Chan Choy Siong
Чан Чой Сионг (хитойча: 陳翠嫦 ; 1931 — 1981-йил 11-феврал) –Сингапурлик сиёсатчи ва Сингапурдаги аёллар ҳуқуқлари бўйича фаоллардан бири эди. Чан Сингапурда парламент депутатлигига сайланган биринчи аёллардан эди.
Биография
Чан Чинатоwнда ўсган[1]. У Нанянг Қизлар ўрта мактабида ўқиди, аммо молиявий қийинчиликлар туфайли ўқишни тугата олмади[1]. Отаси унинг таълим олишга интилишини қўллаб-қувватлади[2]. У эндигина йигирма ёшида янги Халқ ҳаракати партиясига (ПАП) қўшилди[2]. Чан Сингапурда аёллар учун тенг ҳуқуқларни, шу жумладан иш ҳақи тенглигини таъминлаш ва қонуний кўпхотинликка чек қўйиш тарафдори эди[3].
1956-йилда Чан, Хо Пуай Чоо ва О Сиэw Чен Халқ ҳаракати партияси таркибида Аёллар Лигасини яратдилар[4]. Чан 1957-йилда Халқ ҳаракати партияси Марказий Ижроия Қўмитасига сайланган[5]. Ўша йили у шаҳар кенгаши аъзоси этиб ҳам сайланди[2]. Чан ва яна етти нафар аёл 1959-йилда Қонунчилик Ассамблеясига сайланган[4]. Чан 1959-1970-йилларда парламент аъзоси бўлиб ишлаган ва Сингапур сиёсатида фаол иштирок этган биринчи аёллардан бири эди[6]. Чан Аёллар Хартиясини қабул қилиш ва моногамия таклифини илгари сурди[2]. 1961-йилда у Халқ ҳаракати партиясининг Хотин-қизлар билан ишлаш бюросини тузди ва унга раҳбарлик қилди[2]. Шунингдек, 1961-йилда Аёллар Низоми қабул қилинди[4].
Чан 1970-йилда сиёсатдан нафақага чиқди[7].
Шахсий ҳаёти
Чан Халқ ҳаракати партиясининг биринчи авлод аъзоси Онг Панг Буннинг рафиқаси эди. Унинг жияни Шерил Чан 2015 ва 2020-йиллардаги умумий сайловларда сайланган.
Ўлими
1981-йилда Чан автоҳалокатда вафот этди[8].
Мероси
2005-йилда у Сингапур Аёллар Ташкилотлари Кенгаши (СCWО) томонидан „Шон-шараф девори“га қўшилган ҳолда мукофотланган[6]. 2014-йилда Чан Сингапур аёллари шон-шараф залига киритилди[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Чан Чой Сионг“. Инфопедиа. Натионал Либрарй Боард, Сингапоре. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Ҳо 2012.
- ↑ Леонг, Wенг Кам. „Оне Ман, Оне Wифе...“. Тҳе Страиц Тимес (2001-йил 9-сентябр). 2019-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Леэ, Чор Лин. Ин тҳе Моод фор Чеонгсам: А Соcиал Ҳисторй, 1920с – Пресент (эн). Эдитионс Дидиэр Миллет, 2012 — 36, 38-бет. ИСБН 9789814260923.
- ↑ „Wомен ин Сингапоре Политиcс“. Тҳе Страиц Тимес (1993-йил 8-март). 2019-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 Нг, Сараҳ. „Wалл Трибуте фор Wомен Пионеэрс; Сих Феатуред ин Неw Wалл оф Фаме ат СCWЎс Wатерлоо Стреэт Cентре“. Тҳе Страиц Тимес (2005-йил 23-октябр). 2019-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
- ↑ Турнбулл, C. М.. А Ҳисторй оф Модерн Сингапоре, 1819–2005 (эн). НУС Пресс, 1 Жануарй 2009 — 321-бет. ИСБН 9789971694302.
- ↑ 8,0 8,1 „Чан Чой Сионг“ (эн-гб). Сингапоре Wомен'с Ҳалл оф Фаме. 2017-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
Ҳаволалар
- Сингапур Миллий архивидаги Чан Чой Сионг ҳақидаги оммавий ахборот воситалари[сайт ишламайди]