Чеченлар (ўзларини нохчий деб аташади) — асосан, Чеченистон ва Ингушиядаги халқ (734,5 минг киши). Россия Федерациясида жами — 899 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Чечен тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Ч. қардош ингушлар каби Шимолий Кавказнинг туб аҳолиси ҳисобланади. ВИИ аср арман манбаларида нахчаматян номи билан қайд этилган. Ч.нинг анъанавий машғулоти — пасттекисликларда деҳқончилик, тоғларда чорвачилик. Анъанавий ҳунармандчилик (кулолчилик, қурол ясаш, заргарлик) тараққий этган.

Чеченлар

(Нохçий)

Умумий аҳоли сони

1,727,800 [1]

Катта аҳолига эга минтақалар
 Россия 1,454,000[1]
 Туркия 113,000[2]
 Қозоғистон 35,000[3]
 Ироқ 12,000[4]
 Миср 6,100 [5]
 Озарбайжон 5,300[6]
 Иордания 5,200[7]
 Сурия 4,200[8]
 Ўзбекистон 1,700[9]
 Украина 2,600[10]
 Америка Қўшма Штатлари 500
 Канада 100
Тиллар
Чечен тили
Динлар
Ислом
Қариндош этник гуруҳлар
ингушлар

Чеченлар — (нохчилар, нахчо), ўзбек тилида — чечен. Чечен тилида гаплашадилар. Ҳозирги кунда Шимолий Кавказнинг катта миллатларининг биридир.

Миллий дини

Чеченлар — мусулмонлар, чечен халқининг урф-одати дуч келган мусулмон халқларининг дастуридай ўзгачадир. Энг биринчи дастур — эркинлик. Дуч келган шароитда ҳам чеченлар энг биринчи эркинлик, мустақилликни истайдилар. Иккинчи ўринга чеченларнинг жўмартлигин қўйишга бўлади. Аёл кишиларга, қарияларни жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилишади. Оилавий урф-одатида ўғил бола отасининг қандай бўлишидан қатъий назар илтимосини бажариши лозим. Ўтга тушушга тайёр бўлиши керак.

Миллий Хўжалиги

Чеченларнинг дастурий хўжалиги — деҳқончилик, чорвачилик, қурулиш ва савдо. Минг афсуски, ҳозирги вақтда иқтисодининг бу соҳалари ривожланиши оқсаяпти. Чеченлар айниқса қишлоқ эрларда уй хўжалиги бор катта уйларда истиқомат қиладилар. Бу уйлар фақатгина ойлавий эмас, шу билан бирга меҳмон кутадиган жой. Меҳмон чеченлар учун буюкдир. Уларда иқтисодий ва қабилавий алоқалар яхши сақланган.

Миллий таомлари

Чеченларнинг миллий таомлари — гўшт, сут, кўкатлар.

Манбалар