Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестинг

Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестинг (собиқ Адмиссионс Тестинг Сервиcе) университет даражасидаги бир қатор курслар учун қабул тестларини ташкиллаштирувчи ташкилот бўлиб, фикрлаш ва бошқа турдаги академик қобилиятларни баҳолаш билан шуғулланади.

Тарихи

2001-йил- Кембриж университетида илк бора бир қатор бакалавриат курсларига кириш учун фикрлаш қобилиятларини баҳолаш тести (ТСА) жорий этилди.

2003-йил – Биотиббиётга кириш тести (БМАТ) жорий этилди.

2004-йил – Cамбридге Ассессмент тизимида расмий равишда қабул тестларини ишлаб чиқиш ва бошқариш учун мас’ул бўлган махсус ишчи бўлим ташкил этилди. Уларга „Фикрлаш обилиятини баҳолаш тести“ (ТСАТ) бўлими ва Биотиббий билимларни текшириш тести(БМАТ)киритилди.

2006-йил – Оксфорд университетининг инглиз тили факултети учун 2007–08-йилда бакалавриат босқичига қабул қилиш босқичида инглиз адабиёти бўйича қабул тести (ЭЛАТ) жорий этилди. 2011-йилдан бошлаб – Оксфорд университетида тарих фанлари бўйича тестларини ўтказиш тести (ҲАТ) ва физика бўйича билимларни текшириш тести (ПАТ)ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2017-йил – муассаса номи 2017 йил январ ойида Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестингга ўзгартирилди, бу эса Кембриж университетининг нотижорат бўлими бўлган Cамбридге Ассессментнинг бир қисми эканлигини тасдиқлайди.

Ташкилот зиммасидаги имтиҳонлар

  • Биотиббиётга алоқадор таълим йўналишларига кириш тести(БМАТ). Расмий сайт БМАТ имтиҳони Буюк Британия ва хориждаги университетлар томонидан тиббиёт, биотиббиёт фанлари ва стоматология курсларига кириш учун ишлатилади.
  • Халқаро тиббий билимлрни текшириш тести (ИМАТ) ИМАТ бир қатор Италия университетлари томонидан инглиз тилида ўқитиладиган тиббиёт, жарроҳлик ва тегишли даража курсларига кириш учун имтиҳон сифатида ишлатилади. Тест Италия таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилганбўлиб, ҳозирда Кузги қабул учун сентябр ойининг биринчи икки ҳсфцлигида ўтказилади. Расмий сайти
  • Инглиз адабиёти бўйича кириш тести (ЭЛАТ)
  • СТЕП
  • Университетга кириш учун математика тести (ТМУА) ТМУА математик фикрлаш ва фикрлаш тестидир. Имтиҳон 75 дақиқадан иборат.

Университетлар номидан топшириладиган бошқа қабул тестлари

Кембриж университети

Кембрижни баҳолашга кириш тести қуйидаги Кембриж университети курслари учун имтиҳон ўтказади:

  • Англо-Саксон, Норсе ва Келтлар (АСНCАА)
  • Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари (АМЕСАА)
  • Иқтисодиёт (ЭCАА)
  • Муҳандислик (ЭНГАА)
  • География (ГАА)
  • Тарих (ҲАА)
  • Инсон, ижтимоий ва сиёсий фанлар (ҲСПСАА)
  • Табиий фанлар (НСАА)
  • Психология ва хулқ-атвор фанлари (ПБСАА)

Оксфорд университети Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестинг Оксфорд университети учун қуйидаги қабул тестларини ўтказади:

  • Классик фанларга кириш тести (CАТ)
  • Тарихдан қобилият имтиҳони (ҲАТ)
  • Математикага кириш тести (МАТ) (Лондон Империал коллежи математика бўйича бакалавриат курслари учун ҳам МАТдан фойдаланади)
  • Замонавий тилларга кириш тестлари (МЛАТ)
  • Шарқ тиллари малака имтиҳони (ОЛАТ)
  • Фалсафа бўйича тест
  • Физика қобилияти тести (ПАТ)

Тадқиқотлар

Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестинг олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларининг адолатлилиги ва асослилигини таъминлаш учун кенг кўламли тадқиқот дастурини олиб боради. Мақсад – қабул тестлари қабул жараёнига фойдали ҳисса қўшиш. Тадқиқотга ҳавола

Қўшимча ҳаволалар

Cамбридге Ассессмент Адмиссионс Тестинг

Cамбридге Университй Пресс & Ассессмент