Чангқўбизлар

Чангқўбиз, чангқовуз — тилчали чолғу асбоби. Пластинкасимон ва ёйсимон турлари бор. Суяк, ёғоч, қамиш, ғаров, металлдан ясалади. Осиё (Сибир, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё), Африка ва Европа халқларида турли номда тарқалган бўлиб, мусиқий фолклор қатламига мансуб чолғудир. Ч. тишларга яқин ушлаб ёки босиб туриб, тилчаси (турига қараб) унга боғланган ип ёрдамида тортиб ёки қўл бармоклари (одатда, кўрсатгич бармоқ) билан тирнаб чалинади. Ундан маълум баландликдаги доимий бир овоз ва шу овоз обертонларидан оғиз артикуляцияси ёрдамида муайян оҳанглар чиқарилади. Овознинг баландпастлиги оғиз бўшлиғининг каттакичик очилишига, чолгу тилчасининг узун ва қалинлигига боғлиқдир. Ч. ўзига хос паст овози, нисбатан тор (октава доирасидаги) диапазони билан ажралиб туради. Ўтмишда ўзбекларда суяк Ч. ("Алпомиш" достони) ва темир Ч. турлари бўлиб, асосан, хотинқизлар томонидан қўлланган. Ҳозир Ўзбекистонда, асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида темир Ч. тарқалган. 1990-йиллардан бошлаб баъзи фолклоретнографик жамоалар томонидан кенг ишлатиладиган бўлди. Ч. маълум Темир чангқўбиз. маросим билан боғлиқ бўлмай, унда оддий (баъзида бадиҳа услубидаги) кичик куйлар ("CҲ. куй" ёки "CҲ. чертит") чалинади. Шунингдек, Ч.да турли ҳайвонларнинг овозларига ўхшатмалар қилинади.