Тошкўмир системаси — Ер тарихи палеозой эраси бошидан 5-геологик давр; девон давридан кейин, перм давридан олдин ўтган. Бу давр бундан 350 млн. йил аввал бошланиб, 65—75 млн. йил давом этган. Россия, Хитой, Японияда Тошкўмир системаси 3 бўлимга, Ғарбий Европада 2 бўлимга бўлинади. Тошкўмир системаси ётқизиқлари барча материкларда тарқалган. Классик кесмалари — Ғарбий Европа (Буюк Британия, Белгия, Германия), Шарқий Европа (Донбасс, Москва синеклизаси) ва Шимолий Америка (Аппалачи, Миссисипи дарёси ҳавзаси ва бошқалар)да мавжуд. Тошкўмир системасида платформа ва геосинклиналларнинг ўзаро жойлашуви девон даврипагняек сақланиб қолган. Шимолий ярим шар платформаларида Тошкўмир системасига мансуб денгиз ётқизиқлари мавжуд. Жанубий ярим шарда эса, континентал ётқизиклар ривожланган. Геосинклиналларда лава, туф ва туффитлар, флишлар, чақиқ ва чўкинди жинслар ҳам кенг тарқалган. Геологик жараёнлар хусусиятлари ва палеогеографик шароитларига кўра, Тошкўмир системаси деярли бутун Ер шарида 2 босқичга бўлинади: 1) дастлабки (қуйи) карбон; 2) ўрта ва юқори карбон. Ўрта палеозой геосинклиналларининг катта қисмида герсин бурмаланиши натижасида дастлабки карбондан кейин денгизлар ўрни қуриган. Шим.Шарқий Осиё, Шарқий Европа ва Шимолий Америка платформаларида янги пайдо бўлган куруқликлар ўрнини денгизлар эгаллаган. Тошкўмир системасида (айниқса, 1ярмида) трансгрессиялар бўлиб турган. Дастлабки карбонда Европа (Скандинавия ва унга ёндош рнлар)дан ташқари, Осиёнинг катта қисми, Шимолий Америка, Жанубий Американинг ғарбий чеккаси, Африканинг шим.ғарби, Австралиянинг шарқий қисми денгизлардан иборат бўлган. Денгизлар саёз бўлиб, уларда кўпгина майда ороллар жойлашган. Ягона йирик қурукдик Гондвана бўлган. Кичикроқ қурукликлар Скандинавиядан тортиб Атлантиканинг шим. қисми, Гренландия ва Шимолий Америка бўйлаб ястаниб ётган. Сибирнинг Лена билан Енисей дарёлари, Монголия билан Лаптевлар денгизи оралиғидаги марказий қисми ҳам қуруқдикдан иборат бўлган. Ўрта карбонга келиб, деярли бутун Ғарбий Европа, Ғарбий Сибир текислиги, Қозоғистон, Ўрта Сибир ва бошқа раёнларда денгизлар чекиниб, қурукликлар пайдо бўлган. Тошкўмир системасининг 2ярмида герсин орогенези зоналари (Тяншан, Қозоғистон, Урал, Европанинг шим. қисми, Шарқий Осиё, Шимолий Америка)да тоғ тизмалари кўтарилган. Материклар иклими турлитуман бўлиб, асрданасрга ўзгариб борган. Тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларнинг сернам иқяими ҳамма материкларда ўрмон ва ботқоқлик ўсимликларининг кенг тарқалишига имконият туғдирган. Ўсимлик қолдиқлари тўпланиши натижасида, айниқса, торфзорларда кўпданкўп кўмир ҳавзалари ва кўмир конлари ҳосил бўлган. Еврамерика ёки Вестфалия (мўътадил) фитогеографик областлар фаркланади. Еврамерика области wкжив.ми Тошкўмир системаси охирига келиб анча қуруқлашган, айрим жойларда субарид иклим пайдо бўлган. Қолган областларда сернам иқлим Тошкўмир системаси охиригача эмас, перм даврида ҳам давом этган, айрим ҳудудлар иқлимигина қуруқ бўлган. Турли минтақалар ўртасидаги кескин иқлим фарқлари ўртаюқори карбон даврида вужудга келган. Ўрта карбондан бошлаб Балхаш кўли — Енисей дарёси қуйилиш жойидан шарқий қисмининг иклими ғарбий қисмига нисбатан мўътадил бўлган. Урал, Тяншан, Қозоғистон, Монголия — Охота ва бошқа, Ғарбий Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия шарқи геосинклиналларида магматик жараёнлар намоён бўла бошлади.

Органик дунёси. Бу давр бошида майда баргли плаунсимон ўсимликлар, очиқ уруғли папоротниксимонлар (птеридоспермалар), содда бўғимпоялилар ва папоротниксимонлар (асосан, папоротниклар) кўп ўсган. Қуйи карбон давридаёқ оддий плаунсимонлар ўрнини йирик дарахцимон ўсимликлар эгаллаган ва улар ўрта карбонда кенг тарқалган. Тропикларда (Еврамерика областида) ўрта карбонда баланд бўйли плаунсимонлар, птеридосперма ва бошқа папоротниклар, каламитлар ва понабарглилардан иборат ўрмонлар ҳукмрон бўлган. Шимолроқ (Ангара области)да қуйи карбонда плаунсимонлар, ўртаюқори карбонда эса кордаитлар ва папоротниксимонлар кўп ўсган. Гондвана областида бу даврда, чамаси, глоссоптерис флора (айниқса, перм даврига хос) ривожланган. Мўътадил иқлимли фитогеографик областларда ўрта Тошкўмир системасидан эрта пермгача флора анча тараққий этган. Аксинча, тропикларда юқори карбонда иклим қуруқлашиши таъсирида ботқокли пастликлардаги ўсимликлар тубдан ўзгарган. Баланд жойларда игнабаргли ўсимликлар кенг тарқалган. Денгизларда кўкяшил сувўтлар, чучук сувларда кўмир ҳосил қилувчи яшил сувўтлар жуда кўп бўлган.

Ҳайвонот дунёси турлитуман. Денгизларда фораминифералар кенг тарқалган, улар шу даврда тез ўзгариб, бир неча ўнлаб уруғ ва минглаб турлари пайдо бўлган. Фузулинидларнинг катта оиласи стратиграфия учун аҳамиятли. Моллюскалар, наутилоидейларнинг хилма-хил турлари бўлиб, саёз денгизларда елкаоёклилар кенг тарқалган. Игнатанлилардан, айниқса, денгиз нилуфарлари тараққий этган, айрим жойларда денгиз кирписи қолдиғи, бластоидейлар учрайди. Умуртқали ҳайвонлар, айниқса, баликлар сезиларли эволюцион ўзгаришни бошдан кечирган. Суякли балиқлар, акулалар тараққий этган. Қуруқликда амфибиялар, стегоцефаллар қукмрон бўлган, судралиб юрувчилар ҳали оз эди. Ҳашаротлар (капалаклар, ниначи, сувараклар)нинг қолдиклари топилган, айримлари жуда катта бўлган. Фитогеографик областлар Ангара ёки Тунгуска (Сибир, Қозоғистоннинг шарқи, Монголия) ва Еврамерика (Шим. Америка, Европа, Шимолий Африка, Анадолу, Кавказ, Козоғистоннинг ўрта қисми, Ўрта Осиё, Хитой, Жан.Шарқий Осиё) қуйи карбондан бошлаб ажратилган. Қуйи карбон охирида Гондвана области (Жанубий Америка, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Австралия, Антарктида), юқори карбонда Еврамерика областидан Хитой, Жан.Шарқий Осиё ажрала бошлаган. Барча зоогеографик раёнлаштириш схемаларида шим. тропик бўлмаган област (Шим. Осиё ва Арктиканинг бир кисми), жан. тропик бўлмаган област (Австралия, Жанубий Американинг бир қисми) ва улар орасида жойлашган тропик област (Тетис) ажратилади. Донецк ҳавзасидаги Тошкўмир системаси кесмаси ўзининг туликлиги, очиқлиги, хилма-хил палеонтологик қолдиқларга бойлиги билан классик кесма ҳисобланади. Бу ерда қуйи карбон ётқизиқлари оҳактошлар, ўрта ва юқори карбон ётқизикҒшри эса қалин (6–12 км) кўмир қатламларидан иборат.

Фойдали қазил мал ари. Тошкўмир ва қўнғир кумир барча материклар (қуруқликлар)да бир қанча ҳавза ва конларни ҳосил қилади. Донецк (тошкумир), Москва ёни (қўнғир кумир), Кузнецк ва Тунгуска (Тошкўмир системаси ва перм системаси кўмирлари) ҳавзалари; Украина, Урал, Шимолий Кавказ ва бошқа конлар; Марказий ва Жанубий Европа [Полша (Силезия), Германия (Рур), Белгия, Нидерландия, Франсия, Буюк Британия] даги ҳавзалар ва конлар шулар жумласидан. Тошкўмир системасида ВолгаУрал области, ДнепропетровскДонецк ботиғи ва бошқа жойларда нефт ва газ конлари ҳосил бўлган. Бу даврга мансуб темир рудаси, марганец, мис (йириги — Жезқазган), қўрғошин, пйх; алюминий (боксит), ўтга чидамли ва керамик гил конлари ҳам маълум. Ўзбекистон ҳудудида Тошкўмир системаси ётқизиқлари кенг тарқалган. Унинг кесмалари Қизилқум, Нурота тоғларида ва унинг шим. (Пистали, Хонбанди, Эгамбелитоғ) тоғ этакларида, Чумкартоғ, Қоратепа ва Чақиликалон, Олай тоғларининг қуйи қисмларида, Қорачатир ҳамда Чатқол, Қурама, Писком, Сандалаш, Угом тоғларида мавжуд.

Тошкўмир ётқизиқлари ҳар учта бўлимда ҳам тарқалган бўлиб, улар орасида карбонатли (доломит ва оҳактошлар, баъзан кремнийларнинг қаламча ва линзалари), терригенкарбонатли (қумтош, алевролит, сланец ва оҳактошлар), терригенвулканли типдаги кесмалар мавжуд. Денгиз фациялари даврнинг барча бўлимларида топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тошкўмир системаси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.