Balchiqchisimonlar
Балчиқчисимонлар (Чарадрииформес) - қушлар синфининг туркуми. Ташқи кўриниши ва катталиги ҳар хил. Энг кичиги — чумчуқ балчиқчининг бўйи 14 см, оғирлиги 20 г , йириги — чинчўлдоқнинг бўйи 62 см, оғирлиги 1100 г ча. Балчиқчиларнинг оёғи узун, олдинги бармоқлари ривожланган, орқа бармоғи бўлмайди ёки жуда қисқа бўлиб, ерга тегмайди. Олдинги бармоқлари тери-парда билан ўзаро туташган ёки ўралган. Кўпчилик турларининг тумшуғи узун, ингичка ва тўғри, баъзилариники юқорига ёки пастга қайтарилган. Балчиқчилар тумшуғининг каттакичиклиги ва шакли озиқланиш хусусиятлари билан боғлиқ. Қанотлари энсиз, учи найзага ўхшаш, баъзилариники тўмтоқ. Кўп Б.нинг думи қисқа, баъзилариники узун ёки айрисимон. Патлари зич, ранги кўпинча бир хил — хира-балчиқ тусда. Балчиқчининг Б. (Чарадрии), балиқчилар (Ларидаэ) ва чистиклар (Алcаэ) деган 3 кенжа туркуми бор. Балчиқчилар кенжа туркуми яканлар (лаcанидаэ), рангдор лойхўраклар (Ростратулидаэ), чўлдоқлар (Гҳара-двиидаэ), бигизтумшуқлар (Реcурви-ростидаэ), қизилоёқлар (Ҳеамато-подидаэ), лойхўраклар (Сcолопаcидаэ), плавунчиклар (Пҳалареподидаэ), қисқич чўлдоқлар (Дромадидаэ), жиқтоқлар (Cлареолидаэ), оқ чўлдоқлар (Чиони-дидаэ), йилқичилар (Бурҳинидаэ) каби 12 оилага бўлинади. Балиқчилар кенжа туркуми поморниклар (Стерcорариидаэ), балиқчилар (Ларидаэ), чагалалар ёки денгиз қалдирғочлари (Стернидаэ), сузгирлар (Рйнчопидаэ)ни ўз ичига олади. Чистиклар кенжа туркуми 1 оила — чистиклардан (Алcидаэ) иборат. Балиқчилар туркумининг 300 га яқин тури мавжуд. Ер юзида кенг тарқалган. Антарктикада фақат 2 тури бор. Асл Балиқчиларнинг кўпи қуруқлик қушлари бўлиб, денгиз, дарё, кўл каби сув ҳавзаларининг соҳилларида, чўл, саҳро ва тундра каби очиқ ерларда яшайди, ерда яхши югуради. Баъзи турлари ўрмон ва бутазорларда яшайди. Сув ва қуруқликдаги умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Кўпинча ерга, баъзи турлари (қора балчиқчи) дарахтга уя қуради. Йилига бир марта 2 — 5 дона тухум қўяди. Асосан, урғочилари насл учун ғамхўрлик қилади, лекин рангдор лойхўрак ва сузгир Балиқчиларнинг эркаклари тухум босади ҳамда жўжаларини боқади. Балиқчиларнинг гўшти мазали. Йилқичи, қизқуш, катта қизилоёқ, лойхўрак, чинчўлдоқ, жиктоқ, торғоқ, куракбурун Балиқчиларнинг типик вакилидир.
| Балчиқчисимонлар | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Балчиқчисимонлар туркуминг айрим турлари | ||||||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||||||
| ||||||||||||||||
| Чарадрииформес | ||||||||||||||||
Таксономияси ва Систематикаси
Оилалари
| Ташқи кўриниши | Оила номи | Лотинча номи | Уруғлари |
|---|---|---|---|
| - | Плувианеллидаэ |
| |
| Оқ ржанкалар | Чионидаэ | ||
| Йилқичилар | Бурҳинидаэ |
| |
| Магеллан ржанкалари | Плувианидаэ |
| |
| Бигизтумшуқлар | Реcурвиростридаэ |
| |
| Ўроқтумшуқлар | Ибидорҳйнчидаэ |
| |
| Зах лойхўраклар | Ҳаэматоподидаэ |
| |
| Ржанкалар | Чарадриидаэ |
| |
| - | Педиономидаэ |
| |
| - | Тҳиноcоридаэ |
| |
| - | Ростратулидаэ |
| |
| Яканалар | Жаcанидаэ |
| |
| Лойхўраклар | Сcолопаcидаэ |
| |
| - | Турниcидаэ | ||
| - | Дромадидаэ |
| |
| Жиқтоқлар | Глареолидаэ | ||
| Поморниклар | Стерcорариидаэ |
| |
| Чистиклар | Алcидаэ |
| |
| Балиқчилар | Ларидаэ |
|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
