Чанғи — қорли жойлар, ботқоқ ерлар ва сув юзида таянч майдонини кенгайтириб, силжишни осонлаштирувчи мослама. Шим.даги кабилаларда неолит даврида вужудга келган. Бир неча минг йиллар давомида, асосан, юриш воситаси сифатида қўлланган, ундан овчилар, жангчилар фойдаланганлар. Кейинчалик Ч. спорт ва жисмоний тарбияда кенг қўллана бошланди. Ҳозирги чанғиларнинг одимловчи ва сирғалувчи турлари мавжуд. Одимловчи Ч.лар вазифасига кўра, қор ва ботқоқликда юрувчи Ч.га бўлинади. Сирғалувчи Ч.лар спорт Ч.си, туристлар Ч.си, овчилар Ч.си, махсус Ч. (маc, самолётлар Ч.си), сув Ч.си ва бошқаларга бўлинади (яна қаранг Чанғи спорти).