„Cапиталисм: А Верй Шорт Интродуcтион“ (таржимаси „Капитализм: Қисқача кириш“) – британиялик социолог Жамес Фулчер ёзган асар. Илк бор 2004-йил Оксфорд университети нашриётида чоп этилган. 2015-йил айни нашриётда тўлдирилган иккинчи нашриёти чоп этилган. Капитализмнинг қисқача тарихини баёнловчи асар Оксфорд университетининг „Верй Шорт Интродуcтионс“ китоблар серияси доирасида ёзилган.

Cапиталисм: А Верй Шорт Интродуcтион
Муаллиф(лар) Жамес Фулчер
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2004
Нашриёт Оксфорд университети нашриёти
Саҳифалар сони 139
ИСБН ИСБН 978-0-19-280218-7

Китобда Фулчер бир неча мамлакат, ширкат ва шахс мисолида капитализм тарихидаги муҳим ҳодисаларни баён қилади. Хусусан, муаллиф АҚСҲ, Япония ва Швеция иқтисодиётларини қиёслаб, глобаллашув ҳақидаги қарашларга қарамай, капитализм турли мамлакатларда турли шаклда деган фикрни илгари суради[1].

Тақризи

„Манагериал Аудитинг Жоурнал“ журнали муҳаррири Гералд Винтен китобга ёзган тақризида уни ижобий баҳолаб, „1995 йилда бошланган, 200 дан ортиқ жилд ҳозирланган [китоб] туркумига муносиб қўшимча“ дея таъкидлаган[1]. Шунингдек, китоб қисқа бўлишига қарамай, мукаммал ёзилгани олқишланган[2].

Таржималари

Китоб дастлаб тай тилига таржима қилинган[2]. 2024-йил Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги йўлга қўйган „1000 китоб“ лойиҳаси доирасида ўзбек тилига ўгирилган бўлиб, 2025-йил босилиб чиқиши режалаштирилган. Асарни Сардор Салим ўзбек тилига ўгирган. Шунингдек, лойиҳа доирасида муҳаррирлик Абдулла Шароповга, асар учун экспертлик ҳамда муҳаррирлик вазифаси Нодир Атаевга топширилган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Винтен, Гералд (1-феврал 2005-йил). „Cапиталисм: А Верй Шорт Интродуcтион“. Манагериал Аудитинг Жоурнал (инглизча). 20-жилд, № 2. 209–210-бет. дои:10.1108/02686900510574629.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ 2,0 2,1 ธนากิจบริสทธุ, ยทธภ ุ มู ิ (2016). „Cапиталисм: А Верй Шорт Интродуcтион бй Жамес Фулчер“. ССРУ Жоурнал оф Манагемент Сcиэнcе (тайча). 3-жилд, № 2. Қаралди: 6-январ 2025-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  3. ↑ „1000 китоб лойиҳаси учун менежерлар ишга олиниши э’лон қилинди“ (15 январ 2025). Қаралди: 2025-йил 27-январ.

Ҳаволалар