Chelsea F.C.
Челсеа футбол клуби (талаффузи: Челси; ингл. Челсеа Фоотбалл Cлуб) – 1905-йилда тузилган инглиз футбол клубидир. Челсеа Фоотбалл Cлуб – Ғарбий Лондоннинг Фулҳам шаҳрида жойлашган инглиз профессионал футбол клуби. 1905-йилда асос солинган, улар уй ўйинларини „Стамфорд Бридге“ стадионида ўтказишади[4]. Клуб Англия футболининг олий дивизиони Премиэр Леагуэда иштирок этади. Челсеа клуби 1955-йилда ўзларининг биринчи йирик соврини Англия Лига чемпионлигини қўлга киритишади. Клуб биринчи марта 1970-йилда Англия кубогини, 1971-йилда биринчи марта Англия кубогини, 1971-йилда биринчи марта УЭФА кубоги эгалари кубогини қўлга киритишди. 2022-йилда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Челсеа клуби ғолиб бўлади ва ушбу мусобақада ғолиб бўлган учинчи инглиз клубига айланади.
|
| ||||
| Тўлиқ номи | Челсеа Фоотбалл Cлуб | |||
|---|---|---|---|---|
| Лақаби | Тҳе Блуэс | |||
| Асос солинган | 10-март, 1905-йил[1] | |||
| Стамфорд Бридге | ||||
| Сиғими | 40,343[2] | |||
| Жойлашув координаталари | 51°28′54″Н 0°11′28″W / 51.48167°Н 0.19111°W | |||
| Эгаси | БлуэCо[3] | |||
| Раиси | Тодд Боэҳлй | |||
| Ҳеад cоач | Энзо Маресcа | |||
| Вебсайти | Клуб сайти | |||
|
| ||||
Челсеа 1999-йилгача бўлган учта асосий Европа клублари ўртасидаги мусобақаларда ғалаба қозонган бешта клубдан бири ва Европанинг учта асосий мусобақаларида икки марта ғалаба қозонган ягона клуб ҳисобланади. Шунингдек,Челсеа клуби Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ягона Лондон клубидир[5]. Мамлакат ичида клуб олтита лига чемпионлиги, саккизта Англия кубоги, бешта Англия Лига кубоги ва тўртта ФА Cоммунитй Шиэлдни қўлга киритди. Халқаро майдонда УЭФА Чемпионлар Лигаси, УЭФА Европа Лигаси, УЭФА Кубок эгалари кубоги ва УЭФА Суперкубогида икки марта, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса бир марта ғалаба қозонган. Қўлга киритилган совринлар сони бўйича Челсеа Англия футболидаги энг совриндор тўртинчи клуб ҳисобланади.
Клуб ҳамшаҳарлари „Арсенал“ ва „Тоттенҳам Ҳоцпур“ ҳамда Wест Ёркширенинг „Леэдс Унитед“ клублари билан тарихий рақобатга эга. Челсеа клуби қиймати бўйича дунёдаги саккизинчи энг қиммат футбол клубидир. 2022-йил ҳолатига кўра қиймати 3,10 миллиард долларни ташкил этади ва дунёдаги энг кўп даромад оладиган саккизинчи футбол клубидир[6][7].
Тарихи
Ташкил этилиши ва дастлабки йиллари
Асосий мақола: Челсеа тарихи (1905–1952)

1904-йилда Гус Меарс Фулҳамдаги Стамфорд Бридге атлетика стадионини футбол майдончасига айлантириш мақсадида сотиб олди. У стадионни Фулҳам клубига ижарага бериш таклифи рад этади ва унинг ўрнига ўз клубини ташкил этишни афзал кўради. Шаҳарда аллақачон Фулҳам номли жамоа бўлганлиги сабабли, янги клуб номи Челсеа шаҳрига қўшни туман Кенсингтон ФC, Стамфорд Бридге ФC ва Лондон ФC каби номлар кўриб чиқилди[8]. „Челсеа“ ФC 1905-йил 10-мартда Тҳе Рисинг Сун пубда (ҳозирги Тҳе Бутчер’с Ҳоок)[9][10] ташкил этилган ва кўп ўтмай Англия футбол лигасидан рўйхатдан ўтган.
„Челсеа“ ўзининг иккинчи мавсумида Англия биринчи дивизионга кўтарилди. Клуб 1915-йилда Англия Кубоги финалига қадар этиб боришди ва „Олд Траффорд“да бўлиб ўтган финалда "Шеффилд Унитед" га мағлуб бўлишади. 1920-йилда Англия биринчи дивизионида учинчи ўринни эгаллашди. Бу клубнинг шу пайтгача эришган энг натижаси эди[11]. „Челсеа“ юлдуз ўйинчиларни клубга олиб келиш бўйича катта тажрибага эга эди[12] ва бу орқали клуб муҳлисларни стадионга жалб этарди. Клуб 1907-1908[13], 1909-1910[14], 1911-1912[15], 1912-1913[16], 1913-1914[17] ва 1919-1920-йилги[18][19] мавсумларда стадионга ташриф буюрган муҳлислар кўрсаткичи бўйича энг юқори натижа қайд этишди[20]. Челсеа клуби 1920 ва 1932-йилларда Англия Кубогининг ярим финалига чиқишди. 1930-йиллар давомида Биринчи дивизионда қолишди, аммо урушлараро йилларда клуб муваффақиятга эриша олмади.
1960-йилларда „Челсеа“ таркибида мураббий Томми Доҳерти раҳбарлигида ёш истеъдодли футболчилар пайдо бўлди. Ўн йил давомида улар турли унвонларга даъво қилишди, аммо финалда мағлубиятга учрадилар. Улар 1964/65-йилги мавсумда футбол лигаси Кубоги ва бошқа мукофотларни қўлга киритишдан бир қадам нарида эдилар, аммо муваффақияциз бўлишди. Кетма-кет уч мавсумда улар учта муҳим ярим финал учрашувларида мағлубиятга учрадилар ва кубок баҳсларидан чиқиб кетишди. 1970-йилда" Челсеа „финалда“Лидс Юнайтед" ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди. Кейинги йили жамоа ўзининг биринчи Европа кубогини, УЭФА кубоклари эгалари Кубогини қўлга киритди, бу сафар Афинада "Реал Мадрид" ни мағлуб этди[21].
1970-йилларнинг охири ва 1980 – йилларнинг бошларида „Челси“учун жуда нотинч давр бўлган. Стамфорд Бридге ни реконструксия қилишнинг улкан режалари клубнинг молиявий барқарорлигини хавф остига қўйди, раҳбарият стадионни 60 000 томошабин сиғиши учун қайта қуришга қарор қилди. Янги Шарқий трибуна – „Эаст Станд“ билан кўплаб муаммолар юзага келди ва унинг қурилиши бир йилдан сўнг тугади[22]. Ишларнинг қиймати дастлаб тахмин қилинганидан юқори бўлиб, бюджет 1,3 миллион фунтга ошди. Қарзлар клубнинг янги хавфли рақибига айланди. Юлдузли ўйинчилар сотилди ёки ижарага берилди ва жамоа иккинчи дивизионга кўтарилди. Кейинги муаммолар ўн йил давомида муаммо бўлиб келган мухлислар орасида таниқли безорилик элементлари билан боғлиқ эди. 1982-йилда клубнинг мавқеи жуда муҳим бўлиб қолди, чунки футболчилар маошсиз қолишди ва банк клубнинг чекларини нақд қилишдан бош тортди. Клубга илгари шимолда кичик клублар билан ишлаган бизнесмен Кен Батес таклиф қилинди. Батес клубни бир фунт стерлингга сотиб олди. Клуб банкрот бўлганида, эгалари қарзларни тўлаш учун „Стамфорд Бридге“ ни қурилиш компаниясига сотишга қарор қилишди. Бу қарор жамоанинг стадионини йўқотишига олиб келди ва Фулхем ва Квинс Парк Рейнжерс билан бирга машқ қилишга мажбур бўлди ва стадион ўрнида дўконлар ёки турар-жой бинолари пайдо бўлиши керак эди.
Модернизация ва биринчи лига чемпионати
Челсеа клубига 1952-йилда „Арсенал“ ва Англия терма жамоасининг собиқ марказий ҳужумчиси Тед Драке бош мураббий этиб тайинланган ва у клубни модернизация қилишни бошлаган. Тед Драке клубнинг нафақахўр ўйинчиларини бирин кетин жамоадан олиб ташлади, таркибни ёшлар билан тўлдирди ва машғулотлар режимини яхшилади, қуйи дивизионлар ва ҳаваскорлар лигаларида ақлли ўйинлари билан ўзини кўрсатган футболчилар билан жамоани қайта тиклади ва 1954-1955-йилги мавсумда „Челсеа“ билан биринчи йирик соврин – Лига чемпионлигига қўлга киритди. Кейинги мавсумда УЭФА Европа чемпионлар кубоги мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишди, аммо Футбол Лигасининг эътирозларидан сўнг, Челсеа мусобақа бошланишидан олдин мусобақани тарк этди[23][24]. „Челсеа“ яхши имкониятни қўлдан бой берди ва 1950-йилларнинг қолган қисмини турнирнинг ўрта жадвалда ўтказди. Драке 1961-йилда ишдан бўшатилди ва унинг ўрнига футболчи-мураббий Томмй Дочертй келди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ
2022-йил 12-феврал куни БААнинг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган Футбол бўйича Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал баҳсида „Челси“ Бразилиянинг „Палмейрас“ футбол клуби билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи таймида дарвозаларга тўп урилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олди. Иккинчи таймнинг 55-дақиқасида Ромелу Лукаку чап қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Лондон клуби дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Пеналтини Рафаэл Вейга аниқ амалга оширди – 1:1. Ушбу ҳисоб учрашувнинг асосий вақти якунлангунига қадар сақланиб қолди.
Шундан сўнг жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. 117-дақиқада „Челси“ пеналти тепиш имкониятига эга бўлди ва уни Кай Ҳаверц муваффақиятли амалга оширди.
Шу тариқа Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби „Челси“ Жанубий Америкасида тенгсиз бўлган „Палмейрас“ни енгиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.[25]
Эгалик ва молиявий тизимлари
Ҳомийлари
либос ҳомийлари
| Муддат | Форма ишлаб чиқарувчиси | Либос ҳомийси (олд томони) | Либос ҳомийси (енг қисмида) |
|---|---|---|---|
| 1975–1981 | Умбро | — | — |
| 1981–1983 | Ле Cоқ Спортиф | ||
| 1983–1984 | Гулф Аир | ||
| 1984–1986 | — | ||
| 1986–1987 | — | Баи Лин Теа / Симод | |
| 1987–1993 | Умбро | Cоммодоре | |
| 1993–1994 | Амига | ||
| 1994–1997 | Cоорс | ||
| 1997–2001 | Аутогласс | ||
| 2001–2005 | Эмиратес | ||
| 2005–2006 | Самсунг | ||
| 2006–2015 | Адидас | ||
| 2015–2017 | Ёкоҳама Тйрес | ||
| 2017–2018 | Нике | Аллианcе Тире Cомпанй | |
| 2018–2020 | Ҳюндаи | ||
| 2020–2022 | Тҳреэ | ||
| 2022–2023 | WҳалеФин | ||
| 2023–2024 | Инфините Атҳлете | БингХ | |
| 2024– | ДАМАC | Февер |
Футболчилар
Биринчи жамоа таркиби
- 2025-йил 5-июл[26]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ижарага берилган футболчилар
- 2025-йил 3-феврал[27]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Ёшлар жамоаси ва академияси
- Ўйинчилар „Челсеа“да камида бир марта асосий таркибда ўйнаган бўлиши керак.
- 2025-йил 10-январ
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Йил футболчиси
Собиқ футболчилар
Манбалар
- ↑ „Теам Ҳисторй – Интродуcтион“. Челсеа ФC. 2011-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май.
- ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок 2022/23“ (2022-йил 19-июл). 2022-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-апрел.
- ↑ „Гроуп Тах Стратегй“. Челсеа Ф.C.. 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-апрел.
- ↑ „Генерал Cлуб Информатион“. ЧелсеаФC.cом (2018-йил 18-январ). 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-май.
- ↑ „Фиве интерестинг фаcц абоут Челсеа'с Чампионс Леагуэ триумпҳ“. Челсеа ФC (2021-йил 31-май). 2021-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июн.
- ↑ Озаниан. „Тҳе Wорлд'с Мост Валуабле Соccер Теамс 2023“ (эн). Форбес. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
- ↑ „Делоитте Фоотбалл Моней Леагуэ 2023“ (эн-гб). Делоитте Унитед Кингдом. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
- ↑ Гланвилл, Риcк. Челсеа ФC: Тҳе Оффиcиал Биограпҳй, 2006 — 55-бет.
- ↑ „Тҳе Биртҳ оф а Cлуб“. Челсеа ФC (2004-йил 30-сентябр). 2015-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-декабр.
- ↑ „Тҳе Биртҳ оф а Cлуб“. Челсеа ФC (2004-йил 30-сентябр). 2015-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-декабр.
- ↑ „Теам Ҳисторй – 1905–29“. челсеафc.cом. Челсеа ФC. 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-апрел.
- ↑ Гланвилле, Бриан. „Литтле сигн оф чанге фор Челсеа анд тҳеир импоссибле дреамс“. Тҳе Тимес (2004-йил 10-январ). 2011-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 15-март.(регистратион реқуиред)
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „ЭФС Аттенданcес“. www.эуропеан-фоотбалл-статистиcс.cо.ук. 2019-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-апрел.
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2012-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „Бетwеэн тҳе Wарс – Биг Намес анд Биг Cроwдс“. челсеафc.cом. Челсеа ФC. 2012-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-май.
- ↑ „Ҳисториcал аттенданcес“. Эуропеан Фоотбалл Статистиcс. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-август.
- ↑ „Челсеа Ф.C.“. Қаралди: 2024-йил 26-май.
- ↑ „челсеа“. 2023-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-май.
- ↑ Гланвилле, Бриан. „Тҳе греат Челсеа суррендер“. Тҳе Тимес (2005-йил 27-апрел). 2013-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 29-декабр.
- ↑ Гланвилл, Риcк. Челсеа ФC: Тҳе Оффиcиал Биограпҳй. Лондон: Ҳеадлине, 2005 — 254-бет. ИСБН 0755314654.
- ↑ ҳттпс://дарё.уз/2022/02/13/челси-117-дақиқадаги-гол-эвазига-бразилия-клубини-енгиб-клублар-ортасидаги-жч-голибига-айланди/
- ↑ „Мен: Сениор“. Челсеа Ф.C.. 2023-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
- ↑ „Мен: Он Лоан“. Челсеа Ф.C.. 2022-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Челсеа Ф.C.“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти
- Челсеа Ф. C. Премиэр Леагуэъда
- Chelsea F.C.
- Angliya futbol klublari
- Angliya Premyer-ligasi klublari
- 1905-yilda tashkil etilgan futbol klublari
- UEFA Chempionlar ligasida gʻolib chiqqan klublar
- UEFA Yevropa Ligasida gʻolib chiqqan klublar
- UEFA Superkubogini qoʻlga kiritgan klublar
- FIFA Klublar oʻrtasidagi jahon chempionatida gʻolib chiqqan klublar
- Angliya kubogi gʻoliblari
- Alifbo boʻyicha futbol klublari
