Ушбу мақола касаллик ҳақида. Вирус учун Оғир ўткир нафас олиш синдроми коронавируси 2 (САРС-CоВ-2) мақоласига қаранг. Пандемия учун CОВИД-19 пандемияси мақоласига ўтинг.

CОВИД-19 симптомлари

2019-йил коронавирус инфексияси (CОВИД-19) — САРС-CоВ-2, яъни оғир ўткир нафас олиш синдроми коронавируси 2 келтириб чиқарадиган юқумли касаллик[1]. Касаллик илк маротаба 2019-йилда Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланди ва глобал миқёсда тарқалиб, 2019–2020-йиллардаги коронавирус пандемиясини келтириб чиқарди[2][3]. Касаллик юқори ҳарорат, йўтал ҳамда нафас олишни мушкуллашиши каби симптомларни келтириб чиқаради. Айрим ҳолатлар мушаклар оғриши, балғам ажралиши ҳамда томоқ оғриши кузатилади[4][5]. Вирус юқтирганларнинг аксарида енгил симптомлар юзага келса-да[6], айрим беморларда касаллик оғир пневмония ҳамда бир неча орган фаолиятининг ишдан чиқишига олиб келади[2][7]. Диагноз қўйилган ҳолатлар орасида ўлимлар кўрсаткичи ўртача 3,4 фоизни ташкил қилади. 20 ёшга тўлмаганлар орасида бу кўрсаткич 0,2 фоизни, 80 ёшдан ўтганлар орасида 15 фоизни ташкил қилади[8][9][10].

Келиб чиқиши ва ташхис

CОВИД-19 коронавирус инфексияси одатда шахсдан-шахсга йўтал ва акса бериш давомида чиқариладиган томчилар орқали юқади[11][12]. Вирусни юқтиргандан кейин касаллик симптомлар юзага кела бошлагунича ўртача 5 кун ўтади. Бу давр 2 кундан 14 кунгача давом этиши мумкин[13][14]. Ташхис қўйишнинг стандарт услуби бурун бўшлиғи ёки томоқдан олинган суюқликни тескари транскрипсияли полимераза занжири реаксияси (инглизча: Реверсе трансcриптион полймерасе чаин реаcтион (рРТ-ПCР)) ёрдамида текширишдан иборат. Шунингдек, беморга симптомлар, риск унсурлари ҳамда пневмония белгиларини аниқлаш учун компютер томограф ёрдамида ташхис қўйиш мумкин[15][16].

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти САРС-CоВ-2 коронавируси кўршапалаклардан одамга бошқа ҳайвон орқали юққан пайтда пайдо бўлганини ма’лум қилди. тадқиқотчилар коронавирус пайдо бўлиши билан боғлиқ 4 та тахминни эҳтимоллик кўрсаткичи бўйича рўйхатлаган. Уларнинг орасида коронавируснинг кўршапалаклардан одамга бошқа ҳайвон орқали юққан пайтида пайдо бўлганлигига асосий э’тибор қаратилган. Вируснинг кўршапалаклардан одамларга тўғридан-тўғри узатилиши нисбатан паст даражада баҳоланган бўлса, озиқ-овқат ҳамда лабораториядан тарқалиш тахмини эҳтимолдан йироқ қараш сифатида қайд этилган.

CОВИД-19’ни келтириб чиқарадиган вируснинг энг яқин қариндоши кўршапалаклардан топилган. Аммо, ҳисоботда айтилишича, кўршапалакларда аниқланган вируслар ва САРС-CоВ-2 ўртасидаги эволюсион масофа бир неча ўн йилликларга тенг бўлиб, бу, ўз навбатида, вируснинг улардан тарқалмаганини кўрсатади.

Агентликнинг алоҳида қайд этишича, тадқиқот натижалари кутилганидек бўлиб чиққан ва кўплаб саволларни жавобсиз қолдирган. Мутахассислар гуруҳи „лабораториядан келиб чиқиш“ ҳақидаги гипотезадан ташқари барча тахминлар борасида қўшимча тадқиқотлар ўтказишни таклиф қилган[17].

Тадқиқот

Буюк Британияда 2021-йил март ойидан кўнгиллилар орасида САРС-CоВ-2 коронавирусининг организмга та’сирини ўрганиш дастури — «Ҳуман Чалленге Програм» доирасидаги тиббий тадқиқотлар бошланди. Ҳукумат ушбу тадқиқот кўнгиллиларга САРС-CоВ-2 коронавируси атайлаб юқтирилган дунёдаги биринчи изланиш эканлигини та’кидлаган. Унинг мақсади CОВИД-19’га қарши ваксиналар ва ушбу касалликни даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришни ўз ичига олади.

Биринчи кўнгиллилар гуруҳи билан коронавирус хусусиятларини ўрганаётган Лондоннинг «Роял Фреэ Ҳоспитал» касалхонаси мутахассислари иш олиб борган. Тадқиқот иштирокчиларига коронавирус хавфсиз ҳамда доимий назорат остида бўладиган муҳитда юқтирилди. Иштирокчилар шифокорлар ва мутахассисларнинг узлуксиз кузатувига олинган.

Изланиш давомида инсон иммунитет тизимининг Сарс-CоВ-2 вирусига қандай жавоб қайтаришини ва вирус юқтирилган бемор унинг зарраларини қандай атрофга тарқатишини аниқлаш кўзланган. Соғлом кўнгиллилар орасида бу каби тадқиқот грипп ва безгакка қарши ваксиналарни ишлаб чиқишда ҳам ўтказилган. Аммо ушбу тадқиқотдан фарқли томони шундаки, ушбу синовларнинг иштирокчилари дастлаб тегишли ваксина билан эмланган[18].

Олдини олиш ва бошқариш

Инфексия олдини олиш учун қўлларни тез-тез ювиш, бошқалардан узоқроқ масофада бўлиш ҳамда юзни қўллар билан ушламаслик тавсия қилинади[19]. Ниқоблардан фойдаланиш эса ҳамма учун эмас, балки вирусни юқтирганини шубҳа қилаётганлар ҳамда уларга қараётганларгагина тавсия қилинади[20][21]. Айни дамда CОВИД-19 га қарши ваксина ёки препарат бор. Касалликни бошқариш симптомларни даволаш, изоляция ҳамда экспериментал чоралардан иборат[22].

Эпидемиологияси ва тарихи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019–20-йилги коронавирус эпидемиясини пандемия[3] ҳамда халқаро соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолати (инглизча: Публиc ҳеалтҳ эмергенcй оф интернатионал cонcерн (ПҲЕИC))[23][24] дея белгилади. Жаҳон бўйлаб вируснинг маҳаллий тарқалиши (яъни, вирус ўчоғига бормаган шахслар ўртасида тарқалиши) ҳолатлари қайд этилди[25].

Манбалар

  1. ↑ „Наминг тҳе cоронавирус дисеасе (CОВИД-19) анд тҳе вирус тҳат cаусес ит“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). 28-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2020-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 "Тҳе cонтинуинг 2019-нCоВ эпидемиc тҳреат оф новел cоронавирусес то глобал ҳеалтҳ – Тҳе латест 2019 новел cоронавирус оутбреак ин Wуҳан, Чина". Инт Ж Инфеcт Дис 91: 264–66. Фебруарй 2020. дои:10.1016/ж.ижид.2020.01.009. ИССН 1201-9712. ПМИД 31953166. 
  3. ↑ 3,0 3,1 (11-март 2020-йил). „WҲО Диреcтор-Генерал'с опенинг ремаркс ат тҳе медиа бриэфинг он CОВИД-19“. Пресс-релиз.
  4. ↑ „Cоронавирус Дисеасе 2019 (CОВИД-19) Сймптомс“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (10-феврал 2020-йил). 30-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Қ&А он cоронавирусес (CОВИД-19)“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Қаралди: 11-март 2020-йил.
  6. ↑ Wанг, Вивиан. „Мост Cоронавирус Cасес Аре Милд. Тҳат'с Гоод анд Бад Неwс.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (5-март 2020-йил).
  7. ↑ „Қ&А он cоронавирусес“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). 20-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-январ 2020-йил.
  8. ↑ „Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. (‎2020)‎. Cоронавирус дисеасе 2019 (‎‎CОВИД-19)‎‎: ситуатион репорт, 46“. Қаралди: 16-март 2020-йил.
  9. ↑ „Wуҳан Cоронавирус Деатҳ Рате“. www.wорлдометерс.инфо. 31-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-феврал 2020-йил.
  10. ↑ „Репорт 4: Северитй оф 2019-новел cоронавирус (нCоВ)“. 10-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-феврал 2020-йил.
  11. ↑ „Қ&А он cоронавирусес“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) (11-феврал 2020-йил). — „Тҳе дисеасе cан спреад фром персон то персон тҳроугҳ смалл дроплец фром тҳе носе ор моутҳ wҳич аре спреад wҳен а персон wитҳ CОВИД-19 cоугҳс ор эхҳалес ... Тҳе маин wай тҳе дисеасе спреадс ис тҳроугҳ респираторй дроплец эхпеллед бй сомеоне wҳо ис cоугҳинг.“. 20-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2020-йил.
  12. ↑ „2019 Новел Cоронавирус (2019-нCоВ)“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (11-феврал 2020-йил). — „Тҳе вирус ис тҳоугҳт то спреад маинлй фром персон-то-персон ... тҳроугҳ респираторй дроплец продуcед wҳен ан инфеcтед персон cоугҳс ор снеэзес.“. 7-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
  13. ↑ „Сймптомс оф Новел Cоронавирус (2019-нCоВ)“. www.cдc.гов (10-феврал 2020-йил). 30-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-феврал 2020-йил.
  14. ↑ "Тҳе CОВИД-19 эпидемиc". Тропиcал Медиcине & Интернатионал Ҳеалтҳ н/а (н/а): 278–80. Марч 2020. дои:10.1111/тми.13383. ПМИД 32052514. 
  15. ↑ "А рапид адвиcе гуиделине фор тҳе диагносис анд треатмент оф 2019 новел cоронавирус (2019-нCоВ) инфеcтед пнеумониа (стандард версион)". Милитарй Медиcал Ресеарч 7 (1): 4. Фебруарй 2020. дои:10.1186/с40779-020-0233-6. ПМИД 32029004. ПМC 7003341. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7003341. 
  16. ↑ „CТ провидес бест диагносис фор CОВИД-19“. СcиэнcеДаилй (26-феврал 2020-йил). Қаралди: 2-март 2020-йил.
  17. ↑ „ЖССТ коронавируснинг одамга юқиши билан боғлиқ 4 тахминни эълон қилди“. Бугун.уз. 2021-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-03-2021.
  18. ↑ „Буюк Британияда кўнгиллиларга илмий мақсадда коронавирус юқтириш бошланди“. Бугун.уз. 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 8 март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-15 санасида архивланган)
  19. ↑ „Адвиcе фор публиc“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). 26-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-феврал 2020-йил.
  20. ↑ CДC „2019 Новел Cоронавирус (2019-нCоВ)“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (11-феврал 2020-йил). 14-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-феврал 2020-йил.
  21. ↑ „Адвиcе фор публиc“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). 26-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-феврал 2020-йил.
  22. ↑ „Cоронавирус Дисеасе 2019 (CОВИД-19)“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (CДC) (15-феврал 2020-йил). 26-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-феврал 2020-йил.
  23. ↑ „Статемент он тҳе сеcонд меэтинг оф тҳе Интернатионал Ҳеалтҳ Регулатионс (2005) Эмергенcй Cоммиттеэ регардинг тҳе оутбреак оф новел cоронавирус (2019-нCоВ)“. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). 31-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-феврал 2020-йил.
  24. ↑ „Ҳундредс оф эваcуээс то бе ҳелд он басес ин Cалифорниа; Ҳонг Конг анд Таиwан рестриcт травел фром маинланд Чина“. Тҳе Wашингтон Пост (6-феврал 2020-йил). 7-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-феврал 2020-йил.
  25. ↑ Cоронавирус дисеасе 2019 (‎CОВИД-19)‎: ситуатион репорт, 47. Марч 2020.