Кембриж университети (инглизча: Университй оф Cамбридге; лотинча: Университас Cантабригиэнсис) — Буюк Британиядаги энг қадимий университетлардан бири бўлиб энг қадимги университетлар бўйича 3-ўринда туради. Cамбридге университети ХИИИ асрнинг 1209-йилда очилган бўлиб ҳозиргача Ж. К. Максвелл, П. Дирак, Ж. Томсон, Э. Резерфорд ва бошқа атоқли буюк олимлар ишлаган. Филология, мусиқа, шарқшунослик, иқтисод ва сиёсат, тарих, ҳуқуқ, фалсафа, инженерлик геолеогияси ва география, математика, физика, кимё, археология, биология, тиббиёт, педагогика, антропология ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Фицуиляма музейи, классик археология, археология ва этнография, зоология, геология, фан тарихи музейлари, расадхона, ботаника боғи, қишлоқ хўжалиги стансияси ва бошқалар бор. 13 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 3 миллиондан ортиқ асар сақланади.[1] Университет маълумотларига кўра, Cамбридге битирувчилари ва ўқитувчилари 121 та Нобел мукофотини қўлга киритдилар, бу дунёдаги барча университетлар орасида энг кўп.

инглизча: Университй оф Cамбридге
лотинча: Университас Cантабригиэнсис
Шиори лотинча: Ҳинc луcем эт поcула саcра
Асос солинган санаси 1209-йил
Талабалари 24,450 (2020)
Веб-сайти www.cам.аc.ук

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар