Kamerun
Камерун (инг. Cамероон, франс. Сатегоип), Камерун Республикаси (инг. Републиc оф Cамероон, франс. Рéпублиқуэ ду Cамероун) – Марказий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси Ғарбда Атлантика океанининг Биафра қўлтиғи билан туташ. Майдон 475,4 минг км2, аҳолиси 28,2 млн. киши (2023). Пойтахти Яоундé шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоят (провинcе)ра бўлинади.
Камерун Республикаси | |
|---|---|
|
Шиор: Паих, Траваил, Патриэ (Франсузча: Пеаcе, Wорк, Фатҳерланд) | |
|
Мадҳия: Чант де Раллиэмент (Раллйинг Сонг) | |
|
| |
| Пойтахт | Яунде |
| Расмий тил(лар) |
Франсуз тили Инглиз тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Паул Бия | |
| Пҳилéмон Янг | |
| Мустақиллик (БМТ васийликдаги Франсия ма'муриятидан) | |
• Сана |
1-январ 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
475,440 км2 (53-ўрин) |
• Сув (%) |
0.57 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
16,380,005 (59-ўрин) |
| • Зичлик | 34/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$31,770 мил. (93-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,940 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (ХАФ) |
| Қисқартма | CМ |
| Телефон префикси | 237 |
| Интернет домени | .cм |
|
| |
Давлат тузуми
Камерун – республика. Амалдаги конституцияси 1972-йил 2 июндан кучга кирган, унга 1995-йилда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (1982-йилдан Пол Бийя). У умумий, тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 7 йилга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият – бир палатали парламент (Миллий мажлис). Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Камерун экваториал ва шимолий субекваториал минтақаларда жойлашган. Ер юзаси шим.га томон пасайиб борадиган ясситоғлик (1500–2000 м). Камерун марказида Адамауа платоси бор (энг баланд жойи 3008 м). Биафра қўлтиғи соҳилида Камерун вулканик массиви (4070 м) ажратиб турадиган пасттекисликнинг кенглиги 150 км ча. Қазилма бойликлари: темир рудаси, олтин, боксит, қалай, титан, нефт, табиий газ.
Иқлими жанубида экваториал, нам иқлим. Ўртача температура феврал ёки мартда 24— 28°, июлё августда 22°—24°. Йилликёғин ички ҳудудларда 1500–2000 мм, соҳилда 3000 мм дан ортиқ (Камерун массивининг ғарбий ва жануби-ғарбий ён бағирларида – 10000 мм гача). Камеруннинг бошқа қисмида иқлим – экваториал-муссонли, серёмғир, қиши қуруқ. Ўртача температураа 19°—24°, шимолида 26°—33°. Йиллик ёғин 500 мм гача. Дарёлари кўп ва серсув, остонали, гидроэнергияга бой. Кўпларида кема қатнай олмайди. Ҳудудининг ʻ/, қисмига яқини ўрмон. Жанубийдаги қизғиш-сариқ ферралит тупроқда доим яшил ўрмонлар, соҳилда мангра чакалакзорлари бор. Қимматбаҳо ёғоч берадиган дарахтлар (қизил, темир дарахт ва б.) кўп. Шимолидаги қизил-қўнғир ва қора тропик тупрокларда саванна ўсимликлари ўсади. Ўрмонлари дарахтларда яшайдиган ҳайвонлар (маймунлар ва б.), фил, сув айғири, тимсоҳ, илон, қушлар ва турли ҳашаротларга бой. Қўтос, каркидон, кийик, жирафа, арслон, гепард ва б. кўп. Ҳай-вонларни сақлаб қолиш учун Бенуэ, Бубанжида, Ваза миллий боғлари ва Бафиа, Жа, Дуала-Эдеа, Кампо қўриқхоналари барпо этилган.
Аҳолисининг кўпчилиги банту (дуала, балунду, баса ва бошқа), шарқий бантоид (бамилеке, бамум, тикар ва б.) тил оилаларига мансуб. Расмий тиллар – франсуз ва инглиз тиллари. Аҳолисининг 45% қад. диний эътиқодни сақлаган, 35% қисмидан ортиғи христиан (асосан, католик), 20% сунний мусулмон. Аҳолининг 41% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Дуала, Яунде, Бафусам, Морва, Гарва ва бошқа.
Тарихи
Камерун ҳудудидан ўрта ва юқори палеолит даврига оид тош қуроллар топилган. Камерунда дастлаб пигмейлар яшаб, овчилик, чорвачилик ва ибтидоий деҳқончилик билан шуғулланган. ХВИ асрнинг 2-ярмидан Камерунга португаллар, голландлар, ХВИИИ аср бошларидан инглиз, франсуз, немис, америка дин даъваткорлари (миссионерлар) ва савдогарлари кела бошлади. Улар камерунликларга туз, газмол, идиш-товоқ, мис қуймаси, спиртли ичимликлар олиб келиб сотишган. Европаликлар Камерундан фил суяги, палма мойи, мурч ва бошқа олиб кетган. 17— ХВИИИ асрларда Шимолий Камерунда Мандора султонлиги ташкил топди. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида фулбе кўчманчилари Шимолий ва Марказий Камерунда бир неча мусулмон давлатларини туздилар. ХВИИИ асрда Марказий Камерунда шаклланган Бамум давлати фулбеларга қарши курашди. ХВИИИ—ХИХ асрларда Марказий ва Жанубий Камерунда яна бир қанча давлатлар пайдо бўлди.
ХХ аср бошларида Германия Камеруннинг шимолий ва марказий қисмларига ҳукмронлик қила бошлади. Биринчи жаҳон уруши даврида инглиз-франсуз қўшинлари Камерун ҳудудини Германиядан тортиб олди (1916). Шарқий Камерун Франсия, Ғарбий Камерун Буюк Британия назоратига ўтди. Маҳаллий аҳолининг оммавий ташкилоти – Нигерия ва Камерун Миллий кенгаши (1944) ҳамда Камерун халклари иттифоқи партияси раҳбарлигида Камерун халқи мустақиллик учун кураш бошлади.
Ниҳоят, 1960-йил 1 январда Шарқий Камерун мустақиллиги эълон қилиниб, 13 но-ябрдан Камерун Республикаси деб юритила бошлади. 1961-йил 1 октабрда Ғарбий Камеруннинг Камерун Республикасига бирлашуви натижасида Камерун Федератив Республикаси (КФР) тузилди. Мамлакат иқтисодиётини кўтариш чоралари кўрилди: ягона пул ва ўлчов бирлиги қабул қилинди; барча сиёсий партиялар Камерун миллий иттифоқига бирлаштирилди. Иттифоқнинг 1-съездида КФРни ривожлантириш дастури қабул қилинди. 1972-йил 20 майдаги референдум натижасида КФР Камерун Бирлашган Республикаси деб аталди. 1984-йил 25 январдан бошлаб Камерун Республикаси деб аталадиган бўлди. Камерун – 1960-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 20 май – республика эълон қилинган кун (1972).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Республикани ҳимоя қилиш ҳаракати, 1991-йилда тузилган; Камерун халқи демократик бирлашмаси, 1966-йилда асос солинган; Демократия ва тараққиёт учун миллий иттифоқ, 1991-йилда тузилган; Ижтимоий демократик фронт, 1990-йилда асос солинган; Камерун халқлари иттифоқи, 1991-йилдан ошкора ишлай бошлаган. Камерун меҳнаткашлари касаба уюшмаси ташкилоти, 1972-йилда тузилган, Африка касаба уюшмалари бирлиги ташкилотига киради.
Хўжалиги
Камерун – аграр мамлакат. Марказий Африка минтақасида иқтисодий кўрсаткичлари жиҳатидан ўртача даромадли мамлакатлар гуруҳига киради. 1980—90-йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 7%ни ташкил этди. Саноат илдамроқ ривожланиши туфайли ялпи ички маҳсулот таркиби ўзгарди: саноатнинг солиштирма салмоғи 44%, қишлоқ хўжалиги салмоғи 24% бўлди.
Саноати
Камерунда нефт қазиб оладиган ва уни кайта ишлайдиган, алюминий, чармпоябзал, тўқимачилик ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Қимматли нав ёғоч (темир ёғоч, қизил ёғоч) экспорт қилишда Камерун дунёда 6-ўринда туради. Мустақиллик йилларида мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўла таъминлабгина қолмай, четга ҳам сота бошлади. Электр энергиянинг ярмига яқини сув кучи ва ярмидан кўпроғи ёқилғи ёрдамида ҳосил қилинади (йилига ўртача 2,6 млрд. кВцоат).
Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – деҳқончилик. Экинзорларнинг 50% дан кўпроғи озиқ-овқат экинлари, 30% экспортбоп экинлар билан банд. Асосий озиқ-овқат экинлари: тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, шоли, маниок, ямс, макабо, таро, банан, ер ёнғоқ, сабзавот, шакарқамиш, дуккаклилар. Какао, кофе, каучук, тамаки, пахта, чой, мойли палма ва б. ҳам етиштирилади. Камерун шимолий ва ғарбида кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачилик муҳим рол ўйнайди. Қорамол, қўй, эчки, чўчқа, парранда боқилади. Ички сув ҳавзалари ва Биафра қўлтиғида турли балиқлар овланади.
Транспорти
Мамлакат ичкарисида ташиладиган юкларнинг 70% темир йўл транспортига тўғри келади. Темир йўлнинг узунлиги 1175 км, автомобил йўлларининг узунлиги – 65 минг км. Асосий денгиз порти – Дуала, дарё порти – Гарва, халқаро аэропортлар – Яунде, Дуала, Гарвада.
Камерун четга нефт, ёғоч, пахта толаси, каучук, банан, ер ёнғоқ, мойли палма маҳсулотлари ва б. чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, кенг истеъмол моллари, ёқилғи ҳамда мойлаш материаллари ва б. олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Нидерландия, Франсия, АҚСҲ, Канада, Япония, Германия, Испания. Пул бирлиги – Африка франки.
Тиббий хизмати
Камерунда шифокорлар Яунде ш.даги университет тиббиёт-санитария марказида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
6—12 ёшдаги болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Таълим Шарқий Камерунда франсуз, Ғарбий Камерунда инглиз тилида олиб борилади. Болаларнинг 85% ўқишга жалб этилган. Давлат мактабларидан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. Ҳунар-техника таълими бошланғич мактаб негизида ташкил этилган. Олий ўқув юртлари: Яунде университети (1962), Олий политехника мактаби (1971), Олий журналистика мактаби (1970), Миллий қишлоқ хўжалиги коллежи, Миллий маъмурий мактаб, Миллий спорт институти, Олий алоқа мактаби ва б. Илмий муассасалари: Илмий ва амалий тадқиқотлар кенгаши (1962), Фан-техника тадқиқотлари миллий бюроси (1965), Фан ривожига кўмаклашиш уюшмаси (1972), Африка тилларини ўрганиш минтақа илмий тадқиқот маркази, Қишлоқ хўжалиги тадқиқот институти, Демография тадқиқотлари институти, География миллий институти, Кончилик-геология тадқиқотлари бюроси (1959), Пахта институти ва б. Кутубхоналари: Яундеда миллий архив (1952), Яунде университети кутубхонаси, Олий нормал мактаб кутубхонаси, Яундедаги миллий кутубхона, Демография тадқиқотлари институтининг кутубхонаси ва б. Эболовда Марказий Камерун халқлари санъати музейи, Бафусамда бамилике санъати музейи, Фумбанда бамум санъати музейи бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Камерунда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Камерун трибюн“ („Камерун минбари“, инглиз ва франсуз тилидаги кундалик газета, 1974-йилдан), „Камерун аутлук“ („Камерун истиқболи“, инглиз тилидаги хусусий газета, 1971-йилдан), „Камерун нуво“ („Янги Камерун“, франсуз тилидаги хусусий газета, 1984-йилдан), „Камерун таймс“ („Камерун вақти“, инглиз тилидаги хусусий газета, 1960-йилдан), „Офжектиф“ („Мақсад“, франсуз тилидаги ойлик журнал, 1979-йилдан). Камнюс – ҳукумат ахборот агентлиги 1978-йилда ташкил этилган. Камерун радио ва телекўрса-туви – ҳукумат маҳкамаси, 1988-йилда тузилган, умуман радиоэшиттиришлар 1955-йилдан олиб борилади.
Адабиёти
Халқ оғзаки ижодиёти Камерун халқи ҳаётида муҳим рол ўйнайди. ХХ аср бошларида бамум ёзуви пайдо бўлиб, бу ёзувда тарих, тиббиёт ва динга оид 3 асар яратилди. 30-йиллардан маҳаллий (булу, дуала) тилларда бадиий асарлар (асосан, фолклор ҳарактерида) яратила бошлади. Ҳоз. адабиёти, асосан, франсуз, қисман, инглиз тилларида бўлиб, миллий озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғланган. Кўпчилик ёзувчилар мозийга мурожаат эцалар ҳам, уларнинг асарларида ХХ аср 50-йилларидаги озодлик курашининг таъсири сезилиб туради (Э. Э. Ёндоннинг „Камерун! Камерун!“ шеърий тўплами ва бошқа). Романнавислар жамиятнинг турли қатламлари ҳаётини кўрсатдилар, мустамлакачиликни танқид қилдилар (Монго Бетининг „Шафқациз шаҳар“, „Тугалланган миссия“ романлари ва ҳоказо). Камерун мустақилликка эришгач, Камерун маданияти жамияти, Камерун шоирлари ва адиблари уюшмаси тузилди. 1963-йилдан маданият масалаларини ёритадиган „Аббиа“ журнал чиқа бошлади. Адабий асарларда эскилик сарқитлари (кўп хотинлик, қалин олишбериш)ни фош этиш, озодлик кураши тарихи, янги турмуш қийинчиликлари ва б. мавзулар асосий ўрин тутади. Драматургия дуруст муваффақиятларга эришди. Шоирлардан Р. Филомбе, Ф. Сенга-Кюо, Ф. Бебей ва б. халқ оғзаки ижодиёти анъаналарини давом эттириш билан бирга ҳозирги замон муаммоларини ҳам қаламга оладилар. С. М. Эно-Белинганинг лирик-фалсафий шеърлардан иборат „Негрча ниқоблар“ тўплами кейинги йиллардаги салмоқли асар бўлди.
Меъморчилиги ва тасвирий санъати
Лой, тош, ёгоч ва бамбукдан қилинган айлана, тўғри бурчакли, қамиш томли кулбалар, идишга ўхшатиб лойдан қурилган 6–8 м ли конуссимон уйлар кўп. ХИХ аср охирида йирик шаҳарлар (Яунде, Дуала) вужудга келди, уларда арабча ва европача услуб қоришиб кетган бинолар қад кўтарди. Кейинги йилларда замонавий меъморий иншоотлар маҳаллий меъморларнинг лойиҳалари асосида ҳам қурила бошлади (Дуаладаги „Кокоте“ меҳмонхонаси, савдо палатаси; Яундедаги президент қароргоҳи, франсуз маданий маркази, вокзал бинолари). Камерун халқлари ўртасида ёғоч ўймакорлиги (уй жиҳозлари, ёғочдан ясалган одам, ҳайвон ҳайкалчалари ва уларга нақш солиш) ривожланган. Замонавий ёғоч ўймакорларидан Момбе Массанга, унинг угли Г. Муафо, шунингдек, Исам Канко энг машҳурларидир.
Мусиқаси
Камерун аҳолисининг миллий таркиби хилма-хиллиги мусиқа маданиятининг ўзига хослигини белгилайди. Чолғу асбоблари ҳам турлича: урма чолғулардан катта-кичик барабанлар, ксилофон, балафон; торли-тирнама созлардан нгомби, мвет, молори ва б.; пуфлама созлардан какаки, санри кабилар. Ҳар бир халқнинг қушиқлари, чолғу дасталари таркиби, ижро услуби ҳар хил. Айрим туманларда меҳнат жараёнига жўр буладиган мусиқа: балиқчилар қўшиғи, маккажўхори уқаловчи аёллар қўшиғи ва б. мавжуд. Айрим қўшиқлар яккахонликда, бошқалари жўр овозликда ҳамда кўп овозлиқда ижро этилади. Кўпгина қўшиқларни рақсдан ажратиб бўлмайди. Пигмейларнинг қўшиқ-рақс анъанаси ҳам ўзига хос. Уларнинг „мвет“ мусиқа томошалари ғоят жозибадор. Халқ мусиқа ижоди билан бирга анъанавий профессионал (сарой) мусиқа жанрлари ҳам ривож топган.
ХХ асрда Европа ва Америка мусиқасининг таъсири кучайди. Замонавий композиторлар, дирижёрлар, созандалар етишиб чиқди, ашула ва раке ансамбллари ташкил топди. Камерун мусиачилар ва композиторлар уюшмаси тузилди (1972). Фолклор намуналарини тўплаш ва ўрганиш йўлга қўйилди.
Театри
Камерун халқлари ўртасида қадимдан рақс-мусиқа ўйинлари – пантомималар одат бўлган. Айрим рақслар баъзан томоша саҳнасига айланиб, халқ, театрига ўхшаб кетади. 1955-йил Яундеда ёш артистлар уюшмаси ташкил этилди. Труппа раҳбари С. Авона ўзининг „Эбутунинг уйланиши“, „Ишсиз“ песаларини саҳналаштирди. 1961-йилда Дуалада Камерун халқ, театри очилди. Кейинчалик ташкил этилган „Африка авангарди“ драматик труппаси маҳаллий муаллифларнинг асарларини сақналаштирди. Яунде ва Дуалада ҳаваскор жамоаларнинг кўриклари, санъат фестиваллари ўтказилди.
Филми
Камерунда яратилган дастлабки филмлар этн. тусида эди: „Там-там Парижда“ (1963, режиссёр Т. Сита-Белла), „Бамбиликенинг катта уйи“ (1966, режиссёр Ж. П. Нгасса). 1966-йилда Ахборот вазирлиги ҳузурида кино бўлими очилди. 1973-йилда кино саноати жамғармаси таъсис этилиб, филмлар яратиш учун шу жамғармадан маблағ берила бошлади. Режиссёр Ж. П. Диконг-Пипанинг „Шохлар“ (1964) ва „Отамни қайтариб беринглар“ (1965) қисқа метражли филмларидан кейин „Бегона бола“ (1975), „Озодлик қадри“ (1979) филмлари шуҳрат қозонди. Режиссёр. Д. Камва „Беланчак“ ва „Бизнинг қизимиз“ номли ҳажвий филмлар яратди.[1]