Чек-лист (текширишлар рўйхати, чеcклисц) — умумий ҳолда тестлаш учун қаратилган ғоялар тўпламидир.

Чек-листларни яратишда ҳеч қандай чекловлар ёки тўсиқлар йўқ, муҳими улар иш (тестлаш)да ёрдамлашиши керак.

Чек-листларнинг хусусиятлари

  • Мантиқийлик — чек-лист шунчаки тузилмайди, аксинча бирор мақсад кўзланиб, шу мақсадга етишиш учун тузилади.
  • Кетма-кетлик ва тузилмаланганлик -чек-листни кўп босқичли рўйхат шаклида расмийлаштириш керак.
  • Тўлиқлик ва етарлилик — чек-листда келтирилган фикрлар такрорланмаслиги ва шу билан бирга бирор муҳим ғоя ташлаб кетилмаслиги керак.