Markaziy Afrika Respublikasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марказий Африка Республикаси (франсузча: МАП) (франсузча: Републигуэ Cентрафриcаине) — Марказий Африкада жойлашган давлат. Майдони — 623 минг км². Аҳолиси — 4,6 млн. киши (2018). Пойтахти — Банги шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 16 префектурага бўлинади.
Марказий Африка Республикаси Рéпублиқуэ Cентрафриcаине Кöдöрöсêсе тî Бêафрîка | |
|---|---|
|
Шиор: Унитé, Дигнитé, Траваил (Франсузча: Иттифоқ, Қадр-қиммат, Меҳнат) | |
|
Мадҳия: Ла Ренаиссанcе (Тҳе Ребиртҳ) | |
|
| |
| Пойтахт | Банги |
| Расмий тил(лар) |
Франсузча Сангоча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Франсуа Бозизе | |
| Éлиэ Дотé | |
| Мустақиллик (Франсиядан) | |
• Сана |
13-август 1960 |
| Майдон | |
• Бутун |
622,984 км2 (43-ўрин) |
• Сув (%) |
<1 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
3,799,897 (126-ўрин) |
| • Зичлик | 6/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$4,479 мил. (163-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,179 |
| Пул бирлиги | CФА Франc (БТC) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+1 |
| Қисқартма | CТ |
| Телефон префикси | 236 |
| Интернет домени | .cф |
|
| |
Давлат тузуми
Марказий Африка Республикаси — республика. Амалдаги конституцияси 1994-йил 28-декабрда умумхалқ референдумида маъқулланган ва 1995-йил 7-январдан кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент. У умумий тўғри овоз бериш йўли билан 6 йил муддатга сайланади ва яна бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият Миллий мажлис (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади. Вазирлар Кенгашини бошқарувчи бош вазирни президент тайинлайди.
Табиати
Мамлакат ҳудудининг катта қисмини Азанде қири (баландлиги 600–900 м) эгаллаган. Қирда кенг водийлар ва баландлиги 1300–1400 м ли гумбазсимон тоғлар кўп. Олмос, уран рудаси, лигнит, темирли кварсит конлари бор. Иклими экваториал муссонли иқлим; иссиқ, ёзи серёмғир. Энг иссяк, ойи (март)нинг ўртача температураси 26—ЗГ, энг салқ-ин ойи (шимолида декабр ёки январ, жанубида июл ёки август)ники 21—25°. Йиллик ёғин шимолидан жан.га томон 1000–1200 мм дан 1600–1800 мм гача ортиб боради. Мамлакат жанубий чегаралари бўйлаб МАРнинг асосий дарёси — Убанги (Конго дарёсининг ўнг ирмоги), шимолий қисмидан Чад кўлига қуйилувчи Шари дарёси ирмоқлари оқиб ўтади. Дарёлар тўлиб оққан даврда кема қатнайди.
Ўсимликлар қоплами, асосан, саванна, айрим жойлари эса йилнинг қуруқ фаслида баргини тўкувчи сийрак дарахтли тропик ўрмонлардан иборат. Мамлакатнинг жанубий қисмида дарё соҳиллари бўйлаб доим яшил ўрмонлар, энг чекка жанубидаги қизилсариқ латерит тупроқларда сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Йирик ҳайвонлардан фил, каркидон, буйвол, кийик, жирафа, йиртқичлардан арслон, қоплон, қашқир, сиртлон яшайди. Ўрмонларда маймун кўп. Дарёларда тимсоҳ учрайди. Ҳар хил қушлар, илонлар, калта-кесаклар, ҳашаротлар, жанубида сеце пашшаси бор. Андре-Феликс, Баминги-Бангоран, Сен-Флорис миллий боглари барпо этилган.
Аҳолиси
Аҳолисининг аксари қисмини санго тили шеваларида сўзлашувчи банда, гбайя, нгбанди, занде халқлари ташкил этади. Мамлакат жанубида банту тили оиласига мансуб халқлар (азанде, нгири, мака ва бошқалар) яшайди. Пигмей кабилалари, шимолида Судан араблари ҳам бор. Расмий тили — франсуз тили. Аҳолининг аксарияти маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, христианлар, мусулмонлар ҳам бор. Аҳолининг 47% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Банги, Берберати, Босан-гоа, Бамбари.
Тарихи
МАРнинг энг қадимги тарихи етарлича ўрганилмаган. Бир вақтлар бу ерда пигмейлар яшаганлиги ҳақида ривоятлар бор, кейинроқ бошқа негроид қабилалар ҳам пайдо бўлган. ХИХ асрда ҳозирги Марказий Африка Республикаси ҳудудининг шимоли-ғарбий қисми Багирма ва Вадаи давлатлари, 90-йилларда эса Раббах давлати таркибига кирган. 1900-йилга келиб Франсиянинг Убанги-ШариЧад мустамлакаси таркибига, кейинроқ бошқа франсуз мустамлакалари билан Франсия Экваториал Африкаси таркибига киритилган. 1914-йилда Убанги-Шари (ҳозирги Марказий Африка Республикаси) Чаддан ажратилди. 1958-йил Убанги-Шари Франсия Ҳамжамияти таркибидаги мухтор республика деб эълон қилинди ва Марказий Африка Республикаси деб атала бошлади. 1960-йил 13-августдан мустақил давлат. МАРда 1966-йил ҳарбий тўнтариш содир бўлиб, полковник Ж. Бокасса президент лавозимини эгаллади. 1976-йилда Марказий Африка Республикаси консти-туцияли монархияга айлантирилди ва Марказий Африка империяси номини олди. Бокасса И император бўлди. 1979-йил яна бир тўнтариш натижасида император ағдариб ташланди, мамлакат яна республика деб эълон кдлинди. 1981-йил МАРда навбатдаги ҳарбий тўнтариш рўй берди. Ҳокимият Миллий тикланиш ҳарбий қўмитаси қўлига ўтди. Кон-ституциянинг амал қилиши тўхтатилди. 1993-йил 22-август ва 19-сентабрда бўлиб ўтган умумий сайловда Марказий Африка халқи озодлиги учун ҳаракат парти-ясининг раҳбари Анж-Феликс Патассе 6 йил муддатга президент этиб сайланди. Янги конституция қабул этилди, фуқаро ҳукумати фаолият кўрсата бошлади. Марказий Африка Республикаси 1960-йил сентабрдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1-декабр — Республика эълон қилинган кун (1958).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Марказий Африка халқи озодлиги учун ҳаракат партияси, 1979-йилда тузилган; Марказий Африка демократик уюшмаси партияси, 1987-йилда ташкил этилган; Демократия ва тарак, қиёт учун иттифоқ партияси, 1991-йилда асос солинган; Демократия ва ривожланиш учун ҳаракат партияси, 1993-йилда барпо этилган; Марказий Африка Рес-публикаси озодлиги учун ҳаракат партияси. Марказий Африка меҳнаткашлари касаба уюшмаси 1981-йилда тузилган.
Иқтисодиёти
Марказий Африка Республикаси — иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Ял пи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 41,6%, ишлаб чиқарадиган саноат улуши 8,8%, кон саноати улуши 2,9%ни ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳолининг 85% қишлоқ хўжалигида банд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг асосий қисмини майда деҳқон хўжаликлари беради. Асосий озиқ-овқат экинлари: маниок, тариқ, оқ жўхори, маккажўхори, шоли, банан, дуккаклилар. Экспорт учун пахта, кофе, шунингдек ер ёнғоқ, кунжут, мойли палма, гевея, тамаки экилади. Чор-вачиликда қорамол, қўй, эчки боқилади. Дарёлардан балиқ овланади. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги ўрмонларда экспорт учун қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.
Саноатида кончилик асосий ўринни олади: олмос ва уран қазиб олинади. Марказий Африка Республикаси саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган майда корхоналар (пахта ва кофе тозалаш, ёғмой, ун, сут-пишлок, заводлари ва бошқалар)дан иборат. Тўқимачилик, кўн-поябзал, бўёқ фабрикалари, ғиштфаянс, кислород-ацетилен, тахта тилиш заводлари ва бошқа корхоналар бор. Йилига 96 млн. кВцоатдан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Мамлакатда темир йўл йўқ. Автомобил йўлларининг уз. 23,7 мингкм. Халқаро юкларнинг 95% даре орқали ташилади. Океанга чиқиладиган сув йўллари энг мухимидир. Конго-Убанги, Конго-Санга дарёлари ҳавзалари катта аҳамиятга эга. Банги, Зинга, Сало ва Нола портлари, Бангида халқаро аэропорт бор.
Марказий Африка Республикаси четга олмос, пахта, кофе, ёғоч чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, доридармон, ёни-лғи келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Франсия, Бенилюкс мамлакатлари, Япония, Германия, Италия, Испания. Пул бирлиги — африка франки.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
1962-йил мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга мажбурий таълим жорий қилинган. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мактаблар ҳам бор. Барча мактабларда болалар франсуз тилида ўқитилади. Бошланғич мактабларда ўқиш муддати 6 йил 4 йиллик умумий таълим коллежлари тўлиқсиз ўрта, 7 йиллик лицейлар тўлиқ ўрта маълумот беради. Ҳунар мактаблари, касб-ҳунар техника билим юртлари, техника коллежлари ва лицейлари ҳам мавжуд.
Бангида университет (1969-йилда ташкил этилган) ва Олий нормал (педагогика) мактаб, тўлиқ олий маълумот бермайдиган бир қанча олий мактаблар бор. Илмий муассасалари: Бангида илмийтехника тадқиқот бюроси (1948), Демография тадқиқот маркази, Пастер институти (1961), Пахта ва тўқимачилик саноати илмий тадқиқот институти, Марказий Африка Агрономия тадқиқот институти (1948, Букокода). Банги университети, Букокодаги Агрономия тадқиқот институти ва Бангидаги илмийтехника тадқиқотлари бюроси кутубхоналари мавжуд. Бангида мамлакат тарихий ёдгорликлари, чолғу асбоблари музейи, Бартелеми Богенда музей, санъат ва ҳунармандчилик миллий маркази бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Асосий газеталари: „Журнал офисел де ла Репюблик Сантрафри-кен“ („Марказий Африка Республикасининг расмий газета“, франсуз тилида чиқадиган ҳукумат хабарномаси, 1974-йилдан), „Сонго“ (санго халқи тилида чиқадиган кундалик газета, 1986-йилдан). Марказий Африка ахборот агентлиги ҳукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1974-йилда ташкил этилган; Марказий Африка радиоэшиттириш ва телевидение хизмати, 1958-йилда тузилган, телекўрса-тувлар 1974-йилда бошланган.
Адабиёт ва Санъати
Асосан, фолклор шакллари: ишқий кўшиқлар, ёр-ёрлар, овчи қўшиқлари урф бўлган. Энг таникли ёзувчиси Пер Махомбо Бамботе — „Африка қаҳрамони шарафига марсия“ (Патрис Лумумбага бағишланган) ва „Икки то-ғам қўшиғи“ достонларининг муаллифи. Бу ёзувчи бир неча ҳикоя ва бир пардали песалар ҳам ёзган.
Меъморлиги, тасвирий санъати, мусиқаси
Марказий Африка Республикаси ҳудудида қадимги масжидлар ва арабча услубдаги уйлар сақланиб қолган. Одатда, халқнинг турар жойлари — доирасимон ёки тўртбурчак шаклида гуваладан ва синчли қилиб, томи жуда тик нишабли тарзда қурилган. ХИХ асрдан европача иморатлар курила бошлади. Кейинги вақтда Банги, Берберати, Бангасу ва бошқа шаҳарларда замонавий меъморлик усулларида кўп қаватли маъмурий бинолар ва турар жойлар қурилди.
Амалий ва тасвирий санъат турларидан ёғоч ўймакорлиги, тўқувчилик, кулоллик, металл ва фил суягидан узук, маржон шодалари, билагузуклар ясаш ривожланган. Палма япроклари, похол ва ўтдан сават, бордон, қалпоқ, сумкалар тўқилади. Буйвол ва тимсоҳ терисидан халтача, картмон, китоб муқовалари ясалади. Ҳунармандлар мактаби ташкил топган.
Халқ маросимлари хор бўлиб айтиладиган қўшиқлар ва ниқоб кийиб ижро этиладиган оммавий рақслар билан ўтади. Яккахон бахшилар тарихий достонлар, масаллар, ривоятлар ва ишқий қўшикларни ижро этишади. Профессионал созандахонандалар ижоди алоҳида ўрин олади. Ндуму деб аталадиган дўмбра, макембе деб аталадиган қўнғироқ, нгомби деб аталадиган 2 торли арфа, қақилдоқ каби мусиқа асбоблари бор. Бангида миллий санъат мактаби бўлиб, унда мусиқа, рақс, драма асослари ўргатилади. Миллий музейда халқ санъати ва анъаналари бўлими ишлайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |