Checheniston


Чеченистон ёки Чеченистон Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Майдони тахминан 17 675 минг км² (Чеченистон билан Ингушия ўртасидаги чегара демаркация қилинмаган). Аҳолиси 1 млн. 500,3 минг киши (2002). Пойтахти — Грозний шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 17 туман ва 7 шаҳарга бўлинади.[1]
Давлат тузуми
Чеченистон — республика. Давлат бошлиғи — президент. Амалдаги Конституцияси 2003-йилда қабул қилинган. Конституцияда назарда тутилган ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва вакиллик органларини шакллантириш жараёни кетмоқда.
Табиати
Чеченистон Катта Кавказ тоғлари (Чеченистоннинг энг баланд жойи Тебулосмта тоғи, 4493 м)нинг шимолий ён бағри ва унга туташган Чечен текислиги ҳамда Тереккума пасттекислигида жойлашган. Нефт, газ, қурилиш материаллари конлари бор.
Иқлими континентал. Январнинг ўрталарида Тереккума пасттекислигида –3°, тоғларда –12° гача, июдда 25° ва 21°. Ўртача йиллик ёғин 300–1000 мм. Йирик дарёлари — Терек, Сунжа. Тупроқлари текисликларда, асосан, ўтлоқи, каштан ва оч каштан, қирларда карбонатли қора, дарё водийларида аллювиал, тоғларда тоғўрмон ва тоғўтлоқи тупроқлар. Тереккума пасттекислигида шувоқ ва шўра ўсимликлар, Чечен текислигида дашт ва ўрмонли дашт ўсимликлари ўсади. 2200 м гача бўлган баландликдаги тоғларда кенг баргли ўрмонлар, ундан юқорида субалп ва алп ўтлоқлари мавжуд.

Чеченистонда кемирувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар кўп; қушлардан ёввойи ўрдак, ғоз, тувалоқ, Кавказ қирғовули бор. Тоғларда қўнғир айиқ, тўнғиз, кийик, бўри, ўрмон мушуги, сувсар яшайди.
Аҳолиси
Асосий аҳолиси чеченлар. Ингуш, рус ва бшқа халқлар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 34,5 %. Республиканинг давлат тили — чечен ва рус тили. Диндорлар ислом динининг сунна мазҳабида.
Тарихи
- Чеченлар ВИИ асрда биринчи бор тилга олинган. Ўрта аср бошларида Чеченистон ҳудудининг кўп қисми Алания давлати таркибида бўлган.
- ХИХ асрда Чеченистон аҳолиси тоғли халқларнинг рус қўшинларига қарши қуролли курашида қатнашган. Тоғлилар мағлубиятидан сўнг (1859), Чеченистон Россия таркибига қўшиб олинган.
- 1921-йилдан РСФСР таркибидаги Тоғли мухтор республикага киритилган.
- 1922-йил ноябрида Чеченистон Мухтор вилояти тузилган.
- 1934-йилдан Чечен Ингушия мухтор вилояти таркибида.
- 1936-йил вилоят мухтор республикага айлантирилган.
- 1942-йил Чеченистоннинг бир қисми немислар томонидан босиб олинган.
- 1943-йил озод этилган.
- 1944-йил Чечен-Ингушия тугатилиб, аҳолиси Иккинчи жаҳон урушида босқинчиларга ён босди, деган туҳмат билан зўрлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистонга депортация қилинган.
- 1957-йил мухтор республика тикланган.
- 1991-йил Чечен-Ингушия мухтор республикаси Чечен-Ингушия Республикаси деб номланди.
- 1992-йил Россия Федерацияси таркибида Ингушия ва Чеченистон Республикалари тузилди.
- 1991-йил сентябрда чечен халқининг умуммиллий конгресси Чеченистон Республикасининг давлат суверенитетини эълон қилди.
- 1992- йил президент лавозими таъсис этилди. Булар Россия Федерацияси томонидан тан олинмади. Ж. Дудаев режими сиёсати Чеченистонда кескин ижтимоийсиёсий инқирозга, Россия Федерацияси конституциясини қўпол равишда бузишга олиб келди.
- 1994-йил декабр — 1996-йил августида қуролланган чечен отрядлари билан конституцион тартиб ўрнатиш учун Чеченистонга киритилган федерал қўшинлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтди.
- 1999-йил августида чечен жангариларининг Доғистонга қилган юришидан сўнг федерал қўшинлар Чеченистон ҳудудида антитеррористик ҳаракатларни бошладилар.
Иқтисодиёти
Саноатининг асосий тармоқлари — нефт қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси, машинасозлик, озиқ-овқат, ўрмон ва ёғочсозлик, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади (семент ва бошқалар). Ҳунармандчилик ривожланган (ёғоч, тош ўймакорлиги, металлга бадиий ишлов бериш, каштачилик, гилам тўқиш). Қишлоқ хўжалигида буғдой, шоли, кунгабоқар, қанд лавлаги етиштирилади. Боғдорчилик, токчилик ва сабзавотчилик билан ҳам шуғулланилади. Чорвачилигида қорамол, қўй (асосан, майин толали жун берадиган қўйлар) боқилади.
Адабиёти
Чечен адабиётининг асосчиси С. Бадуев (1904–43) чечен тилидаги биринчи босма бадиий асар („Очлик“ қиссаси, 1925), чечен тили даги биринчи роман („Петимат“, 1930) ва песалар („Оталар удуми“, 1929; „Қизил қалъа“, 1930) муаллифидир. Ш. Айсхонов (1907 — 37) песа („Кураш“, 1932) ва ҳикоялар, Н. Музаев песа („Давримиз ниҳоллари“, 1934) ва достон („Ўрмон яланглиги“, 1933) яратди. 30- йилларнинг бошларида М. Мамакаев (1910–73)нинг дастлабки шеърлари, Х. Ошаев (1898–1977)нинг очерк ва песалари, С. Арсанов (1889– 1968)нинг „Икки авлод“ тарихий романи (1930) пайдо бўлди. 40- йилларда А. Мамакаев (1918–59)нинг ватанпарварлик руҳидаги песалари, Н. Музаевнинг шеърлар тўплами, М. Сулаевнинг достони нашр этилди. 50- йилларда Олмаота шаҳрида „Дўстлик“ номи билан чечен ёзувчилари асарлари тўплами чиқди. С. Арсановнинг тарихийинқилобий мавзудаги „Дўстлик шарофати“ (1968) романи чечен насрининг ютуғи бўлди. А. Мамакаев, М. Мамакаев, Н. Музаев, Р. Ахматова ва бошқаларнинг шеърий тўпламлари нашр этилди.
60–70-йилларда шеърият бадиий жиҳатдан анча юксалди, насрда очерк, достон, роман жанрларида муҳим асарлар яратилди. Болалар адабиётида У. Гайсултонов, Х. Эдилов, М. Мусаев самарали ижод қилдилар. Чечен драматургиясида ҳам турли мавзуларда песалар яратилди. Жумладан, Х. Ошаев, А. Ҳамидов фуқаролар уруши, Н. Музаев, М. Мусаев қишлоқ ҳаёти, М. Мусаев, А. Ҳамидов Иккинчи жаҳон уруши мавзуларида асарлар яратдилар.
Манбалар
- ↑ "Чеченистон" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |