Chek

Чек (форстож — пул хужжати) — 1) банкдаги ҳисобварақ эгаси (Чек берувчи)нинг муайян суммадаги пулни бирор шахе (Чекни тақдим қилувчи)га тўлаш тўғрисида банкка ёки кредит муассасасига йўллаган ёзма буйруғи, фармойиши; пул ҳужжати, қимматли қогоз тури. Чек ёзиладиган қоғоз (Чек қоғози) белгиланган тартибда расмийлаштирилган бланка (иш қогози) тарзида махсус дафтарча ҳолида чиқарилади. Чек берувчи ўз ҳисобварағидан ўзи учун пул олишда ҳам Чекдан фойдаланади. Чеклар номи кўрсатилган (аниқ бир шахс номига ёзилган), ордер л и (бирон бир шахс фойдасига ёзилган) ёки тақдим этиладиган (такдим этувчига ёзилган) турларга бўлинади. Банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда банк Чеклари, саёҳат ва хизмат сафарларида ҳар қандай банкда тезда нақд пулга алмаштириш мумкин бўлган йўл Чеклари ишлатилади. Йўл Чеклари нақд пул ва кредит карточкалари каби тўлақонли тўлов воситаси бўлиб, унда тақдим этувчининг номи кўрсатилади, Чек берувчининг шахсий имзоси билан тасдиқланади ва пул олишда шахсини исботлайдиган ҳужжат кўрсатилишини талаб этади; 2) чакана савдода кассанинг харидордан пулни қабул қилиб олгани тўғрисидаги паттаси. Тўлов ўтказилган ва харидни олиш мумкинлигини тасдиқдайди ва тўлов ўтказилган дўкон (магазин) доирасида амал қилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |