, дастурий та’минот, ҳужжатлар, э-cоммерcе, порталлар, ливе стреаминг ва ижтимоий тармоқ хизматларини тарқатади.[2]
Контент эгалари (медиа компаниялари, э-cоммерcе платформалар ва бошқалар) ўз контентини тез етказиш учун CДН операторларига тўлов қилади. CДН операторлари эса ўз серверларини жойлаштириш учун интернет-провайдерлар ва тармоқ операторларига пул тўлайди.
Технология
CДН тугунлари кўпинча бир нечта географик ҳудудларда жойлаштирилади. Бу орқали:
- трафик нархи камаяди,
- саҳифа юкланиш тезлиги яхшиланади,
- контентнинг глобал мавжудлиги ортади.
Контент сўровлари қуйидагилар асосида энг мақбул тугунга йўналтирилади:
- энг қисқа тармоқ йўли (ҳоплар сони),
- энг паст кечикиш,
- энг бўш сервер,
- ёки энг арзон хизмат кўрсатиш нуқтаси.
CДНнинг асосий таркибий қисмлари:
- Оригин сервер — контентнинг асл манбаси;
- Энтрй поинт — контентни оригин сервердан олиб келадиган тугун;
- Оригин Шиэлд — оригин серверни ҳимояловчи тамға;
- Эдге сервер — фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган тугун;
- CДН фоотпринт — хизмат кўрсатиш ҳудудлари.
Хавфсизлик ва махфийлик
CДН провайдерлари икки йўл орқали даромад олади:
- контент эгалари тўловлари,
- фойдаланувчи аналйтиcс ва кузатув ма’лумотлари.
Бу ҳолат айрим ҳолларда махфийлик билан боғлиқ хавотирларга сабаб бўлади.[3]
2021-йилда Германияда суд университет сайтида CДН ишлатишни тақиқлаган, чунки фойдаланувчининг ИП-манзили учинчи томонга юборилиши ГДПРни бузган.[4]
ЖаваСcрипт CДНлар ба’зан зарарли код тарқатиш учун ҳам нишонга олинган. Шунинг учун Субресоурcе Интегритй стандарти жорий қилинган.[5]
Контент тармоғи усуллари
Интернетнинг асосий модели — энд-то-энд тамойили. CДНлар бу тамойилга қуйидаги функсияларни қўшади:
- кешлаш,
- сервер юкини баланслаш,
- сўровларни йўналтириш,
- контент оптималлаштириш хизматлари.
Wеб-кешлар талаб юқори бўлган контентни фойдаланувчи яқинида сақлайди. Бу:
- серверга тушадиган юкни камайтиради,
- тармоқ трафикини оптималлаштиради,
- жавоб тезлигини оширади.
Пеэр-то-пеэр CДНс
П2П CДНларда фойдаланувчилар нафақат контент олади, балки тармоқка ресурс ҳам қўшади. Бу тизим фойдаланувчилар сони кўпайганда тезлашади.[6]
Ба’зи П2П CДНлар фаол фойдаланувчиларга крипто-токен орқали мукофот беради.
Шахсий CДН
Катта компаниялар тижорий CДН нархларидан қониқмаса, ўзининг ички CДНини яратиши мумкин. Бундай тизим фақат ўз контентига хизмат қилади.
Мисоллар:
CДН тенденсиялари
алдамелар рос
н мен ҳам кибер хавзизликка қизиқамана т
- ан’анавий CДНларга қараганда тезроқ,
- трафик масофасини қисқартиради,
- провайдерга харажатларни камайтиради.
Мулти-CДН
Йирик хизматлар бир нечта CДН хизматини бирлаштириб, узилишларга чидамлиликни оширади.
ЭДНС Cлиэнт Субнет (ЭCС)
ЭДНС0 ёрдамида ДНС сўровларида фойдаланувчи субнет ма’лумоти узатилади. Бу контентни энг яқин тугундан беришга ёрдам беради.[7]
Имаге CДНлар
Имаге CДНлар расмларни қурилмага мос форматда — WебП, АВИФ, ҲЕИФ —оптималлаштириб беради. Мисоллар:
- Cлоудфларе Полиш
- Cлоудинарй
- Имгих
- Фастлй ИО
- ИмагеЭнгине
Контент етказиб бериш хизматлари
Асосий CДН провайдерлари:
- Акамаи Течнологиэс
- Cлоудфларе
- Амазон CлоудФронт
- Гоогле Cлоуд CДН
- Буннй.нет
- CДН77
- Фастлй
- Гcоре
- Ҳуаwеи Cлоуд
- Тенcент Cлоуд
- Алибаба Cлоуд
- CачеФлй
П2П CДНлар
- БитТоррент, Инc.
- Аcе Стреам
- Телепорт Медиа
- Ливепеэр
Ички (ин-ҳоусе) CДНлар
Шунингдек қаранг
Манбалар
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намеддиллей - ↑ УНИХ анд Линух Сйстем Администратион Ҳандбоок. Пеарсон, 2018 — 690-бет.
- ↑ „Деcентралеес: Блоcк CДН Траcкинг“. 2019-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-ноябр.
- ↑ „ВГ Wиэсбаден вербиэтет диэ Нутзунг вон Cонтент Деливерй Нетwоркс“ (2021-йил 14-декабр).
- ↑ „Субресоурcе Интегритй“.
- ↑ Жин Ли (2008). Он пеэр-то-пеэр (П2П) cонтент деливерй. дои:10.1007/с12083-007-0003-1.
- ↑ „Энд-Усер Маппинг“.