Changʻi sporti

Чанғи спорти — қишки спорт тури. Унга чанғи пойгаси, трамплиндан сакраш, икки кураш (пойга ва сакраш), тоғ чанғи спорти ва биатлон киради. Чанғи спорти Норвегияда спорт тури сифатида шаклланди. 1767-йилда шу мамлакатда ҳарбий хизматчилар ўртасида илк мусобақа ўтказилди, 1843-йилдан эса оммавий мусобақалар ташкил қилина бошлади. Кейинроқ чанғи спорти Европанинг бошқа давлатларида ҳам оммалашди. 1910-йилда Халқаро чанғи спорти комиссияси тузилди ва чанғи спортининг қоидалари тасдиқланди. Бу комиссия 1924-йилда Халқаро Чанғи спорти федерацияси (ФлС)ра айлантирилди. Ҳозирги кунда бу федерацияга 100 дан зиёд давлат (Ўзбекистон 1993-йилдан) аъзо (2004). Чанғи спорти 1924-йилдан олимпиада ўйинлари дастурига киритилди, 1925-йилдан (1937-йилдан икки йилда бир марта) жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистонда ХХ-асрнинг 70-йилларидан бошлаб Чанғи спортининг, асосан, тоғ спорти турини ривожлантиришга киришилди. Республикада 300 дан зиёд киши Чанғи спорти билан шугулланади. 2 та чанғи спортига ихтисослашган спорт мактабида 17 мураббий 196 нафар болаларўсмирларга чанғи спортидан сабоқ беришади (2004). Ака-сингил Комил ва Элмира Ўринбоевалар, Владимир Юнусов каби етакчи чанғичилар нуфузли мусобақаларнинг иштирокчиларидир.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Чанғи спорти“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |