Чиғатойлар — ХИИИ асрнинг иккинчи ярмидан ХИВ асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврда Мовароуннаҳр кўчманчи аҳолисининг бир қисми номи. Чингизхоннинг ўғли — Чиғатой номи билан боғлиқ. Маълумки ХИИИ аср бошларида Мовароуннаҳр Чиғатой улуси таркибига кирган. Бу даврда (ХИИИ-ХИВ асрларда) „Чиғатой“ атамаси дастлаб Чиғатой атрофидаги аслзодалар, қўшини ва уларнинг авлодларини англатган. ХИВ асрга келиб, кўчманчилар ва ўтроқ аҳолининг ўзаро таъсири натижасида махсус тарихий-маданий мажмуа шаклланди, унинг ташувчилари чиғатой турклари деб аталди. чиғатой тили ва чиғатой адабиётининг қўшилиши ҳам худди шу даврга тўғри келади. Кейинчалик ХВ асрда Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистоннинг туркий аҳолиси чиғатойлар деб аталган.

Чиғатойлар
Ўз номи چاغاتاي
Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони
Мовароуннаҳр
Тил чиғатой тили
Дини Ислом динининг суннийлик мазҳаби
Этник гуруҳлар ўзбеклар
Келиб чиқиши туркийлар ва мўғуллар

Келиб чиқиши

1224-йилда Мовароунаҳр Чиғатой улуси таркибига кирди. Туркийзабон халқлар орасида уруғ ва уруғ бўлинмаларини аждодлари (ёки бошлиқлари) номи билан чақириш одат тусига кирган, шунинг учун нафақат Чиғатой хонининг авлодлари, балки энг яқин доиралари, шериклари ва сарой аъёнлари ҳам ўзларини Чиғатой уруғи сифатида таснифлай бошладилар[1]. Бу даврда (ХИИИ-ХИВ асрлар) „Чиғатой“ атамаси дастлаб чиғатойлар қуршовида бўлган аслзодалар, қўшин ва уларнинг авлодларини англатган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу белги дастлаб Чиғатой қўшинини ташкил этган мўғул қабилаларига нисбатан қўлланган. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларида Мовароуннаҳрнинг туркигўй ва форсигўй ўтроқ аҳолиси чиғатой деб аталди[2]. Мовароуннаҳрда ва ХВ асрда имтиёзли ҳарбий мулкни ташкил этган туркий ёки турклашган кўчманчилар, Чиғатой наслидан бўлган сулола бўлмаганда ҳам ўзларини „чиғатой“ деб аташган[3].

ХВИ-ХВИИ асрларда Мовароуннаҳрнинг ўтроқ туркий аҳолисининг катта қисми ўзбек номини қабул қилди. ХВИИИ аср манбаларида Бобурийлар салтанатининг қўшини чиғатойлар деб аталган.

Манбаларда чиғатой номидан ташқари турли турк-мўғул этнонимлари ҳам қайд этилган: барлос, дербет, нукус, найман, қипчоқ, дуғлат, қиёт, жалойир, сулдус, меркитлар, ясовур, қавчин, қанғли[4], тулкичи, арлот (олот), татар ва б. Кўчманчи ўзбек аскарлари Амир Темур хизматида бўлган, масалан, манбаларда 1366-йилда Қаршида, шунингдек, Темур хизматида бўлган беклар (Бахт Хўжа Ўзбек) ўзбек аскарлари ҳақида маълумотлар келтирилган. 1399-йилда Ҳиндистон юришида Темур қўшинлари таркибида ўзбекларнинг 400 та уйи бўлган[5].

Мовароуннаҳрда бир неча ой қолган Кастилия элчиси Клавихо ўз ёдномаларида минтақа аҳолисининг номи сифатида “чакатай” сўзини тилга олади[6]. 1405-йилда Амир Темур вафотидан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият тез ўзгара бошлади. Агар Темур даврида ҳам “чиғатой” атамаси бутун мамлакат аҳолисини эмас, фақат ҳукмрон ҳарбий мулкни назарда тутган бўлса, ХВ асрда у янада кенгроқ ма’но касб этди: Туроннинг бутун туркий аҳолиси чиғатойлар деб атала бошланди, шу жумладан, илгари келган қабилалар (масалан, қарлуқлар) кўчманчи қисми билан чекланмаган[7].

Кейинчалик темурийларнинг Муҳаммад Шайбоний билан кураши даврида Турон аҳолиси янги келган ўзбеклардан фарқли равишда баъзи манбаларда “чиғатой халқи” (чағатой эли) деб аталган[8].

ХИВ аср ўрталарида Чиғатой улуси икки алоҳида давлатга парчаланиб кетганидан кейин. “чиғатой” атамаси фақат ғарбий давлат (Темурийлар давлати) ва унинг аҳолиси учун қолган. Янги ташкил этилган икки давлат аҳолиси, деб ёзади Ҳайдар Дуғлатий, “ўзаро адоват туфайли улар бир-бирини ҳар хил камситувчи исмлар билан атайдилар, яъни: чағатойлар мўғулларни – жете, мўғуллар эса чиғатойларни қораунаслар дейишади”[9].

Бир қатор асарларда чиғатойларнинг туркий-мўғулларнинг аралаш келиб чиқиши ҳақида сўз боради[10][11]. И.П. Магидовичнинг ёзишича, чиғатойлар чиғатой мўғуллари, яъни туркий мўғул қабилаларининг авлодларидир[12][13].

ХИХ—ХХ асрдаги чиғатойлар

ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида чиғатойларнинг маълум қисми туркигўй бўлса, қолгани форсигўй бўлган. Лекин, уларнинг кўпчилиги 2 тил — туркий ва форсийда эркин сўзлашган. ХХ аср бошларида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубида Шайбонийхон юришларигача яшаган аҳоли авлодларига нисбатан чиғатой атамаси ишлатилган. ХХ аср бошларида чиғатойларнинг асосий қисми ҳозирги Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ва Тожикистоннинг жанубида яшаган. Чиғатойларнинг маълум гуруҳлари Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Шимолий Афғонистон ва Покистонда ҳам яшаган.

Манбалар

  1. ↑ Кармишева Б. Х., Очерки этнической истории южних раёнов Таджикистана и Узбекистана, М., 1976, С. 323.
  2. ↑ Султанов Т. И. К историографии этнополитической истории улусов Джучи и Чагатая. Золотоординскоэ обозрениэ, Т. 5, № 1, 2017. С. 74—92.
  3. ↑ Благова Г. Ф. „Тюркск. чаҕатаж — русск. чагатай-/джагатай- (Опит сравнителного изучения старого заимствования)“ // Тюркологический сборник 1971. Сборник памяти В. В. Радлова. М.: „Наука“, Главная редаксия восточной литератури, 1972. С. 167—205.
  4. ↑ История Казахстана в персидских источниках. — Алматы: Дайк-Пресс, 2006. — 117 с.
  5. ↑ Шараф ад-Дин Али Йазди. Зафарнамэ. / Предисл., пер. со староузбекского А. Ахмедова. — Т.: Узбекистан, 2008. — С. 48, 84, 107, 249.
  6. ↑ Пилипчук Я. В. Улус Чагатая и государство Тамерлана ХИИИ — начала ХВ веков по сведениям европейских источников. Культурное наследие Евразии. Алматы, 2016. С. 658-679. стр. 665.
  7. ↑ Чиғатойлар. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси – Тошкент, 2000-2005-йил
  8. ↑ Трепавлов В. В. Шибаны: несостоявшийся этноним. Золотоордынское обозрение, Т. 7, № 2, 2019. С. 351—371.
  9. ↑ Ибрагимов С. К. Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков: (Извлечения из перс. и тюрк. сочинений). — Алма-Ата: Наука, 1969. — С. 216. — 648 с.
  10. ↑ Чвырь Л. А. Обряды и верования уйгуров в ХИХ-ХХ вв: очерки народного ислама в Туркестане. — Восточная литература РАН, 2006. — С. 36. — 286 с. — ИСБН 9785020184930.
  11. ↑ История Туркменской ССР. — Изд-во Академии Туркменской ССР, 1957. — С. 377.
  12. ↑ Краткие Сообщения. Институт этнографии имени Н. Н. Миклухо-Маклая. — 1957.
  13. ↑ Советская этнография. — Изд-во Академии наук, 1969. — С. 44.

Адабиётлар

  • Кармишева Б. Х., Очерки этнической истории южних раёнов Таджикистана и Узбекистана, М., 1976.